Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§ 6.  Шамол сурилиши шароитларида паврозлар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§ 6. 
Шамол сурилиши шароитларида паврозлар 
 
936
. Шамол сурилиши шароитларида учиш ва қўнишга киришда: 
а) ҲК ПФҚ тавсияларига асосланиб ҳисобланган тезликни ошириш; 
б) кириш ва вертикал тезликнинг ўзгариши юзасидан юқори назоратни амалга 
ошириш ва ҳисобланган параметрлар ва парвоз траекториясидан оғиш юзага келганидан 
зудлик билан чора кўриш; 
в) қўнишга кирганида берилган пастлаш глиссадасини сақлаб туриш учун 
двигателлар ишлашини номиналгача ошириш ва (ёки) РУУР учиб ўтилгандан сўнг 
пастлашнинг вертикал тезлиги ҳисобланганидан 3 м/с (6 уз) ва ундан ортиқ ошиб кетса, 
учиш режимидан фойдаланган ҳолда зудлик билан иккинча айланишга кетиш ва заҳира 
аэродромга қараб йўналиш лозим. 


127 
937
. Шамолнинг кучли сурилиши шароитларида учиш ва қўнишга киришишга 
йўл қўйилмайди. 
§ 7. 
Чанг тўзон шароитларда парвозлар 
 
938. 
Йўналишда чанг тўзонга дуч келинганида экипаж уни визуал айланиб ўтиши 
ёки унинг устидан ўтиши шарт. 
939
. Кучли чанг тўзонда ва кучли силкинишларда учиш ва қўнишга киришишга 
рухсат этилмайди. 
 
§ 8. Тоғли жойларда паравозлар 
 
940
. Тоғли жойда парвоз қилишга тайёрланишда экипаж қўшимча равишда:
а) йўналиш йўлаги иккала томонидан 50 км.дан (27 д.милидан) кам бўлмаган 
кенгликда жой рельефини ўрганиши, харитага тегишли баландликларни, чекловчи 
пеленгларни белгилаши ва хавфли метео ҳодисаларга дуч келинганида айланиб 
ўтиладиган йўналишларни белгилаши; 
б) иложсиз қўниш учун фойдаланиш мумкин бўлган жойларни ўрганиш ва 
харитада белгилаш; 
в) команда баландликлари бўйича учиш харитасида жой профилини чизиб 
қўйиш ва белгилаш; 
г) метео шароит ва эҳтимолий кучли кўтарилиш ва пасайиш ҳаво оқимилари, 
шунингдек учиш қўниш ҳудудида кучли орфографик силкинишларни таҳлил этиши; 
д) тоғларда жойлаган аэродромларнинг баландлигини, уларда учиш қўниш 
хусусиятларини, тоғли аэродромларда учиш ва қўнишда барометрик баландлик 
ўлчагичлардан фойдаланишни, шунингдек ҲКнинг ҳисобланган учиш-қўниш массасини 
билишлари шарт. 
941
. Тоғли жойда эшелонни (баландлик) йиғиш йўналиш йўналиши бўйича фақат 
белгиланган жойгача хавфсиз эшелонлаш таъминланишги шарти билан рухсат этилади. 
Бошқа ҳолларда баландликни ўтиш белгиланган схема бўйича амалга оширилади. 
942
. Тоғ камари босиб ўтилаётганда ҲК командири ВПҚ бўйича кўртарилувчи ва 
пастловчи ҳаво оқимлари мавжудлигини инобатга олиши лозим. Агар тоғ камарига 
яқинлашишда пастловчи ҳаво оқими кузатилса ва горизонтал парвозни сақлаб туриш 
учун двигателлар (двигател) ишлашини номиналигача ошириш талаб этилса, ҳақиқий 
баландлиги жой рельефидан 600 метр (2000 фут) баланд бўлган тоғ камарларини учиб 
ўтиш таъқиқланади. 
943. 
УПҚ бўйича парвозларда тоғли аэродромларда белгиланган схема бўйича 
пастки хавфсиз эшелондан пастлаш ва қўнишга киришишни бажаришга маркировка 
қилинган чегарада парвозларни амалга ошириш йўриқномасида белгиланган парвоз 
бажарилгандан сўнг, узлуксиз радиолакация назоратида, борт навигация жиҳозлари 
қатъиш ишлаб турганда, экипаж ва СҲБ органи диспетчери ҲК жойлашган жойни 
билганида рухсат этилади. 
944. 
Узлуксиз радиолокация назорати бўлмаганида ёки борт навигация 
жиҳозлари яхши ишламаганида (экипаж маълумотига асосан) ҲК жойлашган ўрнини 
аниқлаш ва кейинчалик қўнишга киришга пастлаши учун ҲК хавсиздан паст бўлмаган 
эшелонда аэродромнинг РУУР (АУР) олиб чиқилади. Узлуксиз радиолокация назорати 
бўлмаганида ёки борт навигация жиҳозлари яхши ишламаганида хавфсиз эшелондан 
пастлаш таъқиқланади. Бу ҳолларда ҲК заҳира аэродромига қараб йўналиши лозим. 
945
. Тоғли жойларда СҲБ органи диспетчери томонидан берилган траектория 
бўйлаб парвоз қилиш таъқиқланади. 
946
. Тоғли жойда ва аэродромда УПҚ бўйича парвоздан ВПҚ бўйича парвозга 
ўтиш таъқиқланади. 


128 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling