Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Геосиёсатда сув ва қуруқлик зиддияти


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Геосиёсатда сув ва қуруқлик зиддияти 
Сув ва қуруқлик зиддияти дунёнинг турли ҳудудларида 
юқорида қайд этилган хусусиятларнинг мавжудлигига қараб турли 
даражада рўй беради. Денгиз йўлларига эга бўлган давлатларда 
миллий руҳият қуруқликдаги мамлакатлар халқлариникига 
нисбатан очиқ характерга эга бўлиб, улар тамаддуний 
ўзгаришларга осон мослашади ва маданий янгиликларни тезлик 
билан ўзлаштириш хусусиятига эга. Шу нуқтаи-назардан тарихий 
тараққиётда қирғоқ ҳудудларидаги халқларда технологик 
тараққиёт қитъа ичидагига нисбатан жадалроқ кечганлиги 
кузатилади. Аммо айни пайтда шуни таъкидлаш керакки, 
қуруқлик маданияти ёки қитъа ичидаги халқларнинг маданияти 
консерватив характерга эга бўлганлиги туфайли барқарор, 
яшовчан хусусиятга ҳам эга бўлади. Шу билан бирга сув ва 
қуруқлик зиддиятида қандайдир умумий хусусиятлар кўзга 
ташлансада, дунё харитасининг турли минтақаларида ўзига хос 
тарзда кечади. Буни кузатиш учун дунёнинг геосиёсий 
манзарасида 
Евроосиёнинг 
ўрни 
ва 
ундаги 
стратегик 
мувозанатнинг негизида ётувчи асосий категорияларга тўхталиш 
ўринлидир.
Таниқли инглиз геосиёсатчиси Х.Маккиндер ўзининг турли 
асарларида Евроосиёни эгаллашга қаратилган ғояларини илгари 
сурар экан, бу ғояни ўзига хос тарзда асослашга ҳаракат қилади. 
Унинг таълимотида сув ҳукмронлигини ифода этувчи Ғарб дунёси 
ва қуруқлик дунёсини ифода этувчи Евроосиё минтақаси бир-
бирига қарама қарши қўйилади ва “дунё ороли ёки ташқи ярим 
ой” – сифатида Америка, Африка жануби ва Австралия қитъалари, 
“Римлэнд ёки ички ярим ой” сифатида Африка шимоли, ғарбий 
Европа ва Евроосиё қитъасининг атрофидаги барча қирғоқ 
1
Бабурин С.Н. Территория государства: правовые и геополитические проблемы. МГУ. 1997. - 
С. 9-10. 


18 
ҳудудлар ифода этилади. Қитъалар ва минтақаларни Х.Маккиндер 
нега бундай тасаввур қилган? 
Бу минтақаларга ном беришдан Макиндернинг асл мақсади 
Англия ташқи сиёсатини “хартлэнд, яъни “Ер юраги” ёки 
Евроосиё” деб аталган минтақага йўналтиришни асослашдан 
иборат бўлган. Бу минтақа Россия империяси ҳудудини ифода 
этган макон эканлигини Макиндернинг ўзи таъкидлайди ва бу 
ҳудудни эгаллаган куч дунёнинг сиёсий тақдирини ўз қўлига 
олишини асослаб беради. Макиндер асос сифатида биз юқорида 
таъкидлаган геосиёсатнинг асосий категориялари бўлмиш сув ва 
қуруқлик зиддиятининг тарихий қонуниятларини келтиради.
Шундай қилиб, Макиндер тасаввурида дунё харитаси қуйидагича 
геосиёсий моҳият касб этган:
1. Ички минтақавий ҳудудлар теллурократик цивилизация 
моҳиятини барқарор сақлаб турадиган “ҳаракатланмайдиган 
платформа” ёки heartland (“Ернинг юраги”), бошқача айтганда 
“тарихнинг жуғрофий ўқи” атрофида айланади.
2. “Ички ёки минтақавий ярим ой”ни ифода этувчи “қирғоқ 
ҳудудлари”, яъни римлэнд узлуксиз маданий ривожланишни 
намоён этади. Бу ерда “талассократия”нинг хусусиятлари 
устунлик қилади. Шу билан бирга, бу хусусиятлар 
“теллурократик” воситалар билан мувозанатлаштирилиб 
турилади. 
3. “Ташқи ярим ой ёки орол ярим ойи”, “кўринмайдиган 
Ер”лардан иборат бўлиб, улар билан денгиз орқалигина алоқа 
қилиш мумкин. Улар дастлаб Европанинг “Ички ярим ой”ига 
ташқи таъсир омили Карфаген ва Финикия савдо 
цивилизацияларида намоён бўлган.
1
Маккиндер фикрига кўра сув ва қуруқлик тимсоли бўлган 
ҳудудлар ўртасидаги қарама-қаршилик қадимдан давом этиб 
келаётган жараён бўлиб, унинг Ғарб ва Шарқ ўртасидаги зиддият 
шаклига эга бўлиши дунё океанидаги етакчилиги даврига тўғри 
келади. Инглиз тарихчиси А.Тойнби Англияга ташқаридан бўлган 
таъсир олдида унинг ташқи дунёга кўрсатган таъсири жуда улкан. 
Бунинг сабаби Англияда саноат иқтисодиёти ва парламент 
ҳукумати ўрнатилиши ҳамда денгиздаги ҳужумкорликка боғлиқ
2

Англия ўз ташқи сиёсати билан бошқа ҳудудларни эгаллаш асосий 
мақсади эканлигини намоён эта боргани сари, унинг Ғарбий 
Европада 
рақиблари 
ўз 
геосиёсатларини 
шакллантира 
бошлаганлар. Бу борада Англиянинг Шарққа қаратилган 

Дугин А. Основы геополитики. –М.: Арктогея, 1997. - С. 17-18 . 4, 5-иловалар.

Тойнби А. Постижение истории. –М.:Айрис-пресс, 2004. - С.27.


19 
геосиёсатига Австрия-Венгрия, Германия, Франция ва Россия 
турли даврларда турли шаклда қарши геосиёсат юритган. Биринчи 
Жаҳон урушидан кейин Евроосиёдаги кучлар мувозанатида фақат 
Европа ва Россия асосий рол ўйнаган бўлса, Иккинчи Жаҳон 
урушидан кейин бу минтақага интилиш масаласида Англиянинг 
ўрнини АҚШ эгаллади. Бутун “совуқ” уруш давомида ҳамда ундан 
кейин Евроосиёга интилиш бу давлат ташқи сиёсатининг устувор 
йўналишларидан бўлиб қолди. Ғарбдаги етакчи кучларнинг 
Евроосиёни эгаллаш учун олиб борган ҳаракатлари турли 
йўналишлардан ва турли омилларни ишга солган ҳолда олиб 
борилганлигини тадқиқотлар орқали яққол кузатиш мумкин
1
.
Рус геосиёсатчиси Н.А.Нартов фикрича, геосиёсатнинг 
негизини ташкил этган юқорида эътироф этилган омиллар 
тарихий шарт-шароитларнинг ўзгариши билан алмашиниб турган. 
Бундан икки юз йил илгари географик, тарихий, иқлим, ҳудудий, 
иқтисодий омиллар асосий рол ўйнаган. Ўтган асрда рўй берган 
барча жараёнлар характерини, олиб борилган урушларда 
ғолибларни буюк кашфиётлар, телефон, темир йўл, самоётлар 
белгилаб берган. Авиация кашф этилган асрнинг ўзига хослиги 
ҳақида машҳур инглиз тарихчиси А.Тойнби шундай ёзади: “Ҳаво 
(авиация – А.Ж.) асрида инсон фаолиятининг марказий нуқтаси 
жисмоний (табиий А.Ж.) география, яъни океанлар, денгизлар, 
дашт ва чўллар, дарё ва тоғлар, йўллар ва довонларнинг 
жойлашуви билан эмас, балки инсон географияси, яъни унинг 
сони, қуввати, қобилияти, маҳорати ва ахлоқи каби омилларнинг 
қандай тақсимланганлиги билан белгиланади”.
2
Бугунги кунга келиб эса илгариги омиллар ҳам ўзига хос рол 
ўйнаётган бўлишига қарамасдан, турли соҳаларни қамраб олган 
ахборот омили биринчи ўринга чиқмоқда. Бу давлатларнинг 
сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий бошқаруви кўп жиҳатдан 
умумбашарий 
миқёсда 
амал 
қиладиган 
компьютер 
технологияларга тобе бўлиб қолаётганлигини англатмоқда
3
. Ўтган 
асрда “совуқ” уруш ва “юлдузлар уруши” деб ном олган 
даврларда ҳам Ғарб ва Шарқ ўртасидаги зиддият қадимдан давом 
этиб келган анъанавий қоидалар билан кечган, АҚШнинг бошқа 
минтақаларга интилиши, Евроосиё марказига қарата ҳаракатлари 
ва собиқ иттифоқнинг унга жавобан ҳаракатлари бевосита 
ҳарбийсиёсий дастурларда мужассамлашган эди.

Тихонравов Ю.В. Геополитика. –Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 37.

Тойнби А. Человечество перед лицом истории. - СПб.,1995. -С. 67.

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. –М.: ЮНИТИ-ДАНА. Москва. 2004. –С. 21-
22.


20 
Бугунги 
кунга 
келиб, 
глобаллашув 
ва 
ахборот 
технологияларининг ўта ривожланиши натижасида геосиёсий 
қоидалар ҳам тезлик билан такомиллашиб бораётганлигини 
кузатиш мумкин. Бир тарафдан қараганда геосиёсатчилар башорат 
қилганидек, “совуқ” уруш барҳам топиши билан “сув” ва 
“қуруқлик” ўртасидаги зиддият ҳам барҳам топгандек туюлаётган, 
“кўп қутбли” дунё шаклланаётган бўлсада, халқаро жараёнларни 
синчиклаб кузатиш орқали дунёдаги етакчи кучлар ва МДҲнинг 
асосий қисмини эгаллаган Россия ўртасидаги зиддият анъанавий 
шаклда давом этмоқда. Дунёдаги углеводород захираларини 
эгаллашга бўлган интилиш Ғарбдаги етакчи давлатларни Яқин 
шарқ ва Евроосиё минтақаларига чорлайдиган омиллардан бири 
бўлиб қолмоқда.
1
Шундай қилиб, геосиёсат минтақавий барқарорликни 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling