Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
II. 
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
1. 
Қоидалар Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, 
парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, давлат, тижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг 
эҳтиёжларини қондириш мақсадларида тижорат ҳамда умумий аҳамиятдаги ФАси 
фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
 
2. 
Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ФАси фаолиятини амалга ошириш бўйича 
асосий норматив ҳужжат ҳисобланиб, тижорат парвозлари ва умумий аҳамиятдаги 
 7
авиация парвозларини ташкил қилиш, таъминлаш ва бажариш, шунингдек ҳаводаги 
ҳаракатни бошқариш қоидаларини тартибга солади. Юқорида зикр этилган масалалар 
бўйича бошқа барча норматив ҳужжатлар ушбу Парвоз қилиш қоидалари талабларига 
мувофиқ ишлаб чиқилади ва чоп этилади.
3.
Қоидалар давлат, тижорат, жамоат ташкилотлари ва хусусий шахслар 
тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси экспериментал ва ФАси, шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси ва бошқа давлатлар авиациясининг 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳаво трассалари, маҳаллий ҳаво йўллари, 
белгиланган йўналишлар ва аэродромлар экспериментал авиация аэродромлари ва
ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари ҳудудларидаги парвозларда 
тадбиқ этилади. 
4. 
Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаро ва экспериментал ҳаво 
кемаларига уларнинг ўз давлатларидан ташқарида жойлашган вақтларига нисбатан
башарти ҳаво кемаси турган давлат қоидаларида бошқа шартлар талаб этилмаса, тадбиқ 
этилади. 
5. 
Қоидалар фуқаро тижорат авиацияси учун ва умумий аҳамиятдаги ФАси учун 
ҳам ягонадир ва барча авиация ходимлари учун унинг бажарилиши мажбурийдир. 
6
. Авиация ходимлари Қоидаларнинг ўзларига тегишли қисмини билишлари ва 
бажаришлари шарт. 
7. 
Қоидаларни бузган авиация ходимлари Ўзбекистон Республикасининг 
қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий, моддий, шунингдек жиноий 
жавобгарликка тортиладилар.
8
. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ёки табиий офатлар билан боғлиқ 
парвозларни ташкил қилишда учувчилар бўлинмасининг командирлари кечиктириб 
бўлмайдиган вазиятлар юзага келганда ўзларининг жавобгарликлари остида ушбу 
Қоидаларда баён этилган тартиб ва парвоз қоидаларидан ва парвоз ҳамда иш вақтидан 
четга чиқишга ҳақлидирлар.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling