Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами


-модда. Фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари


Download 1.15 Mb.
bet54/160
Sana08.01.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1084166
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160
Bog'liq
Qonunlar to\'plami

24-модда. Фермер хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари
Ер участкалари фермер хўжалиги юритиш учун эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга очиқ танлов асосида ижарага берилади.
Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкасини олишда фермер хўжалиги ташкил этилаётган жойда яшовчи шахслар устун ҳуқуқдан фойдаланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 11-моддаси.
Ер участкасининг ўлчамлари ва чегаралари фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Ер участкасини ёки унинг бир қисмини олиб қўйишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37 ва 38-моддалари.
(24-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Ер участкасининг ижара шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Фермер хўжаликлари билан тузилган ер участкаларининг ижара шартномаларини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 18 апрелдаги ПФ-4301-сонли «Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 3-банди.
Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда, уни юритиш учун берилган ер участкасининг ижара шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши керак.
25-модда. Деҳқон хўжаликлари томонидан ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари
Деҳқон хўжалигининг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси.
Деҳқон хўжалигига берилган томорқа ер участкаси бўлиниши мумкин эмас.
Томорқа ер участкасининг ўлчамлари ва чегаралари фақат деҳқон хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин.
Деҳқон хўжалигининг ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйишга фақат бошқа тенг қимматли ер участкаси берилиб, дов-дарахтларнинг, бузилаётган бинолар ва иншоотларнинг бозор қиймати қоплангандан кейин ёхуд улар бошқа жойга кўчирилгандан ёки ўзга бинолар ва иншоотлар қурилгандан кейин ҳамда бошқа барча зарарларнинг (бой берилган фойдани қўшган ҳолда) ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўла ҳажмда қоплангандан кейин йўл қўйилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37, 38-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
(25-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling