Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
вазиятда минтақада аввалдан манфаатлари бўлган ҳамда бу
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
вазиятда минтақада аввалдан манфаатлари бўлган ҳамда бу
ерда янгидан иқтисодий манфаати шаклланаётган етакчи кучлар Марказий Осиёни сиёсий жиҳатдан бирликда кўришдан манфаатдор эмаслиги геосиёсий қоидалар призмаси орқали таҳлил қилинганида яққол намоён бўлади. Шу нуқтаи– назардан кучлар мувозанати геосиёсий қоидалар ва жараёнлар контекстида тадқиқ қилиниши мақсадга мувофиқдир. Зеро, етакчи кучлар у ёки бу минтақага кириб борар экан, аввало геосиёсий ва геоиқтисодий мақсадлардан келиб чиқишлари табиий. Масалан, мустақиллика эришган Марказий Осиё республикалари табиий захираларга ғоятда бойлиги маълум. Ушбу бойликларни жаҳон бозорига олиб чиқиш учун етакчи давлатлар ўртасида рақобат 7 бўлиши эҳтимоли доимо сақланиб қолади. Бу жараёнда минтақадаги республикалар ўртасида мавжуд бўлган айрим зиддиятли масалалар, жумладан сув, чегара, инфратузилма каби нозик масалалар минтақа халқларини бир-бирига қарши қўйиш учун ташқи кучлар томонидан ишга солиниши мумкин. Ушбу омилларнинг зарур пайтда ташқи кучлар томонидан ишга солиниши гарчи кенг қамровли уруш шаклида бўлмаса ҳам, қайсидир маънода бир неча бор кузатилди. Кўриниб турибдики, кучлар мувозанати Марказий Осиё каби минтақадаги полиэтник хусусиятга эга, миллий чегаралар, сув тақсимоти каби нозик масалаларда фарқли ёндашувда бўлган республикалар учун жуда нозик ва айни пайтда долзарб муаммо ҳисобланади. Демакки, Марказий Осиёда амалга ошириладиган ҳар қандай минтақавий тузилмада шу минтақа давлатларининг манфаатлари тўлиқ акс этмас экан, бу ерда кучлар мувозанатини кафолатлаб бўлмайди. Стратегик мувозанат бу ҳудудда жойлашган у ёки бу давлатнинг истаги асосида ёки “Евроосиёчилик” деб ном олган сиёсий ҳаракатлар ва уни ифодаловчи бириккита халқаро тузилма билан таъминланиши мумкин эмас. Бундай мураккаб мувозанат ҳудудда том маънодаги манфаатлар уйғунлигини талаб этади. Бу эса мавзу доирасида геосиёсий назария ва амалиётга оид тадқиқиотлар, шунингдек бу ҳудуддаги стратегик мувозанатга дахлдор кучларни ҳар тарафлама таҳлил этишни талаб этади. Мазкур қўлланма геосиёсат соҳасида яратилган атлантизм, континентализм ҳамда Евроосиёчилик назарияси таҳлил этилган, «неоевроосиёчилик» каби назарияларга танқидий баҳо берилган. Шунингдек бугунги геосиёсий жараёнларга минтақамизда ўрнатилаётган янги стратегик тартибот нуқтаи-назаридан ёндашилган. Қўлланмада геосиёсатнинг келиб чиқиши, унинг таърифи, геосиёсий мактаблар, уларнинг намоёндалари, кўпданкўп геосиёсий атамаларнинг ўзбек тилидаги ифодаси шакллантирилди. Бу атамаларнинг кўпчилиги геосиёсий назарияга тегишли бўлиб ўзбек сиёсатшунослик фанига дастлаб киритилганлиги туфайли ўқувчиларга бир қарашда ғализ туюлиши ҳам мумкин. Шундай бўлсада, мазкур қўлланма асосида фанга геосиёсат асосларига оид айрим атамалар, қонуниятларни олиб киришга ҳаракат қилинди. Қўлланма халқаро муносабатлар, халқаро иқтисодий муносабатлар, миллий манфаатлар, миллий ва минтақавий хавфсизлик йўналишида тадқиқот олиб бораётган изланувчилар 8 учун халқаро муносабатларнинг сирларини англаш борасида қимматли манба бўлади деган умиддамиз. Бундан ташқари, амалий нуқтаи-назардан қўлланма давлат хавфсизлиги тизими, мудофаа, ички ишлар, давлат божхона қўмитаси ва бошқа дахлдор идоралар, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи таълим муассасалари, ҳарбийлаштирилган тизимлар, шунингдек вазирлик ва идоралар раҳбарлари, раҳбарликка тайёргарлик кўраётган олий тоифали мутахассисларга мўлжалланган. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling