Жорий йил 18 август куни Сизнинг мамлакатимиз тадбиркорлари
билан очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувингизда, бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтиришга доир муҳим вазифаларни белгилаб бердингиз.
Ўтказилган ушбу тадбирда, Сиз мамлакатимиз тадбиркорларининг тизимли муаммоларига ечим топишда кўмаклашганингиз, шу
билан бирга, учрашувда “Тадбиркорлар давлат раҳбари эътиборидалиги ҳамда давлат ҳимоясида” эканлигини таъкидлаганингиз биз тадбиркорларни янада руҳлантирди.
Шу билан бирга, Ҳукумат ва давлат бошқарув органлари раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг Сизнинг жойлардаги
вакилингиз эканлигини, уларнинг тадбиркорлар дарду-ташвишини
ва муаммоларини эшитиш, кўриб чиқиш ва Тадбиркорларни
жазолаш ёки чора кўриш эмас, балки уларни муаммоларига ечим топишга шахсан масъул ва жавобгар эканлигини таъкидлаганингиз
биз тадбиркорларга янада ишонч бағишлади.
Ўз навбатида, Сизнинг “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-111-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 11 мартдаги
129-сон қарорларига мувофиқ, пойтахтда йўловчи ташиш транспорт тизимини такомиллаштиришга доир қатор вазифалар, шу жумладан Автобус саройларида янги олиб келинадиган сиқилган табиий газда ишлайдиган автобуслар учун давлат-хусусий шериклик асосида зарур инфратузилмани яратиш топшириғи берилган эди.
Мазкур қарорлар билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, биз “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамда 4 та тадбиркорлик субъектлари, яъни “MIS-METAN GROUP” МЧЖ,
“LULU-LLC” МЧЖ, “MAXX Petrol-OIL” МЧЖ ва “TATNEFTOIL” МЧЖлар ўртасида давлат-хусусий шерикчилик асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун алоҳида янги жамиятлар таъсис этилиб, тегишли шартномалар расмийлаштирилган.
Жумладан:
“1-AVTOBUS SAROYI” МЧЖ ва “LULU-LLC” МЧЖ иштирокида
Do'stlaringiz bilan baham: |