Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси


Download 1.15 Mb.
bet49/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

15-модда. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асоси
Тадбиркорлик фаолияти тадбиркорлик субъектларининг ўз мол-мулки ва (ёки) жалб этилган мол-мулк асосида амалга оширилиши мумкин.
Тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишига асос ва восита бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳуқуқларнинг белгиланиши, ўзгартирилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ олди-сотди, гаров, ижара ва бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин.
16-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш ва суғурта қилиш
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини кредитлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектига кредитлар берилаётганда банклар, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин. Тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субъекти кредит шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида ўз мол-мулкидан, шу жумладан ашёлари ва мулкий ҳуқуқларидан, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ўзи олган кредитни тўлай олмаслик хавфини суғурта қилиш полисидан фойдаланиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292 — 298 ва 744 — 748-моддалари.
Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда имтиёзли кредитланиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида»ги низом, «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2527, 19.11.2013 й.) ва «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2546, 27.12.2013 й.).
Тадбиркорлик фаолияти субъектларини суғурта қилиш қонун ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда суғурта ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби («Суғурта») ва Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling