Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради. 85 в) қўниш учун киришнинг танланган тизимида бортдаги ва ердаги радиотехник воситаларнинг беқарор ишлаши кузатилганда, яқинлашиш машъаллари ёки ердаги ориентирлар билан визуал контактлар урнатилмаганда; г) пасайиш глиссадасини ушлаб туриш учун двигателлар (двигатель) иш режимини номиналгача ошириш талаб этилса (ғарбда ишлаб чиқарилган ҲК учун шамолнинг силжиши тўғрисида огоҳлантирувчи тизим ишлаб кетганда); д) Экипаж ҚҚБгача қўнишнинг ушбу қоидаларнинг 425-бандида келтирилган қийматларидан паст амалдаги шароитлари тўғрисида хабар олганда, ёхуд бир ёки бир неча метеорологик элементлар бўлмаганда, ҳаттоки ердаги ориентирлар билан ишончли алоқа ўрнатилган бўлса ҳам; е) яқинлашиш машъалалари ёки бошқа ориентирлар билан ишончли алоқа ўрнатилгунга қадар қўниш курси бўйича ерга хавфли яқинлашиш тўғрисида сигнализация ишлаб кетганда; ж) узоқ приводли радиомаркерли радиостанциядан учиб ўтилгач курс бўйича (глиссада) четга чиқишлар ва (ёки) вертикал тезлик йўл қўйиладиган даражадан ошиб кетганда; з) қарор қилиш баландлигига қадар яқинлашиш машъаллари ёки ердаги ориентирлар билан зарур визуал контактлар ўрнатилмаганда; к) қарор қилиш баландлигига (УқЙ) етиб боргунга қадар ҲКнинг самодаги ҳолати ёки унинг ҳаракати параметрлари қўнишнинг хавфсизлигини таъминламайди; л) қарор қилиш баландлигидан ПФқга мувофиқ кетиш баландлигининг минимал йўл қўйиш мумкин бўлган даражасигача пасайишда яқинлашиш машъаллари ёки ердаги ориентирлар билан визуал контактлар йўқолганда; м) қўниш учун ҳисоб-китоблар уни бажаришнинг хавфсизлигини таъминламайди. 523. Ҳеч бир мансабдор шахс ҲК командирининг иккинчи доирага кетиш ҳақидаги қарорини муқокама қилишга, айниқса бунинг учун унга маъмурий таъсир чораларини кўришга ҳақли эмас. 524. қуйидаги ҳолларда Ҳаво кемаси командирига қўниш учун такрорий киришларни бажариш, диспетчерга эса такрорий кириш учун рухсат бериш ҳуқуқи берилади: а) такрорий киришдан сўнг қолган аэронавигацион ёқилғи заҳираси ққБдан заҳира аэродромига кетишни таъминлайди. б) ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги шунингдек УқЙ сиртининг ҳолати ва УқЙ да ишқаланиш коэффициентининг қийматибелгиланган чеклашлардан ошмаса; в) УқЙ да кўриш узоқлиги минимумдан паст бўлмаса; г) булутларнинг қуйи чегараси баландлиги (вертикал кўриниш) (зарурат бўлганда) минимумдан паст бўлмаса. 525. Аниқ тизимлар бўйича қўниш учун кириш бажарилганда УқЙ учиб ўтиш ҲК ПФқ да белгилаб берилган қийматдан паст бўлмаслиги ва Экипаж аъзоларининг ўзаро ҳатти-ҳаракати ва иш технологияси бўйича йўриқномада аниқланган тартибот бажарилиши керак. Экипаж ҲКни қўндиришни қоидага кўра, ерга қўниш зонасида ПФқга ва Экипаж аъзоларининг ўзаро ҳатти-ҳаракати ва иш технологияси бўйича йўриқномага мувофиқ ҲК ҳисоблаб топилган қўниш оғирлиги билан белгиланган нормативлар доирасида амалга оширади. 526. Талаб қилинадиган қўниш дистанцияси ҲК қўниш массасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги метеошароитлар ва УқЙ ҳолатига қараб ҳисобланади. Бундай ҳисоб-китоб ҲКнинг УқЙ ишчи узунлиги чегарасида тўхташини назаода тутади. 527. Ҳаво кемаларини тунда қўндириш қоидага кўра ёқилган фаралар билан бажарилади. Нур экрани ҳосил қилувчи туман ва бошқа метео ҳодисаларда фаралардан фойдаланиш тартибини ҳаво кемаси командири белгилайди. 86 528. Ҳаво кемаси экипажи тўхтаб туриш жойига қараб буришни ҲҲБ органи диспетчерининг буйруғи бўйича аэродромда бурилишнинг белгиланган схемасига мувофиқ амалга оширади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling