Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
- Bu sahifa navigatsiya:
- XXII. Алохида шароитлардаги парвозлар § 1. Асосий талаблар
хусусиятлари
907 . Парвозолди тайёргарлик қоида тариқасида ҲК бортида ҲК командири раҳбарлигида ташкил этилади ва ўтказилади, агар ушуб аэродромда бошқача ҳолат белгиланган бўлмаса. 908 . Парвоз олди тайёргалигида экипаж аэропорт маъмуриятидан ёки авиакомпания вакили (агенти)дан ўзида қуйидагиларни мужассамлаштирган парвоз ахборотлари ҳужжатларини олишлари зарур: а) аэронавигация маълумотлари ахборотномаси (НОТАМ); б) метеоролгик маълумот материаллари; в) тижорат юклари тўғрисида бирламчи маълумотлар. 909 . ҲК командири экипаж аъзолари билан биргаликда олинган маълумотларни таҳлил қилади ва метеорологик ва аэронавигация вазият тўғрисидаги дастлабки ҳисоб- китоблардан келиб чиқиб учишга қарор қабул қилади ва флайт-режа тақдим этади. 910 . Технологик жадвал асосида йўловчи ва (ёки) юкларни ташишда ҲК бортида қуйидаги ҳужжатлар тузилиши лозим: а) бош декларация; б) йўловчи (юк) манифести; в) йиғма юклаш ведомости; г) божхона белгисига эга юк хатлари. 911. Учиш массасини ҳисоблаш ва ҲКни марказлаштириш ҲК командири назорати остида иккинчи учувчи томнидан бажарилади. XXII. Алохида шароитлардаги парвозлар § 1. Асосий талаблар 912 . Алохида шароитлардаги парвозларга қуйидагилар киради: а) музлаб қолган ҳудудларда, момақалдироқли фаолият ва кучли жала ёмғирлар, кучли силкинишларда, атмосфера электр фаоллиги юқори, шамол суриши, чанг тўзони ҳудудларида парвозлар; б) тоғли ва кам мўлжалли жойларда, чўл ва сувли юзазадаги парвозлар; в) мураккаб орнитологик шароитларда парвозлар; г) кичик ва меъёрий кичик баландликлардаги парвозлар. 913 . Парвоз давомида хавфли метеорологик ҳодисалар ҳудудига яқинлашганлик аломатлари юзага келганида, ёки тегишли маълумот олинганида ҲК командири хавфли ҳудудни айланиб ўтиш чораларини кўришга мажбур. 914 . Хавфли метеорологик ходисалар ҳудудини айланиб ўтиш учун йўналишни ёки парвоз эшелонни (баландлик) ўзгартиришга фақат парвоз бевостида бошқарувида амалга оширилаётган СҲБ органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади, берилган эшелонда парвозлар хавфсизлигига хавф туғилганида, ҲК командирига мустақил равишда эшелонни ўзгартириш ҳуқуқи берилади ва бу ҳақда зудлик билан СҲБ органига маълум қилинади. Бундай ҳолатда ҲК командири парвоз эшелонини ўзгартирмаган ҳолда, қоида тариқасида ҲКни йўналиш ўқидан 30 даража ўнгга буриши, 20 км (10 д.мили) масофа босиб ўтилганидан кейин ҲКни яна дастлабки курсига олиб чиқиши ва бир вақтнинг ўзида баландликни олинган эшелонгача ўзгартириши шарт. 915. Фавқулодда вазиятларда пастлаш қайрилиш бошланган вақтдан зудлик билан амалга оширилади. 916. Янги эшелонни эгаллагач командир СҲБ билан келишилган ҳолда ҲКни ҳаво трассасига олиб чиқади. 917 . Парвозларни тоғли ва кам мўлжалли жойларда, чўл ва сув юзасида амалга оширишда ҲК бортида қуйидагилар бўлиши шарт: 125 а) авария радиостанцияси; б) озиқ овқат ва ичимлик суви заҳираси; в) индивидуал ва гуруҳ сузиш воситалари (сув юзасида парвоз қилишда); Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling