Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси


Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради


Download 173 Kb.
bet8/9
Sana15.03.2023
Hajmi173 Kb.
#1271347
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради.
«Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади. Ўйлайманки, бундай ёндашув адолатли бўлади. Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради.
Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади. Ҳар бир вазирнинг сиёсий мақоми, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги масъулияти оширилади.
Бунга мос равишда жавобгарлиги ҳам кучайтирилади. Уларга аҳоли муаммоларини ҳал қилиш учун етарли ваколат ва маблағ берилади.
Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади.
Энди ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади», — Шавкат Мирзиёев. Президент ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди «Энди, 2023 йилдаги устувор йўналишларга тўхталиб ўтмоқчиман.
Биринчи йўналиш – ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қиламан.
Нима учун сўзни айнан шу йўналишдаги ислоҳотдан бошлаяпман?
Олд́инлари эътибордан четда қолиб, “йўқ бўлиб кетиш” арафасида бўлган соҳаларни “оёққа турғизиш” учун, олти йил давомида янги вазирлик ва идораларни ташкил қилишга тўғри келди. Буни қилишга мажбур эдик, акс ҳолда ҳозирги ютуқларимиз бўлмас эди.
Мактабгача таълим, уй-жой коммунал, маҳаллабай ишлаш, инвестиция, давлат хизматлари, давлат-хусусий шериклик соҳаларида катта натижаларга эришдик. 
Хусусий сектор ва тадбиркорликнинг ривожланиши ортга қайтмас жараёнга айланди.
Аҳолимизнинг фаоллиги, замонавий технология ва касб-ҳунарларга интилиши ошиб бормоқда.
Кундан-кунга иқтисодиётимизда янги-янги йўналиш ва соҳалар яратилмоқда.
Бу борада, хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида, энди “қўл бошқаруви”дан – аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келди», — Президент.

Download 173 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling