Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

Ускуналар бўйича парвоз – ҳаво кемасининг ҳудудий ҳолати ва унинг 
жойлашган ўрни экипаж томонидан тўлиқ ёки қисман учувчи ва навигация ускуналари 
асосида аниқланиладиган ҳолда амалга ошириладиган парвоз. 
Экипажнинг парвоз вақти – двигател (двигателлар)нинг учиш мақсадида ўт 
олдирилишидан то парвоз тамомланганлиги билан уларни ўчирилишигача бўлган 
умумий вақт. 
Парвоздаги иш вақти – экипаж аъзоларининг парвоз олди тайёргарлигидан 
бошлаб парвоздан сўнгги ишларгача бўлган, парвоз топшириғини бажариш билан 
бевосита боғлиқ иш вақти.
EDTO (extended diversion time operation) критик муҳим тизими – ҲК тизими 
бўлиб, унинг ишлаши ёмонлашса EDTO парвозлари хавфсизлигига жиддий таъсир 
ўтказиши мумкин ёки унинг тўхтовсиз ишлаши EDTO парвозларини амалга оширишда 
учиш ва қўнишда жуда муҳим ўрин тутади. 
Қўниш майдони – ишчи майдоннинг ҳаво кемалари учиши ва қўниши учун 
мўлжалланган қисми. 
Қўнишга киришишнинг тахминий вақти –диспетчерлик хизмати органининг 
хисоб-китоблари бўйича келаётган ҳаво кемаси қўнишга киришишни амалга ошириш 
учун кутиш ҳудудидини тарк этиш вақти. Кутиш худудидан чиқиб кетишнинг ҳақиқий 
вақти қўнишга киришни амалга ошириш учун диспетчерлик рухсатига боғлиқ. 
Захирадаги аэродромгача узайтирилган вақт билан боғлиқ бўлган парвозни 
амалга ошириш (EDTO) – икки ёки ундан ортиқ газ турбинали двигателли 
ҲКларининг йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт остона вақтидан ошган 
вақтдаги ҳар қандай парвози.
Тақдим этилган парвоз режаси – парвоз режасининг учувчи томнидан ёки 
ваколатли вакил томонидан СҲХК органига тақдим этилган кўринишидаги, ҳеч қандай 
кейинги ўзгартиришларсиз кўриниши. 
Хабарларни узатиш пункти – ҳаво кемасининг жойлашган ўрни унга нисбатан 
маълум қилиниши мумкин бўлган маълум бир географик мўлжал, ориентир. 
Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатишга алоқадор бўлган хабарларни тўплаш 
пункти – парвоз олдидан тақдим этиладиган парвоз режалари ва самовий ҳаракатга 
хизмат кўрсатишга алоқадор бўлган ҳабарларни тўплаш мақсадида ташкил этиладиган 
орган.
Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатишга алоқадор бўлган ҳабарларни тўплаш орган 
пункти алоҳида орган сифатида ташкил этилиши ёки самовий ҳаракатга хизмат 
кўрсатиш ёки аэронавигация ахборотлари билан хизмат кўрсатиш органи каби 
мавжудлари билан бирлашиши мумкин. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling