Шу ўринда сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Бу борада қабул қилинган 6 та қонун ва бир қатор қонуности ҳужжатлари, афсуски, ҳалигача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаган. Шу сабабли халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим. Шунингдек, 2019 йилда ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга ҳозирдан киришиш керак. Дастурда мазкур сиёсий жараён янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур. - Шу ўринда сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Бу борада қабул қилинган 6 та қонун ва бир қатор қонуности ҳужжатлари, афсуски, ҳалигача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаган. Шу сабабли халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим. Шунингдек, 2019 йилда ҳокимиятнинг вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар дастурини ишлаб чиқишга ҳозирдан киришиш керак. Дастурда мазкур сиёсий жараён янада ошкоралик руҳида ўтишини таъминлайдиган янги, илғор амалиётни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш зарур. Бунинг учун кўпгина ваколатларни марказий давлат органларидан ҳудудий органларга ўтказиш керак. Шунинг учун жойларда – туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича ҳоким ўринбосарлари лавозими жорий этилди. Шу билан бирга, ҳудудий бошқарув органларининг бюджет маблағларини шакллантириш, қўшимча захираларни яратиш бўйича солиқ, молия ва иқтисодиёт соҳалари органларининг масъулиятини ошириш юзасидан қарор қабул қилинди. - Давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш зарур. Бунинг учун кўпгина ваколатларни марказий давлат органларидан ҳудудий органларга ўтказиш керак. Шунинг учун жойларда – туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича ҳоким ўринбосарлари лавозими жорий этилди. Шу билан бирга, ҳудудий бошқарув органларининг бюджет маблағларини шакллантириш, қўшимча захираларни яратиш бўйича солиқ, молия ва иқтисодиёт соҳалари органларининг масъулиятини ошириш юзасидан қарор қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |