Ўзбекистон республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/147
Sana05.05.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1432152
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   147
Bog'liq
29f67fbb7ae3358ed2bd4df15ff5ee7e

 
§18. 
Аҳолига тиббий ёрдамини кўрсатиш ва санитария чора- 
тадбирлари ўтказиш бўйича парвозлар 
 
653. 
Соғлиқни сақлаш ташкилотларига хизмат кўрсатувчи парвозлар 
қуйидагиларга ажратилади: 
а) зудлик билан тиббий кўрсатиш учун амалга ошириладиган шошилинч 
парвозла; 
б) режадаги маслаҳатлар учун тиббий ходимларини, тиббий юкларини етказиш 
ва бошқа санитария чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ парвозлар.
 
6 ўзгартириш 2014 йил 15 октябрдан кучга киради. 


99 
654. 
Аҳолига тиббий ёрдамини кўрсатиш ва санитария чора – тадбирлари 
ўтказиш бўйча парвозлар буюртмаларга биноан амалга оширилади ва ушбу Қоидалар 
асосида бажарилади. 
655. 
Парвознинг иккала йўналишда ҳам шошилинч бажарилиши даражаси бўлим 
командири томонидан буюртмага асосан парвоз топшириғида кўрсатилади. 
656. 
Инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатларда 
ФА авиакорхонаси, бўлими командири томонидан, экипажнинг бўйсинувида 
бўлишидан қатъий назар, тиббий ёрдамини кўрсатиш учун учун парвозларни, 
ҳужжатларни кейинчалик расмийлаштириш шарти билан, ёзма буюртмасиз амалга 
оширишга топшириқ беришга рухсат этилади. Бунда экипажнинг ушбу парвоз 
топшироиғини бажариш учун тайёргарлиги назарда тутилиши шарт. 
657
. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига хизмат кўрсатиш бўйича шошилинч 
парвозлар, об – ҳаво минимумларида мазкур Қоидаларнинг 20-иловасида келтирилган 
жадвалга мувофиқ, СҲБ органи билан келишган ҳолда ҳаво трассалари, МҲЙ ва 
белгиланган энг қисқа йўналишларда бажарилади. 
658
. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига хизмат кўрсатиш бўйича парвозлар 
кундузи ВПҚ ва УПҚ, кечаси эса УПҚ бўйича бажарилади. Маълум қилиниши мумкин 
бўлмаган, алоҳида ҳолатларда, учиш бўлими командири, ҳаво кемасининг розилиги 
билан, ўзининг шахсий жавобгарлигида, кейинчалик ўзи кўрган чоралари ҳақида 
ўзининг бевосита бошлиқлари ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга маълумот 
тақдим этиш шарти билан, парвозларни мазкур Қоидаларга, шунингдек учиш ва иш 
вақти мейёрларига бўсунмаган ҳолда парвозларни ташкил этиш ҳуқуқига эга. 
659
. Тунги парвозлар учун жиҳозланмаган аэродромлар ва майдончалардан 
шошилинч учишлар, текисликда ва тепаликли жойларда, тонг отиши билан бошлаш ва 
қоронғу тушгунига 30 дақиқа қолганида тугатишга, тоғли жойларда қуёш чиқиши билан 
бошлаш ва қуёш ботиши билан тугатишга рухсат этилади. 
660
. Шошилинч парвозларни амалга оширишда ҳаво кемаларига тунда фақат 
тунги парвозлар учун жиҳозларга эга аэродромларга ёки қўниш майдончаларига 
қўнишга рухсат этилади. 
661
. Агар ҳаво кемасининг қўниши кундузи ҳаводан туриб танланган майдончада 
амалга оширилган бўлса, кечаси ундан учишга фақатгина зудлик билан тиббий ёрдам 
кўрсатиш билан боғлиқ ўта зарур бўлган ҳолатларда рухсат этилади. Бундай ҳолатда 
ҳаво кемаси командири майдончани ёруғлик белгилари билан жиҳозлаш ва хавфсиз 
учишни амалга оширишга тайёрлаш чораларини кўриши лозим. 
662
. Кечаси ва кундузи шошилинч парвозларни амалга оширишга УПҚ бўйича 
парвозларга қўйилган, махсус тайёрланган экипажлар (учувчилар) қўйилади. 
663
. ФА барча аэропортлари(аэродромлари) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича 
шошилинч парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларига биринчи хизмат навбатда 
кўрсатилади. 
664
. Шошилинч парвозларда ҳаво кемаларига йўналиш давомида ва қўниш 
нуқтасида об – ҳавонинг ҳақиқий ҳолати ҳақидаги маълумотларсиз, тахминий прогноз 
бўйича учишни бажаришга рухсат этилади. 
665
. Иложсиз қўниш ҳолатларида экипаж беморларни ва тиббий юкни яқин 
атрофдаги касалхонага етказиш ва имконият бўлса, бошқа ҳаво кемаси қўниши учун 
жой тайёрлаш бўйича чоралар кўриши лозим. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling