Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Геосиёсатда географик жойлашувнинг аҳамияти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Геосиёсатда географик жойлашувнинг аҳамияти
Шу ўринда геосиёсатни бир давлат миқёсида, унинг географик ҳодиса сифатидаги моҳиятига назар ташлаш ўринлидир. Геосиёсий қоидаларга кўра, ҳар қандай давлат ўзининг географик жойлашувига кўра шаклланади. Бошқача айтганда, ҳар қандай давлатнинг географик жойлашуви унинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаб бериш билан бирга, унинг иқтисодий салоҳиятини ҳам белгилаб беради. Бундан ташқари, географик жойлашув давлатнинг сиёсий табиатига ва ҳатто шу ҳудудда яшовчи халқнинг руҳияти, маданияти, ҳатто диний ёки миллий 1 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 16-17. 2 Тихонравов Ю.В. Ўша жойда. -Б. 18. 3 “Multidisciplinary in its scope, Geopolitics includes all aspects of the social sciences with particular emphasis on political geography, international relations, the territorial aspects of political science and international law”. http://www.tandf.co.uk/journals/titles/14650045.asp) 15 онгига ҳам таъсир кўрсатади. Албатта, буни шу мамлакатда яшаётган халқ геосиёсий нуқтаи-назардан талқин қилмайди. Олимлардан ташқари, геосиёсатнинг туб мақсадини мамлакатда яшаётган халқ эмас, балки фақат ҳокимият тепасидаги озчилик, янада аниқроғи, ташқи сиёсат билан машғул доиралар, халқаро миқёсда фаолият юритувчи йирик иқтисодий гуруҳлар аниқ тушунади ва ўз фаолиятида қўллайди. Шунинг учун давлатнинг географик жойлашуви масаласи геосиёсий жараёнларда мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигини белгилаб берувчи муҳим ва нозик омиллардан саналади. Геосиёсатда, қулай ёки ноқулай географик жойлашув муҳим бўлиб, у ўз-ўзидан давлатнинг кучли ёки заифлигини намоён этади 1 . Бир мамлакат доирасида эмас, балки мамлакатлар, минтақалар ва ҳатто қитъалар миқёсида фикрлайдиган кишиларгина буни чуқур англайди. Бошқача айтганда, геосиёсатни бир фан соҳаси сифатида ўрганувчи тадқиқотчилардан фарқли ўлароқ, ташқи сиёсат билан шуғулланувчи мутахассислар учун геосиёсат амалий мазмун, яъни ташқаридан бўлаётган сиёсий ва иқтисодий таъсир сифатида тушунилади. Масалан, амалиётчилар геосиёсатни мамлакатни у ёки бу заиф нуқталари, масалан мамлакат эҳтиёжи учун керакли маҳсулотларнинг етишмаслиги ёки камайиб кетиши, географик ноқулайликлардан келиб чиқувчи мураккабликлар воситасида сиқувга олиш ва миллий манфаатларига зид келадиган турли масалалар бўйича ён беришга мажбур қилишдан иборат, деб тушунишади. Ёки аксинча, бошқа мамлакатларни географик омиллардан фойдаланган ҳолда сиқувга олиш ёки қўпол қилиб айтганда босиб олишга интилиш ҳам айнан амалий геосиёсатнинг ифодаси ҳисобланади. Кўриниб турганидек, классик геосиёсатчилар яратган таълимотлардан асосий мақсад мамлакатнинг кучли ёки заифлиги унинг географик жойлашувига боғлиқ эканлигини тадқиқ қилишдан иборат бўлсада, замонавий геосиёсатчилар бу соҳани айнан тажовузкор сиёсатни ишлаб чиқиш ва олиб боришга боғламоқдалар. Бошқача айтганда, турли давлатлар ва минтақалар иштирокида ҳарбий блоклар тузиш, уруш олиб бориш шу тарзда геосиёсат сирларини яққолроқ ифода этади. Шу маънода Ер юзида рўй бераётган можаролар ва кескинликлар геосиёсат етакчи давлатларнинг ташқи сиёсий дастури, ҳаракат стратегиясини 1 Бабурин С.Н. Территория государства: правовые и геополитические проблемы. МГУ. 1997. - С. 9. 16 белгилаш ҳамда амалга оширишнинг илмий асосланган қўлланмаси вазифасини ўтаётганлигидан гувоҳлик бермоқда. Геосиёсатнинг тарихий моҳиятига назар ташлаш билан, унинг асл ёки дастлабки моҳиятини англаш ва унинг замирида ётган фундаментал қоидани англаш мумкин. Бу орқали дунё тартиботининг негизида ётувчи геосиёсатнинг мазмун–моҳиятини янада кенгроқ тасаввур этиш мумкин бўлади. Мумтоз геосиёсатда Ер юзида кечаётган геосиёсий жараёнларнинг негизида икки муҳим унсур: ер ва сув ўртасидаги қарама-қаршилик ётганлиги таъкидланади. Бошқача айтганда, олимлар мамлакатларни денгиз давлатлари ва қуруқлик давлатлари тарзида икки гуруҳга ажратган ҳолда айрим минтақаларда кечаётган жараёнлар, можаролар ҳамда урушларни ана шу икки унсур қарама-қаршилигининг ифодаси сифатида талқин қиладилар. Бу билан улар дунёнинг геосиёсий конструкциясини юқорида таъкидланган икки омил чиғириғидан ўтказган ҳолда қурадилар 1 . “Теллурократия” (“қуруқлик кучи”) ва “талассократия” (“денгиз кучи”) 2 деб аталмиш бу икки омил тарихда давлатлар ўртасида муносабатлар пайдо бўлган даврлардан бошлаб, то бугунги кунгача давом этиб келмоқда. Ўтган асрда бу зиддият икки ҳарбий блок НАТО ва Варшава шартномаси ташкилоти ўртасидаги зиддиятда ифодаланганлигини қайд этиш мумкин. 3 Шу ерда мумтоз геосиёсатнинг негизида ётувчи айрим муҳим қоидаларга мурожаат этиш зарур бўлади. Геосиёсатчи олимларнинг талқинига кўра, давлатларнинг сиёсий табиати, иқтисодий ва ҳатто ҳарбий кучи юқорида таъкидланган икки унсурга асосланар экан, денгизга яқин жойлашган давлатларнинг сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва ҳатто маданий-руҳий хусусиятлари қуруқликдаги давлатлардан кескин фарқ қилади. Аниқроғи, қуруқликдаги мамлакатларнинг миллий хусусиятида босиқлик, вазминлик, анъаналарга содиқлик каби хусусиятлар устунлик қилса, денгизга яқин жойлашган мамлакатлар тезкорлик, шиддаткорлик, ошкоралик сингари хусусиятлар билан характерланади. С.Н.Бабурин ўзининг Давлат ҳудуди: ҳуқуқий ва геосиёсий муаммолар асарида Гроцийнинг бу ҳақдаги фикрларига таянган ҳолда давлатнинг сиёсий ва ҳарбий кучи унинг майдони ҳажми, 1 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - С.18-19. 2 Теллурократия - юнон. “қуруқлик воситасида ҳукмронлик ўрнатиш” ёки “қуруқлик қудрати”. Талассократия - юнон. “денгиз воситасида ҳукмронлик ўрнатиш” ёки “денгиз қудрати”. 3 Дугин А. Основы геополитики. -М.: Арктогея, 1997. -С. 15-19. 17 географик жойлашуви, яхлитлиги, ихчамлиги ёки ягона майдонни эгаллаганлиги, дунё харитасидаги ўрни, яъни дарё ва денгизларга чиқиш йўлларига эгалиги, аҳоли миқдори ва зичлиги, табиий- иқлим шароитлари, ландшафтининг хусусиятлари, ер ости бойликларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш даражаси, чегараларининг хусусиятлари, қўшни ҳудудларнинг хусусиятлари, давлатчиликнинг мавжудлиги ва тарихига боғлиқ эканлигини илгари суради. 1 Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling