Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари


Download 1.15 Mb.
bet57/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

30-модда. Тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари
Давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 50-сон, 588-модда)
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ахборот бепул тақдим этилади, бошқа ахборотни тақдим этганлик учун эса белгиланган тартибда ҳақ ундирилиши мумкин.
Давлат статистика органлари ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган статистика ахбороти мунтазам эълон қилиб борилишини таъминлайди.
Тадбиркорлик субъектларига янги корхоналар қуриш учун берилаётган ер участкаларининг, шунингдек реализация қилиш ҳамда ижарага бериш учун таклиф этилаётган қурилиши тугалланмаган объектларнинг, бўш ётган ва самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларнинг рўйхати тегишли давлат органлари томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўз расмий веб-сайтларида мунтазам равишда эълон қилиб борилиши таъминланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори билан тасдиқланган «Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling