Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.05.00 Ҳарбий хизматдан бўшатиш] 29-модда. Ҳарбий хизматдан бўшатиш


Download 1.15 Mb.
bet32/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.05.00 Ҳарбий хизматдан бўшатиш]
29-модда. Ҳарбий хизматдан бўшатиш
Ҳарбий хизматчини ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш қуйидаги асосларга кўра амалга оширилади:
1) у ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизматда бўлишининг белгиланган ёш чегарасига етганида;
2) муддатли ҳарбий хизмат муддати тугаганда;
3) контракт муддати тугаганда;
4) штатлар қисқарганда ёки бошқа ташкилий-штат тадбир-чоралари муносабати билан ҳарбий хизматчидан хизматда фойдаланиш имконияти бўлмай қолганда;
5) саломатлигига кўра — уни ҳарбий-тиббий комиссия ҳарбий хизматга яроқсиз деб топганлиги муносабати билан;
6) қонун ҳужжатларига мувофиқ тарафлардан бирининг ташаббусига кўра контракт муддатидан олдин бекор қилинганлиги муносабати билан;
7) ҳарбий-таълим муассасасидан ўқишдан чиқарилганлиги муносабати билан;
8) хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганда;
9) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиши муносабати билан;
10) ҳарбий хизматчи ҳарбий унвонидан маҳрум этилиши муносабати билан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) суд ҳукми қонуний кучга кирганда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(29-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-175-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 362-модда)
Ҳарбий хизматчиларни ҳарбий хизматдан бўшатиш уларни тегишли лавозимларга тайинлаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳарбий хизматчилар ҳарбий хизматдан резервга бўшатилади, ҳарбий хизматдан бўшатилиш пайтида резервда бўлиш ёшининг чегарасига етган ёки ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳарбий хизматчилар эса истеъфога чиқарилиб, ҳарбий рўйхатдан чиқарилади.
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.03.00 Турли тоифадаги хизматчилар томонидан ва алоҳида шароитда ҳарбий хизматни ўташнинг ўзига хос хусусиятлари.]
V. РЕЗЕРВДАГИ ХИЗМАТ
30-модда. Резервда бўлиш ёшининг чегараси. Резерв даражалари
Резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар ёшига қараб икки даражага бўлинади.


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling