Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


XIII . Авиация ишларини бажариш бўйича парвозлар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

XIII
Авиация ишларини бажариш бўйича парвозлар 
§1. Умумий қоидалар 
 
529. Авиация ишларини бажариш Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси 
томонидан манфатдор ташкилотлар ёки алоҳида фуқаролар билан тузилган 
шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво Кодексига, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-қарори билан 
тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги 
Низомга, ушбу қоидаларга, ҳаво кемаларининг ПФқга мувофиқ амалга оширилади. 
530. Шартномага буюртмачининг авиация ишларини бажариш тартиби ва 
қоидаларини белгилаб берадиган норматив ҳужжатлардаги қоидаларга зид талабларини 
киритишга йўл қўйилмайди. 
531. Бошқа авиакорхоналарда (бўлинмаларда), шу жумладан бошқа давлатлар 
ҳудудида авиация ишларини бажаришда парвозлар шу корхоналардаги 
(бўлинмалардаги) Йўриқномалар бўйича, улар бўлмаганда эса экипаж буйсунадиган 
бўлинма раҳбари (командири) томонидан ишлаб чиқилган ва ҳудудида парвозлар 
бажариладиган корхона (бўлинма) раҳбари билан келишилган Йўриқнома бўйича 
бажарилади. 
532. Бошқа давлатлар ҳудудида авиация ишларини бажариш хорижий 
давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган парвоз қилиш учун тегишли 
рухсат асосида буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича бажарилиши мумкин ва 
ҳудудида парвозлар бажариладиган хорижий давлатнинг Ҳаво қонунчилиги ва Парвоз 
қоидаларига мувофиқ бажарилиши керак. 
533. Авиация ишларини бажариш учун парвозлар майдон ва йўналишли 
парвозларга 
бўлинади, 
уларнинг 
мақсади, 
бажарилиш 
қоидалари 
ва 
технологиясигақараб қуйидаги кўринишларга бўлинади: 
а) транспорт-алоқа парвозлари; 
б) ҳаво кемасидан суратга олиш; 
в) ўрмон авиация ишлари; 
г) қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишлари; 
д) денгиз кемалари ва денгиз бурғуловчи ускуналаридан туриб; 
е) аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария тадбирларини ўтказиш учун; 
ж) авиация-кимё ишлари; 
з) экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари ўтказиш учун; 
и) парашютистларни десантлаш; 
к) экскурсия парвозлари. 
534. 
Ҳаво кемасидан суратга олиш куйидагиларга бўлинади: 
а) жойларни махсус фотоаппаратура билан суратга олиш мақсадида аэросуратга 
олиш парвозлари; 
б) йўл қўйилиши мумкин бўлган энг паст баландликларда қидириш-суратга 
олиш парвозлари, шу жумладан геофизик суратга олиш учун чиқиб турадиган, тросга 
осиб қўйиладиган аппаратура билан; 
в) Ерни асбоблар биландистанцион зондлаш учун аэросуратга тушириш 
парвозлари ва кичик, ўрта ва юқори баландликларда барометрик баландлик ўлчагич 
бўйича доимий баландликни ушлаб турган ҳолда атроф муҳитнинг ҳолати устидан 
назорат; 
г) аэровизуал парвозлар, ҳаво кемаси бортида буюртмачининг кузатувчиси 
билан биргаликда, объектларни визуал тадқиқ қилиш ва жойлардаги вазиятни кузатиш 


87 
мақсадида (электр узатиш линияларини, алоқа линияси, газ қувурлари, нефть қувурлари, 
ариқлар, каналлар, йўлларни патруллаштириш, балиқ ва ҳайвонлар заҳирасини 
текшириш, ёввойи ҳайвонларни йўқламадан ўтказиш ва отиш, музли разведка ва б. 
535. Авиация ишларини бажариш қоидага кўра ВПқга кўра бажарилади. 
Радиотехник навигация воситалари билан жиҳозланган белгиланган трассалар ва 
йўналишларда ПБП бажаришга йўл қўйилади. 
536. Ишни бошлашдан олдин ҳаво кемаси командири об-ҳаво маълумотларини 
олиши, ҳақиқий об-ҳаво шароитини аниқлаши ва парвозни бажариш тўғрисида қарор 
қабул қилиши керак. 
537. Ердаги каналлар бўйича об-ҳаво маълумотларини олиш имконияти 
бўлмаса, 1000 соатдан ортиқ мустақил учган ва трассадан ташқари парвозларга ҳаводан 
туриб майдон танлаш ҳуқуқи берилган ҳолда рухсат этилган ҳаво кемаси командирига 
унинг минимумидан паст бўлмаган об-ҳавода радио орқали об-ҳаво маълумотини олиш 
учун фазога кўтарилишга рухсат этилади. 
538. Авиация ишларини бажаришда ҳаво кемаси командири у жойлашган 
зонада ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни амалга оширадиган ҲҲБ органи диспетчери 
билан камида икки соатда бир марта радиоалоқада бўлиб туриши керак. 
539. Технологияда назарда тутилган ҳоларда айрим турдаги авиация ишларида 
ҳаво кемаси экипажи таркибига буюртмачининг амалдаги учувчилик гувоҳномасига эга 
мутахассислари (учувчи-кузатувчилар, штурманлар, бортоператорлар ва б.) киритилиши 
мумкин. 
540. Парвоз топшириғига киритилган мутахассисларпарвоздан олдинги 
тайёргарлик ишларига белгиланган учиш вақтидан камида 1 соат олдин киришадилар. 
541. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўлганда (ишни ташкил этиш, назоратни 
амалга ошириш, техник ёрдам кўрсатиш учун ва б.) учувчилар бўлинмаси 
командирининг рухсати билан ҳаво кемаси бортига фуқаро авиацияси мутахассислари 
уларни экипаж таркибига киритмасдан туриб олиниши мумкин. Кўрсатилган шахслар 
хизмат чипталарига эга бўлишлари ва ҲК командири томонидан парвоз топшириғининг 
орқа томонига ёзиб қўйилишлари керак. 
542. Авиация ишлари парвозлари экипаж томонидан ҳаводан туриб доимий ва 
танланган аэродромларда (вақтинча ва доимий), қўниш майдончаларида бажарилади. 
қўниш майдончаларининг ҳолати, жиҳозлари ва ўлчамлари ушбу турдаги ҳаво 
кемаси учун қўйиладиган махсус талабларга жавоб бериши керак. 
543. Доимий, шунингдек ҳаводан туриб танланган қўниш майдончаларида 
парвозлар фақатгина қўниш майдончаларини ҳаводан туриб танлаш ҳуқуқи берилган 
экипажлар томонидан амалга оширилиши мумкин. 
544. Бир неча маротаба (кунига 2 мартадан кўп, 2 ва ундан ортиқ кун 
мобайнида) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши ва қўниши амалга ошириладиган 
жойлардаги авиация ишлари районида тегишли маркировка, шамол йўналишини 
кўрсаткичлар, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланадиган 
қўниш майдончалари жиҳозланади. 
545. 
қўниш майдончалари буюртмачининг вакиллари томонидан авиация 
ходимларининг назорати остида ер усти изланишлари йўли орқали ёки экипаж 
томонидан ҳаводан туриб танлаш орқали танланади, бунда авиакорхона ва буюртмачи 
ташкилотнинг конкрет мажбуриятлари типовой низомлар асосида авиация ишларини 
бажариш бўйича шартномалар орқали аниқланади. 
546. 
Қўниш майдончасини ҳаводан туриб танлаш парвозларига қуйдагилар 
киради: 
а) парвоз жараёнида ҳаво кемасининг олдиндан тайёрланмаган жойларга 
қўндирилиши, шунингдек вертолетдааэродромдан ташқарида осилиб туриш режимида 
бажариладиган операциялар 


88 
б) буюртмачи томонидан тайёрланган радиоалоқа воситалари йўқ ва 
парвозлар устидан раҳбарлик амалга оширилмайдиган вақтинчалик аэродромларга ва 
қўниш майдончаларига қўниладиган парвозлар; 
в) радиоалоқа воситалари йўқ ва парвозлар устидан раҳбарлик амалга 
оширилмайдиган вақтинчалик вертодромларга ва қўниш майдончаларига қўниладиган, 
вертолетларда бажариладиган бирламчи (кун давомида) парвозлар; 
547. Маркировка ва тегишли асбоб-ускуналарга эга қўниш майдончалари 
буюртмачининг ва эксплуатантнинг вакилларидан иборат комиссия томонидае қабул 
қилинади. Комиссия томонидан қабул қилинган қўниш майдончаларига крокдар ва 
парвозларни бажариш бўйича йўриқномалар тузилади. 
548. 
Қўниш майдончаларини қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби 
авиакомпании раҳбарияти томонидан ҳар бир турдаги ҳаво кемаси ва иш тури учун 
аэродромлар ва қўниш майдончалари учун тегишли нормалар, стандартлар ва талаблар 
асосида алоҳида белгиланади. 
549. 
Қўниш майдончаларига қўниш фақатгина улар экипаж томонидан ҳаводан 
туриб мажбурий кўрикдан ўтказиш ва унинг ҳолати экипаж томонидан баҳоланганидан 
кейингина бажарилади. қўниш майдончасини кўрикдан ўтказиш тартиби ҳаво 
кемасининг ҳар бир тури учун ПФҚ бўйича аниқланади. 
550. 
Қўниш учун қўниш майдончасига киришда экипаж ҲҲБ органига қўниш 
тўғрисида хабар беради. қўниш майдончасидан фазога кўтарилганда ҳам бу ҳақда 
тегишли хабар берилади. 
551. Буюртмачининг буюртмасига кўра ҳаво кемасида ташиладиган йўловчилар 
ва юклар Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида ўрнатилган ташиш қоидаларига 
мувофиқ ҳужжатлар орқали расмийлаштирилган бўлиши керак. 
552. Маълум турдаги ҳаво кемаси ПФқда белгиланган юклама йўл қўйиладиган 
даражаси, учиш, қўниш массаси ва ҳаво кемаси центровкасига риоя этиш учун 
жавобгарлик ҲК командири зиммасида бўлади. Юкнинг ҳақиқий оғирлиги ва 
хусусиятлари юк хатида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги учун жавобгарлик 
буюртмачининг зиммасидадир. 
553. 
Ҳаво кемасининг эксплуатанти ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўлганда 
(ишни ташкил этиш, назоратни амалга ошириш, техник ёрдам кўрсатиш учун ва б.) ва 
бўш жой мавжуд бўлиб, ҲК буюртмачининг юки билан тўлиқ юкланмаганда ташиш 
қоидаларига мувофиқ ҳужжатлар орқали расмийлаштирилган мутахассисларини ва 
юкини ташиши мумкин. 
554. 
Қурилиш-монтаж, юклаш-тушириш ишларида ва юкларни ташқари 
томондан осиб қўйиб ташилганда, буюртмачи махсус тайёргарликдан ўтган, юкларни 
ташишга тайёрлаш технологиясига ва ишни бажариш тенологиясига амал қилиниши 
учун жавоб бериши лозим бўлган ходимини иш раҳбари этиб тайинлаши шарт. 
555. Авиация ишлари бўйича парвозлар парвоз топшириғига ва буюртмачи 
томонидан берилган буюртмага қатъий амал қилган ҳолда бажарилади. Ёввойи 
ҳайвонларни овлаш ва отиш билан боғлиқ ишларни бажариш учун буюртмалар 
фақатгина тегишли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг 
рухсатномаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади. 
556. Аэродромдан ташқарида олдиндан мўлжаллаб қўниш бажарилганда ҳаво 
кемаси командири қўнишга киришдан олдин қўниш кўзда тутилаётган жойни унинг 
ўлчамларини, қиялигини ва сатҳининг ҳолатини баҳолаш мақсадида кўрикдан ўтказиши 
керак. Кўрикдан ўтказиш тўсиқлар устидан 100 метрдан (330 футдан) кам бўлмаган 
баландликдан бошланиши ва қўнишнинг танланган йўналиши бўйлаб 10 метрдан (35 
футдан) кам бўлмаган баланликкача пасайиши керак. 
557. 
ҲҲБ органи диспетчери оралиқ аэропортларни ва ҳаво кемалари 
экипажларини авиация ишларини бажариш районидаги вазият ҳақида хабардор қилиб

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling