Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар


Download 162.5 Kb.
bet1/18
Sana24.12.2022
Hajmi162.5 Kb.
#1053071
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
bux.his.togrisida qonun


Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўпламлари, 2008.
2. Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. -Т.: «Халқ сўзи» газетаси, 1996.
3. Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни. «Халқ сўзи» газетаси, 2000.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли Қарори «Маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига киритиладиган ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом». -Т.: «Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари» ойлик нашр, 1999.
5. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия Ҳисобининг Миллий Стандартлари. Тошкент, 2008.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
30.08.1996 й. N 279-I


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА


1 - модда. Бухгалтерия ҳисоби тўгрисидаги қонун ҳужжатлари
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боглиқ муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда баён этилганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланади.


2 модда. Бухгалтерия ҳисобининг мақсади ва вазифалари
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади фойдаланувчиларни ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ молиявий ва бошқа бухгалтерия ахбороти билан таъминлашдир.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари:
бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўгрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботларни тузишдан иборатдир.


3 - модда. Бухгалтерия ҳисоби субъектлари
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобни юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади.



Download 162.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling