Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§ 4. Кучли силкинишлар ҳудудида парозлар
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§ 4.
Кучли силкинишлар ҳудудида парозлар 927 . Кучли силкиниш эҳтимолий ҳудудига киришда ва тўсатдан унга тушиб қолинганида йўловчилар (ҲК командирининг СБГМ бўйича буйруғига ёки “Камарларни тақиш” таблоси ёқилиши билан) боғлаш камарлари билан ўриндиқларга боғланган бўлишлари шарт. 126 928 . Тоғли ҳудудда ВПҚ бўйича, 900 метрдан (3000 футдан) кам бўлган баландликдаги парвозларда ва ҲК кучли силикнишлар ҳудудига тушиб қолганида, ҲК командири СҲБ органи диспетчери рухсати билан ҲКни бу ҳудуддан баландликка олиш, учиш аэродромига қайтиш ёки заҳира аэродромига йўналиш орқали олиб чиқиб кетиши шарт. 929 . Булутлар билан боғлиқ бўлмаган ва визуал аниқланган вертикал қуюнларни экипаж унинг кўриниб турган ён чегараларидан 10 км (5 д. мили) узоқликдан айланиб ўтишлари шарт. 930. Қуюқ-ёмғирли булутлар билан боғлиқ бўлган ва визуал аниқланган вертикал шамоллар (қуюнлар)ни экипаж кўриниб турган ён чегаралиридан камида 30 км (16.2 д.мили) узоқликда айланиб ўтишлари лозим. 931 . Кучли силкинишда қўнишга кириши ва қўнишга йўл қўйилмайди. § 5. Атмоcферанинг электр фаоллиги юқори бўлган ҳудудларда парвозлар 932 . Қуйидагилар ҲК кучли электрланганлиги аломатлари ҳисобланади: а) қулоққа тақадиганларда шовқин ва силкинишлар; б) радиокомпас стрелкаларининг тартибсиз тебраниши; в) экипаж кабинаси ойналарида учқунланиш ва куннинг қоронғу вақтида қанотлар охирининг нурланиши. 933 . ҲК командири кучли электрланиш аломатлари АҲПАЙдо бўлганида бу ҳақида СҲБ органига маълум қилади ва диспетчернинг ҳавфли ҳудуддан чиқиш тўғрисида тавсияларини бажаради, бунда албатта битта УКВ радиостанцияни ўчириш, кечаси эса экипаж кабинаси ёритгичларини ўчириш керак. 934 . Электрланиш кучли ҳудудларда парвоз баландлигини ўзгартиришни парвоз вертикал тезлиги оширилган ва келиш тезлиги камайтирилган ҳолда ҲК ПФҚ тавсиялари асосида бажарилади. Булутлар қатламидан чиққандан сўнг (бошқа қатламга киришгунича) давомийлиги 5 секунддан кам бўлмаган горизонтал майдонча ҳосил килиш керак бўлади. 935 . ҲК атмосфера электри разряди билан урилган ҳолларда экипаж: а) СҲБ органи диспетчерига урилиш факти,метео шароит, парвоз баландлиги ва жойи ҳақида маълум қилиши; б) двигателлар ишлаши парамаетрларини назорат қилиши; в) электр жиҳозлар ва учувчи-навигация жиҳозлари илашини текшириши; г) ҲК шикаст етмаганлиги аниқлаш мақсадида (ойна орқали, иложи борича) кўздан кечириши; д) ишдан чиқишлар ва носозликлар аниқланганда ҲК ПФҚ асосида ҳаракат қилиши лозим. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling