Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


§19. Тажриба ва илмий –тадқиқот ишларини амалга ошириш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

§19. Тажриба ва илмий –тадқиқот ишларини амалга ошириш
бўйича парвозлар 
 
666
. Тажриба ва илмий – тадқиқот ишлари бўйича парвозлар, агар парвозларни 
бажариш технологияси ва қоидалари ушбу Қоидалар, ҲК ПФҚ ва ФА учиш ишларини 


100 
тартибга солувчи бошқа хужжатларга зид бўлмаганда эксплуатант томонидан 
бажарилади. 
667
. Тажриба ва илмий – тадқиқот ишларини ўтказиш учун парвозлар дастури 
авиакорхона билан келишилган ва илмий (илмий ишлаб чиқариш) ташкилоти раҳбари 
томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. 
668
. Тажриба ва илмий – тадқиқот ишларини ўтказиш учун парвозлар кундузи 
ВПҚ ва УПҚ, кечаси УПҚ бўйича амалга оширилади. 
669
. Ишларнинг ушбу турини бажаришга авиация ишларида керакли тажрибага 
эга бўлган, кўпроқ тайёрланган экипажларга рухсат этилади. 
670. 
Тажриба ва илмий – тадқиқот ишларини ўтказиш учун белгиланадиган об-
ҳаво минимумлари ишнинг кўринишидан, ҳаво кемаси типидан, аэродромнинг РТВ 
воситалари билан жихозланганлиги ва учувчи таркибнинг тайёргарлик даражасига 
боғлиқ бўлади. Ушбу ҳолатда эксплуатация минимумлари ушбу аэродром учун 
белгиланган минимумдан кам бўлиши мумкин эмас. 
§ 20. Парашютчиларни ташлаш бўйича парвозлар 
 
671. 
Парашютчиларни ташлаш бўйича парвозлар оби-ҳавонинг аниқ 
шароитларида қўлланиладиган парвозларни амалга ошириш бўйича технологиялар, 
йўриқномалар ва мазкур қоидаларга, мувофиқ бажарилади. Бу парвозлар авиакорхона 
(авиакомпания) бошқарув-учувчи таркиб томонидан ишлаб чиқилади ва раҳбари 
томонидан тасдиқланади. 
672.
Учувчилар таркиби парашютчиларни ташлаш ишларига ҳаво
кемасининг мазкур русуми бўйича Учувчилвр таркибини тайёрлаш дастурининг 
талабларига мувофиқ тегишли назарий, ердаги ва парвоз тайёргарлиги бўйича 
машғулотлардан кейин рухсат этилади. 
673.
Парашютчиларни ташлаш парвозлари кундузи фойдаланишга
белгиланган тартибда қабул қилинган аэродромлар ва учиш-қўниш майдончаларидан 
кўз билан кўриб парвоз қилиш қоидаларига асосан бажарилади. 
674. 
ҲКК учишга қарор қилиш вақтида қуйидаги чегараланишларни инобатга 
олиши шарт: 
а) булутлар пастки чегарасининг баландлиги парашют билан сакрашни бажариш 
баландлигидан 100 метр (330 фут) баланд бўлиши керак; 
б) сакрашларнинг минимал баландлиги – 700 метр (2300 фут) бўлиши керак.
700 метрдан (2300 футдан) паст бўлган баландликдан сакраш ҳар бир алоҳида ҳолларда 
фақат сакрашлар бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Рухсатлар “ҲКК 
маълумотлар журнали”да расмийлаштирилади.. 
675.
Парашютчилар гуруҳининг барча аъзолари ҲК командирининг
бошчилигида, буюртмачи вакилининг иштирокида техника хавфсизлиги бўйича 
инструктаждан ўтишлари зарур. Техника хавфсизлиги бўйича инструктажнинг 
ўтказилиши «ҲКК маълумотлар журнали» да қайд этилади. Техника хавфсизлиги 
бўйича инструктаждан ўтмаган ҳолларда парвозлар тақиқланади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling