Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§5. Йўналиш бўйлаб парвоз 496. Экипаж ҳаво трассасининг (иш ўтказиладиган районнинг) белгиланган кенглиги доирасида парвозни бажариши, парвознинг берилган эшелонини (баландликни) тутиб туриши ва доимо ўз ҳаво кемасининг жойлашган ўрнини билиши керак. 6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради 82 497. Йўналишни, эшелонни (баландликни) контрол мўлжалларни учиб ўтиш вақтини ўзгартириш парвозни бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан амалга оширилади. 498. Берилган йўналишдан четга чиқиш ва парвознинг эшелонини (баландликни) ўзгартириш фақатгина хавфли метео ҳодисаларни айланиб ўтиш ҳолларида, заҳира аэропортида қўнишда, авиация техникаси ишдан чиққанда ёки мажбурий қўнишда парвозни бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан амалга оширилади. 499. Йўналиш бўйлаб парвозда хавфли метео ҳодисаларни айланиб ўтиш мумкин бўлмаган ҳолларида, ҲК командири ҲКни парвоз учун хавфли райондан зудлик билан олиб чиқиши, парвоз бошланган пунктга қайтиши ёки қўниш учун яроқли бўлган энг яқин аэродромда қўниши, қабул қилган қарори тўғрисида ҲҲБ диспетчерига хабар қилиши лозим. 500. Мўлжал аэродромгача парвозни давом эттиришга имкон бермайдиган сабабларга кўра ўз вақтида парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки заҳира аэродромга қўниш ҲК командирининг тўғри қарори сифатида баҳоланиши керак. 501. Агар мўлжал аэродромга қўниш метеошароитлар ёмонлашганлиги ёки бошқа сабабларга кўра мумкин бўлмаса ҲК командирига амалдаги об-ҳаво минимумдан паст бўлмаган бошқа аэродромга йўл олишга ушбу аэродромга етиб бориш АҲПАЙтида доира баландлиги бўйлаб камида 30 минут парвоз қилишга етарли даражада амалдаги ёнилғи миқдорининг қолдиғи бўлганда рухсат этилади. 502. Агар ҲК бортидаги ёқилғи миқдори ёки аэронавигация ёхуд метеорологик вазият манзил аэропортидан қарор қабул қилиш баландлигидан заҳира аэродромига учишни таъминлай олмаса, ҲК командирига: а) ёнилғи олиш учун энг яқин оралиқ аэродромга қўниш; б) заҳира аэродромига кетиш чегарасига қадар учиш ҳуқуқи берилади. 503. Агар: а) манзил аэродромидаги амалдаги ва прогноз қилинаётган об-ҳаво минимумдан паст бўлмаса; б) манзил аэродромининг ҲКни қабул қилишга техник тайёрлиги тўғрисида тасдиқнома олинган бўлса, кетиш чегарасидан туриб манзил аэродромига қадар парвозни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. 504. Экипаж ҲҲБ органи диспетчерини кетиш чегарасини учиб ўтишнинг ҳисоблаб кўрилган вақти, шунингдек манзил аэродромига қадар парвозни давом эттириш ёки заҳира аэродромига кетиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилиши керак. 505. Манзил аэродромида (заҳира аэродромида) метеошароитлар ёмонлашганлиги ёки ҳаво кемаларини қабул қилиш тўхтатилганлиги тўғрисида хабар олинганда ҳаво кемаси парвозини бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчери зудлик билан бу ҳақда экипажга ҳаво кемаси кетиш чегарасини босиб ўтгунга қадар хабар бериши керак. 506. Ҳаво кемаси командирига аэронавигацион ва метеорологик вазиятларни таҳлил қилиш асносида парвоз давомида заҳира аэродромларини танлаш ҳуқуқи берилади. 507. қўниш аэродромида мураккаб метеорологик шароитлар бўлганда ҲҲБ органи диспетчери ҳаво кемаси экипажидан қўниш учун минимумни, заҳира аэродроми ва ққБда ёқилғи қолдиғини сўраши мумкин. 508. ҲҲБ органи диспетчерининг сўровига жавобан ҳаво кемаси экипажи унга қўниш учун минимумни, заҳира аэродроми ва ққБдаги соатда ва дақиқаларда ёқилғи қолдиғини тўғрисида билдириши шарт. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling