Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§ 5. АХР бажаришга учиш ва техник таркибни тайёрлаш ва рухсат бериш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§
5. АХР бажаришга учиш ва техник таркибни тайёрлаш ва рухсат бериш. 


91 
575. Ҳар йили АКИ ишлар бошланишидан олдин, командир, учувчи ва мухандис-
техник таркиб махсус назарий ва амалий тайёргарликдан ўтади. 
576. Назарий тайёргарлик қуйидаги тартибда ўтади: 
биринчи марта АКИ қўйилаётган командир ва учувчи таркиб махсус ташкил 
этилган курсларда, ЎМ (ЎММ) томонидан тасдиқланган дастур бўйича тўлиқ ҳажмда 
дастлабки тайёргарликдан ўтади. 
577. Командир ва учувчи таркиб АКИ ишларни бажаришга тасдиқланган махсус 
дастурлар асосида учиш бўлинмаларида ердаги ва учиш тайёргарлиги ўтказилганидан 
сўнг рухсат этилади. 
578. АКИ ишларини бажариш авиация техникасига хизмат кўрсатишга биринчи 
марта қўйилаётган авиатехниклар (авиамеханиклар) тажрибали авиатехника-бригадири 
(аивамеханик) рахбарлигида ушбу ҲКга хизмат кўрсатиш бўйича икки хафталик 
стажировкадан ўтиши лозим. 
579. Учувчи ва мухандис-техник таркиб АКИ ишларини бажаришга рухсати:
а) учувчи таркиб бўйича – учувчи бўлинма командири; 
б) мухандис – техник таркиб бўйича – АТБ бошлиғи буйруқлари билан 
расмийлаштирилади. 
580. АКИга учишдан олдин учиш отряди командири қуйидагиларга мажбур: 
а) қуйидагиларни назарда тутувчи экипажнинг бирламчи тайёргарлигини 
ўтказиш (белгиланган муддатларга мувофиқ): 
1) олдинда турган АКИ вазифаларини тушунтириш; 
2) керакли ҳужжатларни танлаш ва тайёрлаш; 
3) қишлоқ хўжалиги аппаратуралари ўрнатилган техникада учиш хусусиятларини 
ўрганиш; 
4) АКИ бажариш барча босқичларида, конкрет шароитларга нисбатан
парвознинг алохида холатларида экипаж аъзоларининг ўзаро ҳаракати; 
б) ҲК учиш-техник маълумотларини, қишлоқ хўжалиги аппаратуралари тўғри 
ўрнатилганлиги ва иш қобилиятини текшириш мақсадида ҲК экипажи томонидан тўлиқ 
учиш массаси билан назорат учиб ўтишни таъминлаш. Учиб ўтиш вақтида топилган 
камчиликларни бартараф этиш; 
в) экипажни тузилган шартномаларга биноан АКИ бажариш шартлари билан 
таништириш; 
г) экипажларга АКИ ишларини бажариш ҳудудида парвозга топшириқ бериш, 
уларни керакли меъёрий ҳужжатлар ва маълумотнома адабиётлари билан, шунингдек 
ишлаб чиқариш ва учиш ҳужжатлари бланклари билан таъминлаш; 
д) жой рельефига эътибор қаратга ҳолда, экипаж билан бажариладиган ишлар 
ҳудудини ўрганиш; 
е) экипажларга мавжуд аэродромлар (қўниш майдончалари) ва уларнинг аҳволи 
ҳақида батафсил маълумотларни бериш, уларда парвозларни амалга ошириш бўйича 
чизмалар ва йўриқномаларни ўрганиш; 
ж) экипажларни бажариладиган иш ҳудудидаги метеорологик шароитлар, радио 
ва ўтказгичли алоқа таъминоти тартиби, база аэродромидан иш жойига ва ортга, бир 
аэродромдан бошқасига учиш хусусиятлари билан таништириш; 
з) АКИ бажаришда хўжаликлардан ЁММ олиш ва сақлаш тартиби билан 
таништириш. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling