Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Н.Спайкмен
Ўз ижодини етакчи кучлар ўртасидаги геосиёсий омиллар ва усулларини ишлаб чиқишга бағишлаган яна бир америкалик олим – Николас Спайкмэн (Nicholas Spykman) ҳисобланади. Асли голландиялик бўлган Н.Спайкмэн (1893–1943) адмирал А.Мэхеннинг бевосита издоши бўлиб, АҚШнинг “дунё ҳукмронлиги”га тезроқ эришишини таъминлайдиган самарали геосиёсий дастур ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Н.Спайкмэн халқаро муносабатлар профессори, кейинчалик Йель университети қошидаги Халқаро муносабатлар институтини бошқарган. Ўзидан аввалги геосиёсатчилардан фарқли ўлароқ, уни география, халқнинг замин билан алоқаси, рельефнинг миллий характерга таъсири каби муммолар унчалик қизиқтирмаган. Н.Спайкмэн назарида геосиёсат – халқаро сиёсат амалиётида қўлланадиган муҳим қурол, энг самарали стратегияни ишлаб чиқиш имконини берадиган таҳлилий услуб ва формулалар тизимдир. 1 Дергачев В. Демократическая «петля анаконды»: новые рубежи евразийской геополитики США. - Вестник аналитики, 2007, № 3. www.dergachev.ru/analit/7.html 52 Ўз ғояларини уруш йилларида илгари сурган Спайкмэн, АҚШнинг геосиёсий мақсадларини иттифоқчиларнинг урушда эришган ғалабаларидан кейин шакллантирган. Уруш йилларида америка энциклопедияларининг бирида немис геосиёсатидаги турли мавҳум фалсафалар қаторида айрим муҳим ғояларни ҳам учратиш мумкинлиги тўғрисида бир мақола босилиб чиқади. Спайкмэнга тегишли бўлган ушбу мақолада, олим Иккинчи Жаҳон уруши якунлари тўғрисида фикр юритиб, Германиянинг нега мағлуб бўлганлиги сабабларини топишга ҳаракат қилади ва геосиёсат асосида уруш бошлаган Гитлер айнан геосиёсатчилар билан бемаслаҳат ҳаракат қилганлиги учун мағбул бўлганлиги тўғрисидаги хулосани илгари суради. Шуни эътиборга олиш керакки, юқорида кўриб ўтилган таниқли немис геосиёсатчи К.Хаусхоффер ҳам Нюренберг жараёнида мана шу фикрни билдирган 1 . Спайкмэн таълимотида ҳам АҚШнинг дунё денгизидаги салоҳияти ва келажагига урғу берилади. У Маккиндернинг Евроосиёнинг марказий қисмини эгаллаган хартлэнднинг аҳамиятига жуда жиддий урғу берганлиги нотўғри эканлигини таъкидлаган. Геосиёсатга берган таърифига қараганда, у бу соҳани давлатнинг хавфсизлигини ташкил этишга қаратилган амалий характердаги сиёсий мажмуа, деб тушунган. Немис геосиёсатига келганда қандайдир мавҳум ва тажовузкор эканлигини таъкидлаган Спайкмэн, асл геосиёсат географик омилларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат хавфсизлигининг амалий жиҳатларини ўрганиши лозим. География бўлса ҳар қандай давлат ташқи сиёсатининг якуний омили бўлиб, у ўзгармас характерга эга эканлиги туфайли, абадийлигича қолади. Ўзгалардан фарқли, Спайкмэн Американинг ихотасини тарғиб қилмасдан, АҚШ халқаро тартибот ўрнатиш масаласида фаол ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлайди. Рус тадқиқотчиси В.А.Колосов, у қандай ният билан бу фикрни илгари сурганлигига қарамасдан, ҳамлакорлик уфуриб турганлигини таъкидлайди. АҚШ томонидан умумбашарий миқёсдаги хавфсизликнинг назорат қилиб туриши зарурати, биринчи навбатда унинг ўз хавфсизлигини таъминлашга қаратилиши маълум. Иккинчи Жаҳон уруши даврида Германия ва Япония томонидан эгалланган ҳудудларни чамалаб кўрган Спайкмэн, навбатдаги ҳудуд сифатида бу икки куч албатта ғарбий ярим шарни танлаши мумкинлигини пайқаган. Бундан ташқари, унинг фикрига кўра, АҚШ нафақат Германия ва Япония, балки СССР билан ҳам урушиши 1 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 129. 53 мумкинлиги туфайли, нафақат душманлар, балки ўзининг иттифоқчилари устидан ғалабага эришгунига қадар курашавериши керак. Дунёнинг геостратегик манзарасини чизар экан, АҚШ олдида турган муаммолардан энг асосийси Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Германия ва Японияни ҳарбий давлат сифатида сақлаб қолиш, Совет-Хитой ҳамкорлигига йўл қўймаслик зарурлигини илгари суради. Унинг фикрига кўра, бу икки қитъавий кучнинг бирлашиши, келажакда дунёни назорат қилиш учун яратиладиган инглиз-америка-япон иттифоқини барбод қилади. Кўриниб турганидек, Спайкмэн ҳам бошқа англосаксон геосиёсатчилари сингари ҳамлакор геосиёсат тарафдори бўлган ва қандай йўллар билан бўлсада, АҚШнинг дунёдаги устуворлигини таъминлаш йўлларини қидирган. Шунинг учун урушлар нақадар қонли бўлмасин, англосаксон геосиёсатчилари тадқиқотлари замиридаги, уларни умумлаштирган омил сифатида намоён бўлади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling