Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

УҚЙ остонаси – ҳаво кемаларининг қўниши учун фойдаланилиши мумкин 
бўлган УҚЙ участкасининг боши. 
 
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради. 


15 
Чегараланган вақт – Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини 
назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикаси 
Дававианазорат деб юриталади) томонидан тасдиқланган эксплуатант томонидан 
ўрнатилган йўналишдаги захира аэродромигача бўлган вақт билан ифодаланган масофа. 
Қўниш оралиқ масофаси –ҲК 15 метр (50 фут) (тезлиги 200 км/с (110 уз) дан 
кам ҲК учун 9 метр (30 фут) баландликдан батамом тўхтагунга қадар босиб ўтган 
масофа. 
Мўлжални йўқотиш - ҲК экипажи парвоз топшириғини бажариш мақсадида 
парвоз йўналишини аниқлаш учун ўзининг жойлашган ўрнини лозим бўлган аниқликда 
билмаслик ва белгилай олмаслик ҳолати. 
Визуал парвозлар қоидалари (ВПҚ) – экипажнинг самовий ҳолат ва парвоз 
режимининг қисқа муддатли ўзгаришларини визуал кузатуви орқали ҳавода ҳамда ер 
(сув) юзасида ҳаво кемаси билан бошқа моддий объектлар ўртасида белгиланган оралиқ 
масофани тутиб туришни назарда тутувчи қоидалар. 
Ускуналар бўйича парвозлар қоидалари (УПҚ) – парвозларни Ҳаво кемалари 
харакатини ташкил қилиш органлари томонидан назоратнинг шартлигида ва улар 
томонидан ҳаво кемалари ўртасида эшелонлашнинг ўрнатилган оралиқ масофаларини 
таъминланишида, учувчи-навигация ускуналари орқали амалга оширишни назарда 
тутувчи қоидалар. 
Текширув – экспертиза йўли билан ҳамда объектив далиллар тақдим этиш 
орқали белгиланган талаблар бажарилганлигини тасдиқлаш. 
Исбот қилиниши мумкин бўлган, ҳаққоний, фактларга асосланган ва кузатиш
ўлчаш, синаб кўриш ёки бошқа воситалар орқали олинган маълумотлардалил бўла 
олади. 
Текширувчи – мазкур типдаги ҳаво кемаси да парвозлар учун рухсатга эга 
бўлган ва экипаж таркибига ўқитиш, экипаж аъзолари (аъзоси) профессионал 
тайёргарлигини ва ўзаро ҳаракатини текшириш, шунингдек парвозлар хавфсизлиги 
таъминловчи белгиланган қоида ва меъёрларга амал қилиниши юзасидан инспекторлик 
текшируви ўтказиш мақсадида экипаж таркибига киритилган командир-учувчи, 
инструкторлик таркибидаги шахс.
Текширувчининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда унинг 
экипаж таркибига киритилиши тартиби учиш ишларини ташкил этиш бўйича 
қўлланмаларда белгилаб қўйилган. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling