II. ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИДА БЕРИЛГАН
ВИЛОЯТНИ 2023 ЙИЛДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН ТОПШИРИҚЛАР ВА ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФАЛАР
1. Иқтисодиётни ривожлантириш маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорлик ва аҳолининг даромадли меҳнат билан шуғулланиш имкониятларини оширишга қаратилган лойиҳаларини амалга ошириш
|
11.
|
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида 10,5 гектар ер участкасида 40 та лотларга лойиҳаларни жойлаштириб, 4,3 млрд. сўм инвестиция жалб қилиш чораларини кўриш.
|
1 Ёшлар саноат ва тадбиркорлик ҳамда кичик саноат зоналаридаги ер майдонларни 54 та лотларга бўлган ҳолда аукцион савдоларига чиқариш.
2. Аукцион савдолари орқали лотларни сотиш ва инвесторлар жалб қилиш
3. Инвесторлар томонидан сотиб олинган лотларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.
|
Хисоб-китоблар асосида
|
2023 йил давомида
2023 йил март
2023 йил октябр
|
Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (А.Асроров, О.Охунжонов)
Инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ш.Абдуқодиров),
Шаҳар қурилиш бўлими (М.Холиқулов)
|
Бугунги кунга қадар нима иш қилинганлиги тўғрисида ёзилсин.
|
12.
|
Шаҳарда 2023 йил давомида шаҳарда норуда фойдали қазилма конларини ўзлаштириш бўйича ташаббускорлар жалб қилиш.
|
1. Табиий пардозбоп тошлар конлар жойлашган майдонларнинг ер тоифасига аниқлик киритиш
2. Ер майдонларининг тоифаси аниқлангандан сўнг қишлоқ хўжалигида яйлов ва ўрмон ер тоифасида бўлган конларнинг ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда таклифларни киритиш.
3. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда ер тоифаси ўзгартирилган конларни аукцион савдоларига чиқариш.
|
Тадбиркор-лари ўз маблағлари, тижорат банк кредитлари, хорижий инвестициялар
|
2023 йил февраль
2023 йил
апрель
2023 йил сентябрь
|
Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (А.Асроров, О.Охунжонов)
Инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ш.Абдуқодиров), Қурилиш бўлими (М.Холиқулов)
|
|
13.
|
Шаҳарда тадбиркор-ликни ривожлантириш орқали келгуси йилда 1141 та иш ўрни яратиш.
Шаҳардаги Шайхон маҳалласида тикув-чилик ва каштачиликни ривожлантириш учун шароитларни яратиш.
|
1. Кичик бизнес субъектларини ташкил этиш ҳисобига 101 та, сервис хизмат кўрсатишда ва микролойиҳалар ҳисобига 482 та, ЯТТлар ташкил этиш ҳисобига 15 та, инвестиция лойиҳалари ҳисобига 148 та, субсидия бериш ҳисобига 59 та, ўзини-ўзи банд қилиш ҳисобига 336 та.
2. Шахарда 2023 йилда Мармаробод, Тумар МФЙлар ҳудудида микромарказлар ташкил этиш ва янги иш ўринлари яратиш.
3. Лойиҳа ташаббускорларини шакл-лантириш ва тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш.
4. Лойиҳани белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш.
|
1 200 млн.сўм ташаббускорнинг ўз маблағи
200 млн. сўм
тижорат банк кредитлари
500 млн.сўм
субсидия
|
2023 йил давомида
|
Шаҳар ҳокими ўринбосарлари (О.Рахматов, А.Асроров)
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ш.Шарипов), Инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ш.Абдуқодиров), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (Ш.Икромов)
|
|
14.
|
2022 йил 1 та ёшлар саноат зонаси ташкил этиш.
|
1.Шаҳарнинг “Мармаробод” маҳалласида йирик саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
2. Ёшлар саноат зонасига 2 км ичимлик ва оқова сув тармоғи, 0,5 км электр тармоғи, 4 км газ тармоғи қуриш.
3. Кичик саноат зонасида импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш.
4. Янги иш ўринларини яратиш.
|
5,7 млрд.сўм ташаббускор маблағи
|
2023 йил ноябрь
|
Шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Асроров)
Инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Ш.Абдуқодиров), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (Ш.Икромов), тижорат банклари раҳбарлари
|
Шаҳар ҳокими ўринбосари (А.Асроров)
|
15.
|
Оилавий тадбиркор-лик дастурлари учун келгуси йилда 8,4 миллиард сўм йўналтириш.
|
1. Ҳоким ёрдамчилари томонидан лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш ва электрон платформага киритилишини таъминлаш.
2. Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 326 нафар фуқароларга 8,4 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиш.
3. Ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилишини доимий мониторинг қилиш.
|
8,4 млрд. сўм
банк кредит маблағлари
|
2023 йил давомида
|
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Рахматов)
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (Ш.Икромов),
ҳоким ёрдамчилари,
тижорат банклари
|
|
16.
|
2023 йилда Ғозғон шаҳрининг “камбағал-лик ва ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича Хатирчи тажрибасини жорий этиш
|
1. Ғозғон шаҳарини “Хатирчи тажрибаси” асосида тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш.
2. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларини ва тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмани яхшилаш бўйича тасдиқланган кўрсаткичларга эрилишини таъминлаш.
|
Тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар-нинг ўз маблағи ва бюджет маблағлари
|
2022 йил декабрь
2023 йил давомида
|
Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (О.Рахматов)
Шаҳар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими (Н.Нурмонов), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази (Ш.Икромов),
ҳоким ёрдамчилари,
тижорат банклари
|
|
|