Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
§9. Қидирув –суратга олиш парвозлари
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
§9. Қидирув –суратга олиш парвозлари 601 . Қидирув суратга олиш парвозлари бу – йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кичик баландликларда ўзгарувчан профил билан (берилган ҳақиқий баландликни доимий ушлаган ҳолда – жой рельефи ва тўсиқлар устидан “сузиб”), двигателларнинг белгиланмаган иш режимида, вертикал тезлик ± 2 м/с.дан (±4 уздан) ортик бўлган ҳолатдаги парвоздир. 602 . Қидирув суратга олиш парвозлари 3 ва 4- тоифа самолётларида ва барча тоифадаги вертолётларда бажарилади. 6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан. кучга киради. 94 603 . Қидиру суратга олши парвозларини бажаришда йўл қўйиладиган минимал баландлик мазкур Қоидаларнинг 17-иловасида келтирилган жадвалда кўрсатилган. 604. Парвоз баландлигини ушлаб туриш радиобаландлик улчагич ( “кўтарилиш” ва “юмлатиш” услуби) ёки радиобаландлик ўлчагич ва барометрик баландлик ўлчагич (горизонтал бўйича парвозларда) кўрсатмалари бўйича амалга оширилади. 605. Текисликларда 100 метр (330 фут) ва тоғларда 200 метр (660 фут) ҳақиқий баландликда қуёшнинг курс бурчаги 30 даражадан кам бўлганда, агар қуёш баландлиги горизонт узра 15 даражадан кам бўлса, суратга олиш парвозларини амалга ошириш таъқиқланади. 606. Суратга олиш йўналишлари амалга оширилиши давомида навбатдаги йўналишга кириш учун қайрилишлар тўсиқлар узра ҳақиқий баландлик 50 метрдан (165 футдан) кам бўлмаганида бажарилиши керак. Агар йўналиш парвознинг пастроқ баландлигида ёйилган бўлса, қайрилишдан олдин 50 метр (165 фут) баландликка эришилиши керак, кейинги йўналишга ўтилганидан сўнгра керакли ҳақиқий парвоз баландлигигача пастлаш мумкин. 607. Қайрилишлар самолётлар учун креннинг 30 даража бурчаги вертолёт ва қўйиб юборувчи мосламага эга самолётлар учун эса 20 даражадан ортиқ бўлмаган бурчакда амалга оширилиши керак. 608. Ҳаво кемаси командири қуйидагиларни бажариши шарт: а) суратга олиш йўналишидаги парвозда берилган оежимни қатьий ушлаб туриши (курс, баландлик, тезлик); б) вертикал маневрларни бажаришда белгиланган самовий тезликни қатъий назорат қилиш; в) мураккаб парвозларни амалга оширишда, айниқса тоғларда, юзага келган ҳолатга ва ўз имкониятларига тўғри баҳо бериш, агар маневрни амалга ошириш муваффақиятли якунланишига ишончи бўлмаса уни амалга оширишни бошламаслиги. 609. Ер физик майдонини ўрганиш туридан келиб чиқиб қидирув – суратга олиш парвозлари қуйидаги турларга ажратилади: а) аэромагнит (аэромагнит разведка) – геомагнит майдон ва ва уни ташкил қилувчиларни ўлчаш учун, шу жумладан, уларнинг тузилишини хариталаштириш ва фойдали қазилмаларни конларини разведка қилиш учун; б) аэрогаммаспектрометрик суратга олиш – тоғ жинслари таркибида уран, торий, калий алоҳида таркибини ва улар мутаносиблигини аниқлаш имконини берувчи кўп каналли гамма спектрлар ёрдамида табиий радиоактив элементларнинг гамма нурланишини спекторал ўрганиш учун амалга оширилади. Аэрогаммаспектрметрия парвозлари энг кичик баландликларда 75 метргача (250 футгача) самолёт ёки вертолётга белгиланган баландликни доимий ушлаб туриш билан амалга оширилади; в) аэроэлектр разведка суратга олиш – кўпроқ сульфид рудалар ва ер ости сувлари конларини қидиришда, шунингдек тизимли тектоник изланишларда қўлланилади. Аэроэлектр разведкани амалга оширишда парвозлар 60 метрдан 100 метргача (200 футдан 330 футгача) бўлган ҳақиқий баландликда амалга оширилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling