Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга Наманган вилояти Тўрақўрғон туман


Download 12.14 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi12.14 Kb.
#1520865
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси


Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.М.Мирзиёевга
Наманган вилояти Тўрақўрғон туман
Кумазор МФЙ худудида яшовчи
фуқоро Н.О.Мадумаровадан
тел: +998 93 942 88 48

АРИЗА
Мен Мадумарова Наргиза Омонжоновна 1986 йил 27 сентиябрда Тўрақўрғон туманида туғилганман маъдумотим ўрта юқоридаги манзилда оилам билан яшайман 3 нафар фарзандим бор.


Ариза ёзишимдан мақсадим 2011-йилда турмушга чиқдим, уй-жойимиз йўқлиги сабабли анча сарсон бўлдик охири турмуш ўртоғим билан Кумазор МФЙ худудидаги Жар бўйидан жой очиб яшаш учун пахса девордан чайла қурдик. Шу чайлада яшай бошладик, бирин кетин фарзандларим тугилди рўзғоримиз катталашиб борди иккаламиз хам шу худуддаги далаларда ишлар эдик. Сув камлиги туфайли ён атрофимиздаги ермер хўжаликлари хам бирин кетин тугатилди. Хозирда иккимиз хам ишсиз бўлиб қолдик, Жар бўйидаги уйимизга хам Жар ўпирилиб якинлашиб келмоқда.
Фарзандларимни мактабга боришига узоқ йўл ва йўлдаги қийинчиликлар катта тасир қилмоқда қиш мавсумида фарзандларим таълим олиш учун мактабга бора олмайди. Яшаётган чайламиз (яний уйимиз)ни жарга яқинлиги сабабли кечалари ухлайолмайман жар ўпирилишидан қўрқиб.
Будан аввал хам туман хокимлигига мурожаат билан чиққан эдим мурожаатимни Куймазор МФЙ раисига топширган Кумазор МФЙ раиси сен бизни худудда эмассан деб мурожаатимни эшитмаган.
Хурматли президентимиз Ш.М.Мирзиёев сиздан шуни сўрайманки уй-жой олишда ва бизни иш билан таъминлашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.


Ариза ёзувчи: Н.Мадумарова
Download 12.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling