Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевга


Download 31.5 Kb.
Sana29.07.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1663608

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирамонович Мирзиёевга


Наманган вилояти Чуст туман Тепақўрғон МФЙ, 33-уйда яшовчи фуқаро Орипова Азизахон Тошпўлатовнадан


Телефон: 91-362-18-62


АРИЗА

Мени ариза ёзишимдан мақсадим шуки, фарзандим Маъсумов Носир Одилхонович ҳозирда Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган 1-сонли ЖИЭКда жазо муддатини ўтаб келмоқда.


Менинг фарзандимни ҳаёти хавф остида. Ҳурматли Президент Шавкат Мирамонович Мирзиёев, мени фарзандимга ёрдам беришингизни, хавфсизлигини таъминлаб беришингизни она сифатида сиздан илтимос қиламан. Мен фарзандим Маъсумов Нодирни соғлиги ёмонлашганлиги сабабли Тошкент шаҳридаги 23-сонли МУИКга олиб келинганлигидан хабар топиб, фарзандимни кўриш учун уни ўша колоннияда унга нисбатан колонния раҳбари яъни Бухоро вилояти Когон тумани ЖИЭК муассасаси раҳбари Темурбеков Бердақ Жумабоевич томонидан турли ҳил босимлар ўтказилганлигини, яъни сан манга “қулоқ” бўласан деб мажбурлаб, тилхат ёздириб, қўл қўйдириб олибди. Йўқ, мен бунақа иш қилмайман деса, сени изоляторга тиқаман деб босим қилибди. Касал бўлиб, ўша ерни сан частида муолажа олиб ётган пайтида ҳозир ўша турма ичида 15 суткали қамоққа тиқаман дебди. Олиб кир майли, лекин сан городга бориб даволаниб келай дебди.
Мен фарзандимни кўргани борсам, менга шу гапларни айтди. Бувижон мени ҳаётим хавф остида, мени бу ишни қилсам ичкарида ўлдириб юборишади. Фарзандларимни келажаги нима бўлади. Шуни юқори ташкилотларга етказинг деб айтди.
Ундан ташқари мен ўша ерда ишга чиқаман, ғишт заводида ишлайман, 3 ойлик иш ҳаққимни ҳам бермади деб айтди. Мен Темурбеков Бердақни айтганини қилиб “қулоқ” бўлсам, махкумлар ўлдирворади, қилмасам Темурбеков босим ўтказиши аниқ, деб айтди. Онажон сиз мана шу гапларни Президентимизга етказинг деб айтди. Бу ахир жиноят ортидан яна жиноят содир бўлиши учун замин эмасми?
Мен ГУИН деган ташкилотга бордим, ёзма мурожаат қилдим. Ўғлиимни Наманган вилоятидаги бирорта ЖИЭКга ўтказиб беришларини сўрадим. Улар менга ўғлингиз хавфсизлиги таъминланган деган жавоб хати беришди. Шунда мен бир неча бор “1000” қисқа рақамга мурожаат қолдирдим, ҳар сафар шу битта жавоб, биздан юқорироқ органга мурожаат қилинг деб жавоб хати келади.
Ҳурматли Президентим Шавкат Мирамонович Мирзиёев! Ўзбекистон Республикасида Президентдан юқори ким бор? Мен энг юқори ташкилот Президентим деб ўйлайман.
Ҳурматли Шавкат Мирамонович! Менга ёрдам беринг, ўғлимни ўзимизга яқин ЖИЭКга ўтказишингизга умид қилиб қоламан. Ахир мен онаман. Фарзандимни кўриб келганимдан бери ҳаловатим йўқолди. Сизни олиб бораётган оқилона сиёсатингиз туфайли қанча-қанча Ўзбекистонимизда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Сиз хақпарвар, инсонпарвар Президентсиз. Буни тан олиб айтаманки, сизни олиб бораётган оқилона сиёсатингиз баробарида Ўзбекистонимиз ривожланиб, равнақ топиб бормоқда.
Сиздан она сифатида яна бир илтимосим бор, бизни нафақадалигимизни, 2та вояга етмаган фарзанди борлигини ҳисобга олиб, фарзандимни ёшлик қилиб адашганлигини, тўғри йўлга кирганлигини инобатга олиб, сиз инсонпарвар кечиримли Президентсиз. Тавба қилган кўп жиноятчиларни авф қиляпсиз. Мени ҳам фарзандимни авф қиласиз деган умиддаман ва илтимос қиламан.
Мен сиздан яна ва яна бир бор илтимос қиламан, фарзандимни яқинроқ коллонияга ўтказиб, хавфсизлигини таъминлаб беринг. У ерга борса яна босимлар остида қолмасин илтимос.
Сизни фарзандимни авф қилиб кечиришингизга умид қилиб онаси


Ариза ёзувчи: Орипова Азизахон Тошпўлатовна
Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling