Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
24 IV. Ҳаво кемаси экипажи §1. Асосий талаблар 29 . Фуқаро ҳаво кемаси экипажи кема командири, учувчилар таркибига кирувчи бошқа шахслар ва экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимларидан иборат бўлади. 30 . Экипаж таркиби ҳаво кемасининг тури, синфи ва вазифаси, мақсади ва ундан фойдаланиш шароитлари ҳисобга олиниб белгиланади. 31 . Ҳаво кемасининг экипажи тўлиқ бўлмаганда унинг парвоз қилиши тақиқланади. 32 . Парвозда ҳаво кемасини бошқаришни битта учувчи таъминласа ва кемада экипажнинг бошқа аъзолари талаб этилмаса, бундай ҳаво кемасининг экипажи ҳаво кемасининг командиридан иборат бўлади. 33 . Экипажнинг учувчилар таркибидан иборат минимал таркиби ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмада кўрсатилади. §2. Экипажнинг учувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимлари 34 . Экипажнинг учувчилар таркибига учувчилар таркиби гувоҳномасига эга бўлган, шунингдек ушбу турдаги ҳаво кемасини ва ундаги ускуналарни бошқариш учун зарур бўлган тайёргарлик ва тажрибага эга шахслар: учувчилар, штурманлар, махсус ишларни бажарадиган бортмуҳандислар, бортмеханиклар, бортрадистлар ва бортоператорлар киради. 35 . Экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимларига ҳаво кемасидан парвозда фойдаланиш ва уни бошқариш билан боғлиқ бўлган вазифаларни бажармайдиган экипаж аъзолари: борткузатувчилар, юк ҲК бортоператорлари ва парвоз мақсадига қараб парвоз топшириғига киритилган бошқа мутахассислар киради. 36 . Экипаж таркибига учувчилар ёки экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари таркибига кирмайдиган шахсларни киритиш ман этилади. 37 . Экипаж таркибига кирадиган шахслар, эгаллаган лавозимларидан ва иш тажрибаларидан қатьи назар махсус тайёргарликдан ўтишлари ва парвозга тайёргарликлари текшириб кўрилиши шарт. 38 . Учувчилар таркиби ва экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимларининг саломатликлари белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Саломатлиги бўйича парвоз ишларига яроқлилик ФАси тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан аниқланади. 39 . Учувчи ихтисослигига ва маълум турдаги ҳаво кемасини мустақил бошқариш учун зарур бўлган тайёргарлик ва тажрибага эга бўлган шахсгина ҳаво кемасининг командири бўлиши мумкин. 40 . Ҳаво кемасининг командири ўз бўлинмасининг командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) буйсунади. 41 . Ҳаво кемасининг командири экипажнинг бутун фаолиятини бошқаради, кемада қатьий интизом ва тартиб сақланишини, парвоз қоидаларига ва кемадан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди, шунингдек кемадаги одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кеманинг ва мол-мулкнинг асралиши учун зарур чораларни кўради. 42 . Ҳаво кемаси командирининг буйруқлари кема ичидаги барча шахслар томонидан сўзсиз бажарилиши керак. 43 . Учувчилар таркибига кирувчи шахсларнинг, шунингдек бошқа авиация ходимларининг тайёргарлик даражаси ва иш тажрибасига қараб, уларга синф берилади ва тегишли гувоҳнома (сертификат) топширилади. 25 44 . Экипаж аъзолари хизмат вазифаларини бажариш чоғида белгиланган форма кийимида бўлишлари, ўзлари билан амал қилувчи гувоҳномани олиб юришлари ва уни ваколатли мансабдор шахслар талаб қилганда кўрсатишлари лозим. 45 . Экипажнинг ҳар бир аъзоси парвоз топшириғини бажаришдан олдин (бажариш вақтида) маъмурият (ҲК командири) томонидан белгиланган дам олиш режимига риоя этиш учун шахсий жавобгарликка эга. 46 . Коррекцияловчи линзалардан фойдаланадиган экипаж аъзолари хизмат вазифаларини бажариш чоғида осон олинадиган жойда сақланадиган заҳира коррекция линзалари комплектига эга бўлишлари керак. 47 . Экипаж аъзоларининг багажи багаж, юк, почта ташишнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ жойлаштирилади. 48 . Ҳаво кемасининг командири қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) метеорологик ва аэронавигация вазиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаво кемасининг парвоз қилиши учун ёқилғи қўйиш сарфини узил-кесил аниқлаш; б) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши, парвози ва қўниши ҳақида, шунингдек парвозни тугаллаш ва парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки иложсиз қўниш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилиш; Парвоз хавфсизлигига яққол хавф туғилганда, шунингдек кема ичидаги йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш ниятида парвоз режасидан, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи идора кўрсатмаларидан ва парвоз топшириғидан чекинган ҳолда, аммо белгиланган парвоз қоидаларига иложи борича риоя этган ҳолда бундай қарор қабул қилиниши мумкин. Кема командири кўрилган тадбирлар тўғрисида кеманинг бевосита раҳбари бўлмиш ҳаво кемалари қатновини таъминловчи органга зудлик билан хабар қилиши шарт; в) ҳаво кемаси ичидаги ҳар қандай шахсга ўз ваколатлари доирасида сўзсиз бажарилиши лозим бўлган буйруқ бериш; г) ҳатти-ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигига бевосита таҳдид солаётган шахсларга нисбатан барча зарур чораларни кўриш. Ҳаво кемаси энг яқин аэродромга қўнган заҳоти кема командири бундай шахсларни кемадан чиқариб юбориши, агар жиноят белгилари мавжуд қилмиш содир этган бўлсалар, уларни тегишли органларга топшириши мумкин; д) парвоз хавфсизлигини ҳамда ҳаво кемасини қўндиришни таъминлаш учун зарур бўлса, парвоз АҲПАЙтида ёнилғини тўкиб ташлаш, қўл юки, юк ва почтани ташлаб юбориш. Иложсиз қўниш ҳолларида ҳаво кемаси командири ўз ваколатларини тегишли органларга топширгунига қадар кема ичида бўлган барча шахсларнинг ҳатти- ҳаракатларига раҳбарлик қилади; е) об-ҳаво белгиланган минимумдан паст бўлганда, бошқа аэродромгача парвозларни давом эттиришга имкон бермайдиган (ёнилғи етишмовчилигида, авиация техникасининг ҳолати туфайли ва б.) ҳаво кемасини қўндириш; ж) ҳаво кемаси ичидаги барча шахслардан парвоз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қоидаларни сўзсиз бажарилишини талаб этиш; з) зарурият бўлганда учиш, оралиқ ва манзил аэропортларида ҲК юкланмасининг назорат ўлчовини амалга ошириш; и) парвоз вақтида зарурат бўлганда йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш, мустасно тариқасида эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда йўловчиларни шахсан текшириш; к) экипаж аъзоларига тавсифнома бериш. Ҳаво кемаси командирига шундай қарор қабул қилишга олиб келган шароитлар ва (ёки) вазиятдан келиб чиққан ҳолда қўниш учун иккинчи марта айланиб учиш бўйича дахлсиз ҳуқуқ берилган. Иккинчи марта айланиб қўниш бўйича манёвр қоидага кўра, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмада аниқланган минимал 26 йўл қўйиладиган баландликдан, хавфсизликка таҳдид туғилганда - минимал баландликдан қатьи-назар бошланиши керак 49 . Ҳаво кемаси командирининг мажбуриятлари: а) парвозни хавфсиз бажарилишини таъминлаш даражасида учиш ва самолётни бошқариш техникасини билиши; б) экипаж аъзоларининг касбий тайёргарлик даражасини билиши, уларнинг малакасини ошириш учун чоралар кўриши; в) белгиланган талабларга мувофиқ парвоздан олдинги дам олиш режимига ва парвоз топшириғини бажариш вақтида иш режимига риоя этиш; г) ерда ва парвоз вақтида экипаж аъзоларининг ишини ташкил этиш; д) учиш учун ва парвоз вақтида қарор қабул қилиш учун метеорологик ва аэронавигацион вазиятни тўғри баҳолай олиш; е) парвоз топшириғини ўзи ва экипаж аъзолари бажара олмайди, деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортиш; ж) самолёт парвоз учун яроқлилигига, у тегишли тарзда рўйхатдан ўтказилганлигига ва ҳаво кемасида буни тасдиқловчи фуқаро ҲК давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги амалдаги гувоҳнома ва учишга яроқлилик сертификати мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш; з) парвозларни бажариш вақтида ҲК бортида ушбу Парвоз қилиш қоидаларига ( Ўзбекистон Республикаси АҚ-91) эга бўлиш; и) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасининг ҳолати ва парвозга шайлигини, унинг тўғри юкланганлигини, юкнинг тўғри тақсимланганлигини ва ишончли маҳкамланганлигини назорат қилиш; к) эҳтиёткорлик қоидаларини, радиоалоқа фразеологияси ва радиоалоқа олиб бориш қоидаларини билиши ва риоя этиши; л) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказиш; м) экипажда парвозни (парвозларни) таҳлил қилиш. 50 . Агар парвоздаги ҳаво кемасига хавф таҳдид солса ёки кема ҳалокатга учраётган ёхуд учраган бўлса, кема командири одамларнинг ҳаётини ва соғлиғини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши шарт. Экипажнинг барча аъзолари одамларни қутқаришда иштирок этишлари шарт. 51 . Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини сақлаб қолишни таъминлаш мақсадида кема командири ҳаво кемасининг эксплуатанти номидан кема, багаж, юк, почтани транспортировка қилиш тўғрисида битим тузиши ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда бошқа чораларни кўриши мумкин. 52 . Бошқа ҳаво кемаси ёки денгиз кемасидан фалокат сигнали олган, ёки ҳалокатга учраётган ёхуд учраган ҳаво кемасини, ёхуд хавф остида қолган одамларни учратган ҳаво кемаси командири ўзига ишониб топширилган ҳаво кемаси, йўловчилари ва экипажига зарар етказмайдиган даражада уларга ёрдам кўрсатиши, картада фалокат жойини белгилаши ва ҳаво транспорти қатновини бошқариш органига фалокат тўғрисида хабар бермоғи шарт. 53. Ҳаво кемаси командири қуйидагилар учун жавобгардир: а) Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, ушбу Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; 27 б) ҳаво кемаси бортидаги йўловчилар сонининг ташиш ҳужжатларида кўрсатилган сонга мослиги учун (борткузатувчининг докладига кўра); в) ҳар бир парвознинг хавфсиз тугаши ва ҳаво кемасини ўзи шахсан бошқариши ёки иккинчи учувчига бошқарувни берганлигидан қатьи назар парвоз топшириғининг бажарилиши учун; г) белгиланган парвоз режими ва самолётни бошқариш аниқлигига риоя этилиши учун; д) қабул қиладиган қарорларининг асослилиги учун; е) парвоз АҲПАЙтида ва ерда ҳаво кемасида аниқланган носозликлар, ҳаво кемасининг ёки унинг тизимлари ишидаги четга чиқишлар тўғрисидаги изоҳларни борт дафтарига ўз вақтида киритилиши, борт дафтарида кўрсатилган ёнилғи қолдиғи миқдорининг ҳаво кемасини топшириш вақтида ундаги амалда мавжуд бўлган ёнилғи миқдорига мослиги учун; ж) экипаж аъзоларига берилган тавсифномаларнинг холисоналиги учун. 54 . Иккинчи учувчи ҳаво кемаси командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) буйсунади. 55 . Иккинчи учувчининг мажбуриятлари: а) ҳаво кемаси командири соғлиги ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра парвоз вақтида ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда парвозни хавфсиз бажарилишини таъминлаш даражасида учиш ва самолётни бошқариш техникасини билиш; б) парвоздан олдинги дам олиш режимига риоя этиш; в) парвозга тайёргарлик кўриш ва парвоз вақтида қарор қабул қилиш учун метеорологик ва аэронавигацион вазиятни тўғри баҳолай олиш; г) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортиш; д) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасининг ҳолати ва парвозга шайлигини, унинг тўғри юкланганлигини, юкнинг тўғри тақсимланганлигини ва ишончли маҳкамланганлигини назорат қилиш; е) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ иккинчи учувчига юклатилган бўлса, фазога кўтарилишдан олдин авария ва юк люкларини, ёнилғи қўйиш бакларини бекитиш, ҳаво кемаси фюзеляжининг эшикларини ёпиш; ж) эҳтиёткорлик қоидаларини, радиоалоқа фразеологияси ва радиоалоқа олиб бориш қоидаларини билиши ва риоя этиши; з) парвоз вақтида ҳаво кемаси командирига ҳаво кемаси авиация техникаси ва ускуна-ускуналаридаги барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдириш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини бериш; и) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ қарор қабул қилиш баландлигидан қўниш учун иккинчи марта айланиб учиб келишни бажариш, башарти бунга қадар ҳаво кемаси командири томонидан қўниш ҳақида ёки иккинчи марта айланиб келиб қўниш ҳақида қарор қабул қилинмаган, экипажга хабар қилинмаган бўлса. к) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказиш ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш; 56 . Ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ экипажида штурман назарда тутилмаган ҲК ларида парвоз карталари, маълумот материаллари, штурман ҳужжатлари ва аэронавигация ахборотлари ҳужжатлари мавжуд бўлиши учун жавобгарлик иккинчи учувчига юклатилади (FIRST OFFICER). 57 . Иккинчи учувчининг ҳуқуқлари: 28 а) тегишли тайёргарликдан ўтгандан сўнг ҲК командирининг рухсати билан парвознинг барча босқичларида ҳаво кемасини бошқариш; б) ҳаво кемаси командири соғлиги ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра парвоз вақтида ўз мажбуриятларини бажара олмаганда ва бу мажбуриятларни бажаришни иккинчи учувчи ўз зиммасига олган ҳолатларда, ҳаво кемаси командири ҳуқуқларини парвозда қўллаш. 58 . Иккинчи учувчи қуйидагилар учун жавобгарликка эга: а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; б) юкнинг ҳаво кемасининг белгиланган марказига ва парвоз массасига риоя этган ҳолда жойлаштириш ва маҳкамлаш (ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва экипаж иш технологиясига мувофиқ аниқланадиган мажбуриятларига мувофиқ). в) рулни бошқариш ва парвоз вақтида эҳтиёткорлик; г) ҳаво кемаси командири томонидан қўниш ҳақида ёки иккинчи марта айланиб келиб қўниш ҳақида қарор қабул қилинмаган, экипажга хабар қилинмаган бўлса қарор қабул қилиш баландлигида ўз вақтида ва тўғри ҳаракат қилиши учун; д) ҳаво кемаси командири томонидан берилган парвоз параметрларини тутиб туриш учун; е) командирнинг рухсати билан, ёки ҳаво кемасининг командири соғлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра парвоз вақтида ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда ҳаво кемасини бошқарганда парвознинг хавфсиз тугаши учун; ж) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун. 59 . Штурман ҳаво кемаси командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) буйсунади. 60. ХКси штурманининг мажбуриятлари: а) ҳаво кемаси ускуналари ва навигация ускуна-ускуналарини, навигация воситаларидан фойдаланиш усулларини билиш ва белгиланган йўналишлар ва парвоз схемалари бўйича самолётни бошқарилишини таъминлаш; б) парвоздан олдинги дам олиш режимига риоя этиш; в) парвозга тайёргарлик кўриш ва парвоз вақтида қарор қабул қилиш учун метеорологик ва аэронавигацион вазиятни тўғри баҳолай олиш; г) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортиш; д) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасининг ускуналари ва навигация ускуна- ускуналарининг ҳолати ва парвозга шайлигини назорат қилиш; е) парвоз вақтида ҳаво кемаси командирига барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдириш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини бериш; ж) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказиш ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш; 61 . Штурманнинг ҳуқуқлари: а) мутахассислардан ҳаво кемаси ускуналарида ва навигация ускуна- ускуналарида аниқланган носозликларни бартараф этишни талаб қилиш; б) самоётни бошқариш мақсадлари учун ердаги радионавигация воситалари ишига буюртма бериш. 62 . Штурман қуйидагилар учун жавобгардир: 29 а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; б) навигация ускуна-ускуналарини соз ҳолда қабул қилиш ва ҳаво кемаси бортида штурманлик жиҳозлари мавжудлиги учун; в) белгиланган парвоз режими ва самолётнинг аниқ бошқарилиши учун; г) ҳаво кемаси бортида парвозни бажариш учун зарур бўлган парвоз карталари, маълумот материаллари, штурман ҳужжатлари ва аэронавигация ахборотлари ҳужжатлари мавжуд бўлиши учун; д) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун. 63 . Бортмуҳандис (бортмеханик) ҳаво кемаси командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) буйсунади. 64 . Бортмуҳандис (бортмеханик)нинг мажбуриятлари: а) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва ҲКни парвозда ва техник эксплуатация қилиш бўйича бошқа йўриқномаларга мувофиқ ҳаво кемасидан фойдаланиш қоидаларини билиш ва бажариш; б) парвоздан олдинги дам олиш режимига риоя этиш; в) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортиш; г) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасини парвозга тайёрлашни амалга ошириш; д) ҳаво кемаси командирига ҲК двигателлари ва тизимларидаги барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдириш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини бериш; е) парвоз вақтида юзага келган ва бартараф этиш мумкин бўлган носозликларни тузата олиш; ж) ҳаво кемаси командирининг двигателларни ва ҳаво кемаси тизимларини бошқариш бўйича буйруқларини ўз вақтида бажариш; з) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказиш ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш; и) техник ҳужжатларни расмийлаштириш, парвоздан кейин борт дафтарига авиация техникаси иши бўйича ва кўрик натижаларига кўра изоҳларни ўз вақтида киритиш, ҳаво кемасини белгиланган тартибда топшириш. 65 . Бортмуҳандис (бортмеханик) мутахассислардан ҳаво кемасида аниқланган носозликларни бартараф этишни ва ҳаво кемасини штат ускуна-ускуналари, зарур ашёлар ва кема ҳужжатлари билан таъминлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 66 . Бортмуҳандис (бортмеханик) қуйидагилар учун жавобгардир: а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; б) ҳаво кемасини соз ва парвоз учун шай ҳолда қабул қилиш учун; в) ҳаво кемасидан ерда ва парвозда фойдаланиш қоидаларига риоя этиш; г) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ, авария ва юк люкларини, ёнилғи қўйиш бакларини бекитиш, ҳаво кемаси фюзеляжи эшикларини ёпиш; д) ҳаво кемаси бортида белгиланган кема ҳужжатлари, авариядан қутқарув воситалари, парвоз учун етарли миқдорда ёнилғи, мой, суюқликлар ва газлар бўлиши учун; 30 е) ҳаво кемаси командирига авиация техникасидаги носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдириш учун; ж) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун. 67 . Бортрадист ҳаво кемаси командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) буйсунади. 68 . Бортрадистнинг мажбуриятлари: а) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасидаги электр-, радио-, ва ёруғлик-техник ускуна-ускуналаридан фойдаланишни билиши ва улардан фойдаланиши, борт радиовоситалари ва икки томонлама радиоалоқа ишини таъминлаш; б) парвоздан олдинги дам олиш режимига риоя этиш; в) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортиш; г) тўлиқ ҳажмда парвозга тайёргарлик кўриш; д) ҳаво кемасидаги электр-, радио-, ва ёруғлик-техник ускуна-ускуналарининг ҳолатини ва парвозга шайлигини назорат қилиш; е) ҳаво кемаси командирига ҲҲБ органлари кўрсатмаларини ва метеорологик ахборотни ўз вақтида етказиш; ж) ҳаво кемаси командирига ҲК электр-, радио-, ва ёруғлик-техник ускуна- ускуналаридаги барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдириш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини бериш; з) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказиш ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш; 69 . Бортрадист авиация муҳандислари таркиби мутахассислардан ҳаво кемасида аниқланган ҲК электр-, радио-, ва ёруғлик-техник ускуна-ускуналаридаги носозликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 70 . Бортрадист қуйидагилар учун жавобгардир: а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; б) борт радиовоситаларининг парвоз чоғида ишончли ишлаши ва икки томонлама барқарор радиоалоқанинг тутиб турилиши учун; в) қабул қилинган диспетчерлик кўрсатмалари, метеорологик ва бошқа маълумотларнинг ҳаво кемаси командирига ўз вақтида ва аниқ билдирилиши учун; г) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун. 71 . Борткузатувчи бевосита ва юқори турувчи бошлиқларга, парвоз топшириғини бажариш вақтида эса ҳаво кемаси командирига буйсунади. 72 . Борткузатувчининг мажбуриятлари: а) ҳаво кемасидаги авариядан қутқариш ва маиший ускуна-ускуналардан фойдаланишни билиши ва уларнинг ҳолатини назорат қилиши, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ улардан фойдаланиш; б) парвоздан олдинги дам олиш режимига риоя этиш; в) ерда хизмат кўрсатиш бўйича агентдан ташув ҳужжатларини авиакомпания қоидаларига мувофиқ қабул қилиб олиш ва юк ҳамда «NOTOS» шакли бўйича махсус тоифадаги багаж мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраш, ҲК командирига бортда махсус юк мавжудлиги тўғрисида ахборот бериш. Тижорат юкламасини ҲК 31 бортида жойлаштириш ва ундан туширишда борткузатувчининг мажбуриятлари доираси авиакомпания қоидалари орқали аниқланади. г) юклама схемасига, марказлаштириш графигига ва йиғма-юклама ведомостига ёки ҲК командирининг кўрсатмасига мувофиқ йўловчиларнинг жойлашишини назорат қилиш; д) йўловчи салонида қўл юки (багаж)нинг авиакомпания қоидаларига мувофиқ жойлаштирилишини назорат қилиш, бунда аварияда чиқиш йўллари ва унга ўтиш йўлакларининг бекилиб қолмаслигига эътибор қаратиш; е) ҳаво кемасининг санитария ҳолатини назорат қилиш, йўловчи салони ва иш жойида тозалик ва тартибни сақлаш; ж) ҳаво кемаси командирига маиший буюмларнинг носозлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бериш; з) йўловчилар томонидан ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, бу қоидаларнинг бузилганлиги тўғрисидаги барча ахборотларни ҳаво кемаси командирига ўз вақтида билдириш; и) йўловчилар тўғрисида гамхўрлик қилиш, ҳаво кемаси командирининг кўрсатмасига (рухсатига) кўра уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш; к) парвоз тугагандан сўнг ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш, ўз ишини баҳолаш ва рейснинг ҳужжатларини расмийлаштириш; л) ҲК борт дафтарига маиший ускуна-ускуналарнинг парвоз давомидаги иши тўғрисида ёзиб қўйиш, маиший ускуна-ускуналарни ва бортдаги жиҳозларни белгиланган тартибда топшириш. 73 . Борткузатувчининг ҳуқуқлари: а) ердаги хизмат ходимларидан ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб этиш; б) ҳаво кемаси бортидаги йўловчилардан ҳаво кемасида ўзини тутиш қоидаларини аниқ бажаришни талаб этиш. 74 . Борткузатувчи қуйидагилар учун жавобгардир: а) мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; б) йўловчиларнинг юклама схемасига, марказлаштириш графигига ва йиғма- юклама ведомостига ёки ҲК командирининг кўрсатмасига мувофиқ жойлашиши учун; в) йўловчи салонида қўл юки (багаж)нинг авиакомпания қоидаларига мувофиқ жойлаштирилиши, бунда аварияда чиқиш йўллари ва унга ўтиш йўлакларининг бекилиб қолмаслигига учун; г) йўловчиларнинг ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидаларига риоя этишлари бўйича чоралар кўриш учун; д) йўловчилар томонидан ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидаларининг бузилганлиги тўғрисида ҳаво кемаси командирига ўз вақтида билдириш; е) рейс ҳисобот ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши; ж) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун. 75 . Юк ҲК бортоператори бевосита ва юқори турувчи бошлиқларга, парвоз топшириғини бажариш вақтида эса ҳаво кемаси командирига буйсунади. 76. Бортоператорнинг мажбуриятлари: а) ҳаво кемасининг юк кабинаси (юк бўлмаси)даги ускуна-ускуналарни билиш ва улардан ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ фойдаланиш, юкларни ортиш, жойлаштириш ва маҳкамлаш қоидаларини, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини билиши; 32 б) парвоздан олдинги дам олиш режимига риоя этиш; в) ташув ҳужжатларига ва марказлаштириш графигига мувофиқ юкларнинг борлиги, жойлаштирилиши ва маҳкамланганлигини ва упаковкасининг созлигини назорат қилиш; г) ҳаво кемаси командирига ускуна-ускуналарнинг носозлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бериш; д) ҳаво кемаси ва унинг бортида жойлашган юкнинг бутлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш; е) парвоз тугагандан сўнг ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш, ўз ишини баҳолаш; ж) ҳаво кемасидан юкни тушириб бўлгандан сўнг рейснинг ҳужжатларини расмийлаштириш; з) ҲК борт дафтарига ҳаво кемасининг юк кабинасидаги ускуна-ускуналарнинг иши тўғрисида ёзиб қўйиш, борт ускуна-ускуналарини ва бортдаги жиҳозларни белгиланган тартибда топшириш. 7 7. Бортоператорнинг ҳуқуқлари: а) муҳандислик-авиация хизмати ходимларидан ҳаво кемасининг юк кабинаси (юк бўлмаси)даги ускуна-ускуналардаги носозликларни бартараф этишни талаб этиш; б) ташувларни ташкил қилиш хизмати ходимларидан юкларнинг марказлаштириш графигига мувофиқ жойлаштирилиши ва маҳкамланишини, юкларнинг упаковкаси бузилган бўлса уларни тузатишни талаб этиш. 78. Бортоператор қуйидагилар учун жавобгардир: а) мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун; б) юкларнинг ташув ҳужжатларига ва марказлаштириш графигига мувофиқ жойлаштирилиши ва маҳкамланганлиги учун; в) ҳисобот ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши учун; г) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун. 79 . Махсус ишларни бажарадиган учувчи-кузатувчилар, бортоператорлар, шунингдек экипаж таркибига киритилган бошқа мутахассислар парвоз вақтида ҳаво кемаси командирига буйсунадилар ва лавозим йўриқномасига биноан ўз вазифаларини бажарадилар. 80 . Экипаж таркибига учувчилар таркибидан биттадан ортиқ бўлмаган стажёр қўшилиши мумкин. 81 . Стажёр ҳаво кемаси командирига, юқори турувчи тўғридан-тўғри командирларга (бошлиқларга) ва бевосита унинг стажировкаси билан шуғулланувчи экипаж аъзосига буйсунади, улар стажёрнинг ўз функционал вазифаларини тўлиқ ва тўғри бажарилиши учун жавобгар бўладилар. 82 . Парвозга тайёргарлик кўриш вақтида ва парвозда стажёр қайси лавозимда стажировка ўтаётганлиги ва кимнинг иш ўрнини эгаллаганига қараб, ўша экипаж аъзосининг функционал вазифаларини бажаради. 83 . Стажёр ҳаво кемаси командири билан келишган ҳолда қайси лавозимда стажировка ўтаётганлигига қараб, бевосита унинг стажировкаси билан шуғулланаётган шахс томонидан берилган чегарада ўша экипаж аъзосининг ҳуқуқларидан фойдаланади. 84 . Стажёрнинг ўз функционал вазифаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажарилиши, стажёр томонидан қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлик бевосита унинг стажировкаси билан шуғулланувчи экипаж аъзоси зиммасида бўлади. 85 . Ҳаво кемасининг ҳар бир экипаж аъзоси қуйидагиларга мажбур: 33 а) парвоз вақтида юзага келган ҳаво кемаси тизимларини эксплуатация қилишнинг белгиланган нормаларидан, учиш техникасидан четга чиқишлар ёки уларнинг бузилиши ва уларга риоя этилмаётганлиги тўғрисида ўз вақтида ва эшиттириб экипажни огоҳлантириши керак; б) парвоз ниҳоясига етказилганидан сўнг ўзининг буйруқ берувчи раҳбар (буйруқ берувчи учувчилар) таркибига парвозни бажариш вақтида экипаж томонидан йўл қўйилган четга чиқишлар ёки бузилишлар тўғрисида билдириши шарт. 86 . Ҳаво кемаси экипажига етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодексида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади. 87 . Экипажнинг барча аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталанган бўлиши керак. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling