2022 йил 27 январдан ЎзР Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори ва Хоразм вилояти хокимининг 2022 yil 29 iyundagi 29-12-0-Q/22-сон қарори 1-иловасига асосан Маҳалларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси таркибида фаолият олиб борилмоқда.
2020 йил 30 июндан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 23 июндаги 05-01-1067-сонли кўрсатмаси ва Хоразм вилояти хокимининг 2022 yil 29 июньдаги 191-12-0-F/22-сон фармойиши 1-иловасига асосан ўқув-амалиёт машғулотларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Хоразм вилояти ҳудудий штаб аъзоси сифатида фаолият олиб борилмоқ.
2022 йил 6-7 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудий тренерларни ҳамда Референдум ўтказувчи участка комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларига номзодларини ўқитиш бўйича туман (шаҳар)ларда амалга оширилган ишлар мониторинги амалга оширилди (ДБА ректори А.Бекмуродов бошчилигида).
2022 йил 29 сентябрь куни Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 6-сон мактаби ўқитувчилар жамоаси учун “Таълимда янги педагогик технологиялар” мавзусида 2 академик соат семинар-тренинг ташкил қилинди. Унда 20 нафардан ортиқ мақтаб ўқитувчилар фаол иштирок қилди.
24 - 27 сентябрь кунлари Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун малака ошириш курси бўйича ўқув-методик материаллар мавзуларини тайёрлаш ва таҳрирлаш гуруҳи аъзоси сифатида қуйидаги қуйидаги мавзулар бўйича таҳрирлаш учун масъул бўлдим: “Маҳаллий давлат ҳокимияти фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш”, “Раҳбар кадрларда молиявий компетенцияларни ривожлантириш”, “Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индексларда самарали иштирок этиш – коррупцияга қарши курашишнинг муҳим йўналиши сифатида”, “Стрессни бошқариш”, “Эмоционал ва социал интеллект”. Менга беркитилган барча 5та мавзунинг ЎУМлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқ таҳрир ишлари амалга оширилди.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга оширишга оид Давлат дастурига таклифлар берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |