Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради
Download 1.79 Mb. Pdf ko'rish
|
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради. 98 §17. Денгиз кемаси ва денгиз пармалаш мосламасидан парвоз қилиш 644. Денгиз кемаси ва денгиз пармалаш мосламасидан парвоз қилиш ушбу Қоидалар ва денгиз кемаси ва ДПМ парвоз қилиш йўриқномасига асосан фақат махсус тайёргарлик кўрган экипаж билан амалга оширилади. 645. Вертолёт денгиз кемаси бортидан жой олгпн сўнг экипаж денгиз флоти кемасида хизмат низоми қоидаларини бажаради. 646. Денгиз кемаси бортидан жой олган вертолётда парвозларни амалга ошириш кема капитани топшириғи билан амалга оширилади. Вертолёт командири учишга қарор қабул қилади ва парвоз хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади. 647. Денгиз кемасидан парвозни бажаришда 2-синфдан кам бўлмаган квалификацияга, вертолётларда мустақил учган вақти 2000 соатдан кам бўлмаган ҳаво кемаси командирлари ускуналар орқали берилган об –ҳаво ҳақида ҳақиқий маълумотлар бўлмаганида, маълум бир кўз билан аниқланган об – ҳавода қуйидаги ҳолларда парвозни бажариш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин: а) кўриш имкониятлари 5000 метрдан кам бўлмаган, булутлар пастки чегараси баландлиги ушбу ишларни бажариш учун белгиланганидан 100 метр (330 фут) баланд бўлганида; б) об – ҳаво прогнозида шамолнинг кучайиши ушбу ишларни бажариш учун белгилангани ва ушбу ҳаво кемаси типи учун ҲК ПФҚда белгиланган меъёрлардан ортиқ кучайиши назарда тутилмаса. Бунда вертолёт командири бутун парвоз давомида об-ҳавонинг ўзгаришини кузатиб бориши ва агар унинг ўзгариши кўрсатиб ўтилганидан ёмонлашадиган тақдирда парвоз этишни тўхтатиши лозим. Бундай рухсат учиш отряди командири томонидан учиш топшириғига ёзиб қўйилиши керак. 648. Денгиз кемасидан парвоз икки томонлама барқарор радио алоқани ва йўналиш устидан денгиз кемасида ўрнатилган радио техник воситалардан (РТВ) фойдаланган ҳолда назорат қилишни таъминлайдиган узоқликкача рухсат этилади. 649. ДПМлардан парвоз белгиланган йўналиш бўйича икки двигателли вертолётларда амалга оширилади. Қирғоқдан 30 км (16,2 д.мили) узоқликдаги ва РТВ билан жиҳозланмаган ДПМдан парвоз қилиш таъқиқланади. 650. Радиуси 2 км ва ундан кам бўлган ҳудудда жойлашган ДПМлардан парвоз ушуб ҳудудда фақат битта вертолёт парвоз этиши керак бўлган тарзда ташкил этилади. 651. Парвоз олди тайёргарлиги вақтида ҳаво кемаси экипажи ҳақиқий об – ҳаво ҳолати маълумотлари, денгиз кемаси чайқалиши параметрлари, йўналиш бўйича ва ДПМ ҳудудида денгиз юзасининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар билан таъминланади. Шамол тезлиги ва чайқалиш параметрларининг чегара меъёрлари ДПМда парвоз қилиш йўриқномаси билан белгиланади. 652 . ДПМ ва денгиз кемасида парвозлар ВПҚ бўйича кўз кўриши 2000 метрдан кам эмас ва булутлар пастки чегараси баландлиги 150 метрдан (500 футдан) кам бўлмаган об – ҳаво шароитларида амалга оширилади. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling