Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами
-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари
Download 1.15 Mb.
|
Qonunlar to\'plami
- Bu sahifa navigatsiya:
- 29-модда. Тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш кафолатлари
28-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари
Фермер ва деҳқон хўжаликлари сув истеъмолини уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган сув объектларидан ҳар йилги сув олиш лимитлари асосида бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тенг ҳуқуқларда амалга оширади. Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун сув объектларидан сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмоли ҳуқуқини давлат органлари томонидан чеклашга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низом. 29-модда. Тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш кафолатлари Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кредит ресурсларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга. Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантиришга, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектларининг, фермер ва деҳқон хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) капиталини шакллантиришга ажратиладиган кредитлардан фойдаланганлик учун давлат томонидан имтиёзли фоиз ставкалари белгиланиши мумкин. Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли қарори билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан кредит бериш тартиби тўғрисида»ги низом,«Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2527, 19.11.2013 й.) ва «Кичик тадбиркорлик субъектларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2546, 27.12.2013 й.). Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектларини имтиёзли кредитлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар ва бошқа кредит ташкилотларига қулай шароитлар яратиши мумкин. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 148-модда биринчи қисмининг 1-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 195-сонли «Тижорат банкларининг кичик тадбиркорликни ривожлантиришда қатнашишини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-банди. Банклар кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling