Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва 
жамият қурилиши академияси 
 
 
 
А.Т.Жалилов 
ГЕОСИЁСАТ 
“Академия” 
 
Тошкент 2020 



Жалилов А.Т. Геосиёсат. Тошкент. Akademiya. 2020 й. 244 б. 
Ўқув қўлланма Марказий Осиё минтақаси ва унинг атрофида 
кечаётган жараёнлар турли геосиёсий ёндашув ва концепциялар 
нуқтаи-назаридан таҳлил этилган. Шу аснода геосиёсат асослари, 
унинг назарий қонун-қоидалари, тамойиллари мамлакатимиз 
сиёсий фанлари категориялари сафига киритилган. Шунингдек 
қўлланмада мазкур йўналишда яратилган илмий мажмуалар ва 
жараёнларга миллий манфаатларимиз асосида баҳо берилган.
Масъул муҳаррир: с.ф.д. профессор Қ.Қуранбаев
Тақризчилар:
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
© Жалилов А.Т. 2019 
© ДБА 
© “Академия” нашриёти 



КИРИШ 
Бугунги кунда халқаро майдонда ва минтақамизда 
барқарорликни сақлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб қолди. 
Ушбу мавзу нафақат назарий, балки кўпроқ амалий характерга эга 
эканлиги унинг халқаро муносабатлардаги аҳамиятини янада 
кучайтиради. Чунки табиий захиралар бўйича ер юзидаги энг бой 
ҳисобланган минтақада 70 йил ҳукм сурган тузумнинг 
парчаланиши бу ҳудудни эгаллаш учун геосиёсий рақобатнинг 
кучайиб кетишига олиб келди. Бу, бир тарафдан, ушбу улкан 
ҳудудда 
бутунлай 
янги 
ижтимоий–сиёсий 
тартибот 
шаклланаётганлигига боғлиқ бўлса, иккинчи тарафдан мустақил 
давлатларнинг 
дунё 
ҳамжамияти 
билан 
алоқаларидаги 
жадаллашувга бориб тақалади. Бу жараёнда минтақадаги 
давлатлар у ёки бу куч ёки кучлар бирлиги билан таъсирлашиб 
бориши табиий. Айни вақтда, Ғарбдаги бир ҳарбий-сиёсий 
тузилманинг Шарққа ва бунга жавобан бошқа бир минтақавий 
тузилманинг унга қарама-қарши кенгайиши билан ёки МДҲ 
ҳудудидаги айрим самарасиз минтақавий тузилмалар воситасида 
бу ҳудудда стратегик мувозанатни ўрнатиш мушкул.
Ўзбекистон 
Президенти 
Ш.Мирзиёев 
БМТ 
Бош 
Ассамблеясининг 72 сессиясида сўзлаган нутқида бу ҳақда 
“Дунёда терроризм таҳдидлари айниқса, сўнгги йилларда кучайиб 
бораётгани уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан 
курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беради.”, дея 
таъкидлаган эди
1

МДҲ ҳудудидаги тузилмалар такомиллаштиришга эҳтиёж 
сезаётган бир пайтда минтақадаги давлатлар геосиёсий 
таъсирларга қарши халқаро ёки минтақавий институтлар атрофида 
турли шакл ва даражада бирлашишга интилади. Шунингдек, 
Марказий Осиё республикалари ўзаро келишган ҳолда алоҳида 
минтақавий тузилма барпо этишлари учун имконият қидиришади. 
Энг муҳими, бир тузилманинг кучайиб кетиши оқибатида 
мувозанатнинг бузилишига йўл қўймаслик ва барқарорликни 
таъминлашга қодир тизимни барпо этиш талаб этилади.
Бу ҳудудда мувозанат ўрнатиш мураккаб эканлигини минтақа 
ва унинг теварагида кечаётган воқеа–ҳодисалар мисолида осонроқ 
тушуниш мумкин. Югославия, Чеченистон, Украина, Қирғизистон 
ва Грузияда рўй берган жараёнлар, шунингдек 1999 йил 16 
февраль ҳодисаси ва Андижон воқеалари айнан минтақамизда 
1
 Uza.uz. 20.09.2017 



кейинги ўн йилликларда қайтадан авжига чиққан геосиёсий 
рақобатнинг оқибати эканлигини намоён этди. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти И.Каримов Андижон воқеасининг 
буюртмачилари узоқ хорижда эканлигини, умуман бундай 
воқеалар ёқилғи–энергетика захиралари мавжуд улкан минтақалар 
атрофида ташқи таъсир остида рўй беришини асослаб кўрсатганда 
стратегик 
мувозанат 
масаласининг 
долзарблиги 
янада 
ойдинлашди
1

Ана 
шу 
нуқтаи–назардан 
бундан 
буён 
геосиёсатнинг туб моҳиятини ўрганиш, бу соҳада илмий изланиш 
олиб бориш айниқса муҳим аҳамият касб этади. 
Геосиёсат муаммоларига бағишланган тадқиқотларга кўра, 
Евроосиёда кечган геосиёсий жараёнлар тарихан шаклланган 
қонуният асосида минтақанинг марказига йўналган. Ўтган асрда 
кечган икки жаҳон уруши бунга яққол мисолдир. Бу урушлар 
дунёни қайтадан бўлиб олишга қаратилган бўлиб, қитъаларнинг 
аксарият минтақалари умумбашарий миқёсдаги урушга тортилган. 
Бу борада Евроосиё атрофида кечган урушларнинг йўналишига 
назар солинса, унинг маркази асосий ва сўнгги мақсад эканлиги 
намоён бўлади.
Масалага геосиёсий қоидалар орқали ёндашилса, қирғинбарот 
урушлар айнан шу минтақани эгаллаш учун кучлар мувозанатнинг 
бузилиши оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлади. Ўтган 
асрда авжига чиққан қуролланиш пойгаси ҳам, геосиёсий 
тадқиқотларга кўра, асрлар оша давом этаётган сув ва қуруқлик 
кучларининг ўзаро курашини ифода этади. Қадимдан бошланган 
«хартлэнд» ва «римлэнд» ўртасидаги зиддият, бошқача айтганда, 
«Ер юраги»га бўлган қизиқиш бугунги кунда ҳам геосиёсий 
жараёнларда муҳим ўрин тутмоқда. Бу жараёнлар геосиёсатчилар 
томонидан чуқур илмий тадқиқотлар орқали ўрганилган ва бундай 
изланишлар кўпгина ҳарбий ҳаракатларга назарий асос бўлган.
Қудратли давлатлар ташқи стратегияларини айнан геосиёсий 
доктриналар асосида қуришган, ташқи сиёсат борасида муҳим 
қарорлар айнан геосиёсатчиларнинг маслаҳатларига мувофиқ 
халқаро амалиётга тадбиқ этилган. Буни Буюк Британияда XIX аср 
охири ва XX аср бошларида яшаб ўтган Х.Маккиндер ҳамда ўтган 
асрнинг сўнги чорагида алоҳида шов–шувга сабаб бўлган 
геосиёсатчилар 
С.Хантингтон, 
Ф.Фукуяма 
ёки 
З.Бзежинскийларнинг асарлари мисолида яққол кузатиш мумкин. 
1
Каримов И.А. “Бизни танлаган йўлимиздан ҳеч ким қайтара олмайди”. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2005 йил 14 майда Ўзбекистон Республикаси Бош 
прокуратурасида ўтказилган матбуот конференциясидаги нутқидан // Халқ сўзи, 2005 йил, 17-
май



С.Хантингтон ер юзида бундан кейин бўладиган урушлар 
диний ҳамда маданий асосда рўй беришини таъкидлайди ва дин, 
мазҳаб, маданият, тил, ҳудуд каби омиллар негизида можаро 
чиқадиган мамлакатларни кўрсатиб беради. Хантингтоннинг 
“Тамаддунлар тўқнашуви ва дунё тартиботининг қайтадан 
ўрнатилиши” асари нашрдан чиққандан кейинги даврда Яқин 
Шарқда, Болқон ярим ороли, Кавказ минтақаси, Украина, 
Марказий Осиёда рўй берган можаролар китобда аниқ “башорат” 
қилинган. Ф.Фукуяма дунё бўйича ягона ҳукумат қуриш 
назарияси – мондиализмни тарғиб этиб барча давлатлар ягона 
марказга 
бўйсундирилиши 
кераклигини 
таъкидлайди. 
З.Бзежинский стратегик кучлар ўртасидаги рақобат сирлари 
воситасида геосиёсий мақсадлар яширинган қонуниятларни 
кўрсатиб беради. Хорижда сиёсатга таъсир кўрсатишга қодир 
бўлган олимлар, ўз назариялари билан давлатларнинг ташқи 
стратегиясини ўз манфаатларига мос йўналишга буришга ҳаракат 
қилишларини таъкидлаш лозим. Жон Миршаймер сингари 
“ҳамлакор реализм” мактаби намоёндалари глобал тартибот 
етакчи куч/ларнинг кучқудрати билангина таъминланиши мумкин. 
Бошқача айтганда, умумбашарий миқёсда тартиб ўрнатиш 
максимал кучқудрат намойиши билан қўрқув ҳиссини уйғотиш 
билан таъминланиши мумкин.
1
Шу нуқтаи-назардан Европа ва постсовет ҳудудида яратилган 
назариялар ғарбдаги қарашлар кескин фарқ қилиб, умумбашарий 
ва минтақавий барқарорлик борасида бир-бирига зид мактаблар 
шаклланган.
Марказий Осиёнинг геосиёсий аҳамияти ва унинг 
хавфсизлиги тўғрисида турли хорижлик мутахассислар ва 
геосиёсатчиларнинг фикрлари ранг-баранг. Чунки Марказий Осиё 
қитъадаги кучлар, жумладан Россия, Хитой, Ҳиндистон ва 
Эроннинг ўртасида жойлашганлиги унинг турли манфаатлар 
тугунида эканлигини намоён этади. Минтақавий хавфсизлик 
тўғрисидаги ҳар қандай тадқиқотда, минтақанинг турли геосиёсий 
кучлар ҳамда марказлар ўртасида жойлашганлиги эътиборга 
олиниши зарур. Бунинг учун эса геосиёсат соҳасининг назарий 
моҳиятини англаш, хавфсизлик категориясини эса айнан 
геосиёсий қоидалар асосида ўрганиш мақсадга мувофиқ. 
1
John J. Mearsheimer .The Tragedy of Great Power Politics. (Updated Edition) W. W. Norton & 
Company; Updated edition (April 7, 2014). 592 p. 
Peter Toft. John J. Mearsheimer: An offensive realist between geopolitics and power. Journal of 
International Relations and Development. December 2005, Volume 8, Issue 4, pp 381–408 



Минтақавий хавфсизлик ва кучлар мувозанати масаласи 
илмий 
муаммо 
сифатида 
Ўзбекистонда 
мустақилликка 
эришилгандан кейин суверенитет кесимида янги талқинда 
ўрганила бошланди. Маълумки, ҳар бир давлат мустақил 
ривожланиш йўлига қадам қўяр экан, ўз миллий манфаатлари 
тизимини аниқ белгилаб олиши, миллий хавфсизликни 
таъминлашнинг энг асосий тамойиллари ҳамда устувор 
йўналишларини ишлаб чиқиши зарур. Бунинг учун миллий ёки 
минтақавий хавфсизлик қандай тамойилларга асосланишини 
чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқ. Хавфсизлик ҳодисасини 
геосиёсий асосда тадқиқ қилиш Ўзбекистонда илгари кенг 
қамровда бўлмаганлиги туфайли, бу борада етакчи давлатларда 
олиб борилган изланишларга таянишга тўғри келади.
Маълумки, миллий манфаат, миллий хавфсизлик масаласи 
собиқ Иттифоқнинг марказ қисмидаги махсус муассасалар, “ақл 
марказлари” ўрганилган. Аксарият иттифоқдош республикалар 
қатори Ўзбекистонда ҳам хавфсизлик масалаларига бўлган илмий 
қизиқиш у пайтда қатъий чекланган эди. Маҳаллий илмий 
жамоатчилик учун миллий хавфсизлик ва миллий манфаат 
муаммолари ёпиқ мавзу бўлган. Тадқиқотчилар ўз миллий 
манфаати эмас, балки Иттифоқ манфаатини кўзлаган изланиши 
учун илмий даражага эга бўлган. Бир сўз билан айтганда, ўз 
миллий манфаатларини ифода этиш тўсиқ бўлгани туфайли 
изланишлар бошқа йўналишларда олиб борилган.
Иттифоқнинг парчаланиши билан дунё харитасида Марказий 
Осиё географик, сиёсий ҳамда иқтисодий бирлик сифатида 
қайтадан намоён бўлди. Бу минтақада бир томондан миллий 
давлатчиликни қуриш, иккинчи томондан минтақанинг умумий 
геосиёсий ва геоиқтисодий салоҳияти масаласи пайдо бўлди. 
Минтақага етакчи кучларнинг қизиқиши кучайди. Бундай 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling