Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§12. Ўрмон авиация ишларида парвозлар


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§12. Ўрмон авиация ишларида парвозлар 
 
617
. Ўрмон ишларида парвозлар қуйидаги мақсадларда амалга оширилади: 
а) ўрмонни авиацияда қўриқлаш; 
б) ўрмонларни текшириш ва ҳисобга олиш; 
в) ўрмон хўжалиги ташкилотларига хизмат кўрсатиш. 
618. 
Ўрмонларни авиация қўриқлаш ва текшириш парвозлари тегишли ҳудудда 
ВПҚ асосида амалга оширилади. Ёнғин аниқланган ҳолларда кузатувчи – учувчи 
топшириғига биноан, СҲБ органини хабардор қилган ҳолда, ҳаводан туриб танланган 
майдончага қўнишга рухсат этилади. 
619. 
Ёнғинлар узра парвозни амалга оширишда ёнғиннинг четроқ қисмида, 
дарахтларнинг учлари устида, ҲК учун 200 метрдан (660 футдан), вертолётлар учун
100 метрдан (330 футдан) паст бўлмаган баландликкача пастлашга рухсат этилади. 
620
. Ёнғин ўчоғи устида, шунингдек ВПҚда белгилангандан кам бўлган 
кўришдаги тутнли ҳудудлардан учиш таъқиқланади. 
621. 
Вимпелларни ташлашда қуйидагилар таъқиқланади: 
а) қайрилишлар ва қиялик бўйлаб юқорилашлар; 
б) қаттиқ чайқалиш ҳолатларида нотекис тоғ ёнбағирларига 300 метрдан кам 
бўлган масофагача яқинлашиш; 
в) вимпелни ташлашни ҳаво кемаси командири томонидан шахсан амалга 
оширилиши; 
г) маълумотларни қабул қилиш пункти устида, эътиборни жалб этиш учун
хавфсиз баландликдан пастда, эволюция амалга ошириш. 
622. 
Ёнғинни фаол ўчириш бўйича тўкиш мосламаларидан фойдаланиш, сунъий 
ёғингарчилик чақириш, парашютларни қўллаш, тушириш мосламалари, шунингдек 
юкларни ташлаш ва портловчи моддаларни етказиш ўрмон авиация ишлари бўйича 
қўлланма асосида амалга оширилади.
 
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради. 


96 
623. 
Ўрмон авиация ишларида парвозлар аэровизуал парвозларнинг кўп 
кўринишларидан бири ҳисобланади. 
624
. Самовий суратга олишларни амалга ошириш учун минимумлар, топшириқни 
бажариш мақсади ва характеридан келиб чиқиб, суратга олиш парвозлари турлари 
бўйича қўлланма ва ушбу Қоидалар талабларига асосан белгиланади. 
625. 
Суратга олиш парвозларини амалга ошириш учун об-ҳаво минимумлари 
мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси жадвалида келтирилган. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling