Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевга


Download 25.26 Kb.
bet4/5
Sana25.09.2023
Hajmi25.26 Kb.
#1687712
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5415774045939445749

Жамият (Инвестор)ларнинг устав фондлари ўз вақтида тўлиқ шакллантирилмаганлига сабаб, Вазирлар Маҳкамаси томонидан маълум бир муддатга АГТКШ лойиҳалари тўҳтатилганлиги, Бизлар томондан Устав фонд шакллантирилган тақдирда, 1,5-2 йилга устав фонди суммасидан қўшимча равишда солиқлар тўланиши, бу эса ўз навбатида корхонага қўшимча молиявий юклама тушиши билан боғлиқ эди. Лекин, шунга қарамай, Жамиятлар томонидан ўзларига юклатилган инвестицион мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда амалга оширилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, АГТКШ лойиҳаларини амалга оширишга чеклов қўйилганлиги боис, қурилиш билан алоқадор барча ҳаражатлар Инвесторларнинг ўз ҳисобидан нақд пул орқали амалга оширилиб келинди.
Инвесторлар томонидан барча инвестицион мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани, қурилиш ва бошқа қилинадиган ишларга барча рухсатномалар олиниб, қурилиш ишлари давом этаётганига қарамай, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан Жамиятларнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилмаган деб (Корхона ташкил қилингандан бери “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз бир томонлама шартномани бекор қилиш бўйича суд органларига мурожаат қилиш ғояси энди келганлиги
Биз тадбиркорларни таажжубга келтирди)
томонларнинг келишуви асосида таъсис этилган Жамиятлардан Инвесторнинг 70 фоизлик улушини бекор қилиш буйича даъво аризасини киритмоқда.
Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси А.Джураев, Автобус саройларида қурилиш ишлари кетаётганлиги, ҳужжатларни олинишида қийинчиликлар бўлганлигини кўра-билиб туриб, шу кунга қадар рухсатнома ҳужжатларини олишда ҳеч қандай амалий ёрдам кўрсатмай, шунча муддат ўтишига қарамай, бирор маротоба устав фондини шакллантириш лозимлиги бўйича ҳеч қандай таклиф билан чиқмаган, шунингдек автобус саройлари раҳбарлари ҳам бирор марта амалий ёрдам кўрсатиш масаласида бош қотиришмаган. Аслида давлат-хусусий шерикчилик асосида очилган корхонани улушдоши давлат автобус саройи бўлишига қарамай, фақат автобус саройига қандай ёрдам кўрсатиш ёки ҳомийлик қиласизлар деб автобус саройининг ички муаммоларини ҳал этиш бўйича мурожаат қилиб келишган халос.
Хусусан, жорий йилнинг 10 август куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖда Инвесторлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Мазкур ўтказилган йиғилишга қадар, на “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ва на Автобус саройлари раҳбарлари томонидан Жамиятларнинг устав фондини шакллантириш ёки бўлмасам лойиҳа муддатини узайтириш бўйича ҳеч қандай огоҳлантириш хати ёки амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳеч қандай мурожаатлар қилинмаган.
Йиғилишда жамиятларни устав фонди шакллантирилмаганлигини рўкач қилиб, қурилиш лойиҳаларини якунига етказишга имкон (муддат) бермасдан, уни қасддан тўхтатиш ҳақида ноқониний кўрсатма бериб, Инвесторларнинг улушини бекор қилиш, лойиҳани янги инвесторларга
бериш(уларнинг кимлиги фақат Жўраевга маълум ва бизнинг хизматларимизни уларга сотмоқчи) ва Биз томондан қилинган ҳаражатларни баҳолаб қоплаб бериш маълум қилинди.
Шунингдек, йиғилишда инвесторларнинг мурожаатлари инобатга олинмасдан, фақат бир томонлама, яъни Таъсисчиларнинг йиғилиш баённомаларини “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ масъуллари иштирокида расмийлаштирилиб, имзо чекиш учун телефон орқали чақиртирилдик. Бироқ, инвесторлар мазкур шартларга рози эмаслигимизни билдирсакда, мазкур йиғилиш баённомаси электрон почта орқали бизнинг манзилларимизга юборилган.
Корхонанинг таъсисчиси бўлсакда, бизни оғриқли масалаларимиз, дардимиз, муаммоларимизни эшитмаган ҳолда бундай шерикчиликдаги бундай бир томонлама муносабат билдирилса, арзимизни кимга айтишимиз керак.
Ўз навбатида, ушбу ҳолатлар тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатига ҳамда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир ўтказмоқда.
Бугунги кунда АГТКШ қуриш лойиҳалари учун компрессор қурилмалари хориждан, хусусан Жанубий Корея ва Хитой давлатларидан буюртма қилинганлиги, техник қурилма ва воситаларнинг ҳар бирининг нархи 250-300 минг АҚШ доллари миқдорида туриши, Жамиятлар томонидан ушбу буюртмаларнинг
30 фоизлик аванс (закалат) тўловлари амалга ошириб қўйилганлигини инобатга олиб, Инвесторларнинг 70 фоизлик улушини бекор қилинган тақдирда, бу оғир оқибатларга олиб келиши, хусусан бизнинг тадбиркорлик фаолиятимиз салбий якун топишига олиб келади.

Download 25.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling