Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга


Download 15.09 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi15.09 Kb.
#1043825
Bog'liq
Ташходжаева (Анарматова) Малика Жандарбек


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга

Фуқаро Ташходжаева (Анарматова) Малика Жандарбек қизидан




Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор туман, Мирзо Ғолиб кўчаси, 2-участка, 1-уй, 3-хонадон. Тел: 94) 652-59-56


АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Р.Турдибева томонидан мени ёзган илтимосномамни ўзи ҳамда Тошкент шахар оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан атрофлича ўрганилди дейилган. Илтимосномада мен 2008-2009 ҳамда 2010-2011 йиллардаги Республика босқичида ғолиб бўлганлигим, лекин тақдирланмаганлигимни сабабини сўраганман, бу сўровга ҳеч қандай муносабат билдирилмаган. Чунки шу йилларда Зулфия номидаги давлат мукофотини таниш билиш, қандайдур қинғир йўллар билан олишганини гувоҳи бўлганлигим учун 2 маротаба Республикада энг юқори балл олган бўлсамда, менга мукофот берилмаган. Сиз захирада турибсиз хали ёшсиз дейишди. Мана шу йил ўтказилган танловда Тошкент шахар босқичида ҳам турли ўйинлар, таниш билишлар кўзбўямачиликлар бўлганлиги сабабли, Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси Н.Умарова томонидан берилган маълумотга асосан мен етарли балл олмаганлигим сабабли Республика босқичига тавсия қилинмаган дейилган. Комиссия аъзоси қайси мезонга асосан балл қўйишади. Комиссия аъзолари ўзининг сараланган қизларини видеороликларини бошидан охиригача кўришади, қолганларини эса 3 минутга ҳам бормай тўхтатишади.


Қачонгача ўзимизни алдаб яшаймиз, шунча сарф харажат қилиб бунақа кўрик ўтказишни нима кераги бор?
Н.Умарованинг маълумотномаси Тошкент шаҳар босқичида хакамларнинг рухсати билан (2 киши хакам 2008 йилдан бери шу хакамлар ўзгармайди, чунки Ўзбекистонда булардан бошқа хакамликка лойиқ мутахассислар улар учун йўқ) номзоднинг отаси қатнашиб ижодий ишини намойиш қилди ҳамда ишчи гурух томонидан бахоланди дейилган.
3 минутли 1 та видеороликни ҳам охиригача кўришмай қандай балл қўйишган қани бу ерда адолат, ҳақиқат?
Комиссия раиси Н.Умарованинг таниши билан СМС ёзишмасида маълум бўлишича М.Ташходжаева фарзандли бўлибди, йўқ иштирок этолмаса Республикага чиқолмайди, иштирок этолмади, 3 та қиз иштирок этмади, 1 фарзандли бўлди, 2 таси мусобақада экан. Шаҳар босқичига келиш ҳам катта гап. Республика босқичига чиқиши учун иштирок этган бўлиши керак ва бошқа ёзишмалар. Агар Ташходжаева М., Н.Умарованинг айтишича қатнашмаган бўлса унда комиссия аъзолари баллни кимга қўйишган, мени иштирокимгами? Хийла, найранг, ўйинлар Тошкент шаҳридан бошланган, Республика у ёғини давом эттиради.
З.Махкамова Сиздан мени 2008-2009, 2010-2011 йилларда Республика босқичида ғолиб бўлиб мукофот ололмаганлигим сабабини чуқур ўрганиб менга муносабат билдирасиз деган умиддаман.
Сиздан илтимос қиламан, мени шаҳар босқичи танловида узрли сабабларга кўра ўзим иштирок этолмаганим, видеоролигимга ҳам тўғри балл қўймаганлигини ёшимни инобатга олиб, мени Республика босқичида комиссия аъзолари томонидан эшитиб тўғри баҳолашини, ҳисобга олишингизни илтимос қиламан.


Илова:

  1. Республика хотин-қизлар қўмитаси Тошкент шаҳар хотин-қизлар бошқармаси томонидан берилган хат.



Ташходжаева М.нинг ишончли вакили
Ж.Наримов
Download 15.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling