Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§3. Фазога кўтарилиш 
 
477. Фазога кўтарилиш ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатини олгандан сўнг 
амалга оширилади. ҲҲБ органи диспетчери бўлмаган аэродромда (қўниш 
майдончасида) фазога кўтарилиш ҳаво кемаси командирининг қарорига кўра амалга 
оширилади. 
478. ҲҲБ органи диспетчерининг фазога кўтарилиш учун рухсати қуйидагиларни 
билдиради: 
а) УҚЙЙ сирти норматив талабларга жавоб беради; 
б) учаётган ҳаво кемаси учун хавфсиз интервал таъминланган;
в) учиш полосасида тўсиқлар йўқ;
г) диспетчер парвозлар хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи ҳодисалар тўғрисида 
хабар берди, экипаж қабул қилди; 
д) УҚЙЙ даги кўриш узоқлиги ва (ёки) булутлар пастки чегарасининг 
баландлиги аэродромнинг ушбу тоифадаги ҲК учиши учун ўрнатилган минимумидан 
паст эмас; 
е) рухсат олгандин сўнг диспетчердан бошқа кўрсатма тушмаган бўлса, экипажга 
диспетчерлик рухсатига мувофиқ баландликни эгаллашга рухсат этилган.
479.Диспетчер ҲК экипажини қуйидагилар тўғрисида ўз вақтида хабардор 
қилади: 
а) УҚЙЙ даги кўриш узоқлиги 2000 метр ва ундан паст ва (ёки) булутлар пастки 
чегарасининг баландлиги (вертикал кўриниш) 200 метр (660 фут) ва ундан паст 
қийматга ўзгарганда; 


80 
б) ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги 
ўзгарганлиги тўғрисида; 
в) УҚЙ сиртининг ҳолати ва УҚЙ да ишқаланиш коэффициентининг қиймати 
ўзгарганда; 
г) парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳодисалар тўғрисида; 
д) кучли ёғин-сочин шароитида метеорологик кўриш 600 метр ва ундан паст 
бўлганда (ЮИО бўйича кўриш ҳисобга олинмайди); 
е) УҚЙ охиридаги кўриш узоқлиги, агар у УҚЙ бошидаги ва охиридаги кўриш 
узоқлиги қийматидан кичик бўлса (унинг узунлиги 2000 метрдан ортиқ бўлганда) 
480. Фазога кўтарилишни ҳаво кемаси командири ёки парвоз топшириғида 
назарда тутилган бўлса иккинчи учувчи бажаради. 
481. Экипаж қуйидаги ҳолларда фазога кўтарила олмайди (фазога кўтарилиш 
тақиқланади): 
а) фазога кўтарилиш хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган хавфли 
метеоҳодисалар ёки қушларнинг тўпланиши мавжуд бўлса; 
б) кучли ёғин-сочин шароитида метеорологик кўриш 600 метр ва ундан паст 
бўлган шароитларда (ЮИО бўйича кўриш ҳисобга олинмайди), шамол силжиши 
тўғрисида огоҳлантирувчи тизим билан жиҳозланган ҲК дан ташқари; 
в) УҚЙ даги кўриш узоқлиги ва (ёки) булутлар пастки чегарасининг 
баландлиги (вертикал кўриниш) белгиланган минимумдан паст бўлганда; 
УҚЙ узунлиги 2000 метр ва ундан кам бўлганда УҚЙ боши ва охиридаги 
кўриш узоқлиги қийматларидан кичиги УҚЙ кўриш узоқлиги деб қабул қилинади. УҚЙ 
узунлиги 2000 метр дан узун бўлганда УҚЙ боши ва ўртасидаги кўриш узоқлиги 
қийматларидан кичиги УҚЙ кўриш узоқлиги деб қабул қилинади. 
г) ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги 
шунингдек УҚЙ сиртининг ҳолати ва УҚЙ да ишқаланиш коэффициентининг қиймати 
ушбу типдаги ҲК учун ПФҚда белгиланган чекловларга мос келмайди; 
д) ХК юзаси муз, қиров ёки қор билан қопланган бўлса;
е) учиш массаси ва (ёки) ҳаво кемаси центровкаси хавога кўтарилишнинг 
хақиқий шароитлари учун йўл қўйиладиган чегарадан ошса;
ж) бошқа ХКси иккинчи доирага кетса;
з) олдинда учув йўлагида тўсиқлар бўлса.
482. Қоидага кўра ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши УҚЙ бошидан амалга 
оширилади. Қуйидаги шароитларда ХКсининг хавога кўтарилиши УҚЙ бошидан амалга 
оширилмаслигига рухсат этилади: 
а) агар бу ушбу аэродромдаги Парвозларни бажариш йўриқномасида кўзда 
тутилган бўлса; 
б) парвоз бошланиши чоғида кучли югуриш бошланиш жойидан учиш 
йўлагининг мавжуд характеристикаси ҲКнинг амалдаги фазога кўтарилиш массаси учун
ва фазога кўтарилиш шароитлари учун талаб этилганларга мос келса. 
483. 
ХКсининг хавога кўтарилиши йўлдош шамол бўлган вақтда ушбу 
аэродромдаги парвозларни бажариш ва мазкур турдаги ХКси ПФҚ учун йўриқномада 
кўзда тутилган бўлса рухсатэтилади.
484. Агар ҳаво кемаси ҳавога кўтарилиш вақтида берилган йўналишдан четга 
чиқиб кетган бўлса ва кучли югуришнинг давом эттирилиши хавфсизликни 
таъминламаси ҳавога кўтарилиш тўхталиши лозим. ҲКнинг ҳисобланганидан паст 
тезликда ердан узилиши ман этилади.
485. Двигатель ишламай қолганда ёки бошқа парвознинг хавфсизлигига таҳдид 
солувчи носозликлар АҲПАЙдо бўлганда қарор қабул қилиш керак булган тезликкача 
етиб борилмаган бўлинса, ҳавога кўтарилиш дарҳол тўхтатилиши керак. 


81 
486. Бирор бир мансабдор шахс ҲК командирининг қарор қабул қилиш 
тезлигига етгунига қадар ҳавога кўтарилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорининг асосли 
эканлигига қарши чиқиш ҳуқуқига эга эмас.
487. 
ХКсининг хавога кўтарилиши тўнгги АҲПАЙтда қоида бўйича ёқилган 
фаралар билан амалга оширилади. Агар фаралар ёқилганида кўринишни 
ёмонлаштирадиган ёруғлик экрани АҲПАЙдо бўлса, ХКси командири қарорига кўра 
хавога кўтарилиш ўчирилган фаралар билан бажарилиши мумкин. 
488. Ҳаво кемасининг кучли югура бошлаш АҲПАЙтидан 200 метр (660 фут) 
юқорига кўтарилгунга қадар экипаж ва ҲҲБ органининг диспетчери радиоалоқага 
киришмаслиги керак. Парвозларнинг хавфсизлигига таҳдид туғилаётган ҳодисалар 
бундан мустасно.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling