Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

К.Хаусхофер 
Энди Ратцель ижодини ўзига хос тарзда ривожлантирган ва 
уни қайсидир маънода радикаллаштирилишига олиб келган яна 
бир немис олими Карл Хаусхофернинг қарашларига тўхталиш 
мақсадга мувофиқ. 1869 йилда Мюнхен шаҳрида профессор 
оиласида дунёга келган К.Хаусхофер ҳарбий билим юртини 
битириб геосиёсат назарияси ва амалиётини баробар олиб борган 
олим ҳисобланади. 1908 – 1910 йилларда К.Хаусхофер 
Германиянинг Япония ва Манчжуриядаги ҳарбий вакиллигини 
олиб боради. Бу даврда у Японияга геосиёсий нуқтаи-назардан 
баҳо беради ва уни Англия ороли билан таққослайди.
Хаусхофер таълимотига мурожаат қилишда даставвал 
мутахассислар икки хил ёндашувни илгари суришади. Бир 
тарафдан Учинчи рейх билан муносабати ва иккинчи тарафдан у 
яратган таълимотнинг илмий аҳамияти Хаусхоферга бўлган 
муносабатнинг асосини ташкил этади. Хаусхофернинг ҳаёти ва 
ижоди тўлиқ Учинчи рейх ва Гитлерга яқин бўлган кишилар 
билан баробар кечганлиги унинг таълимоти тўлиқ Гитлер 
тизимига хизмат қилганликда айбланишига сабаб бўлган.
1
Хаусхофер ўз ғояларини асосан ўзи асос солган ва узоқ вақт 
раҳбарлик қилган “Geopolitik” номли журналда ифода этган. 
Ушбу журнал ўша пайтда Германиядаги юқори табақали 
гуруҳлар, халқаро муносабатларни қуришга бевосита алоқадор 
бўлган давлат арбоблари, геосиёсат назариётчилари учун муҳим 
манба бўлган.
Германиянинг 
мустамлакалар 
борасида 
Англия 
ва 
Франциядан ортда қолганлиги, Биринчи Жаҳон уруши 
мағлубияти масалалари бошқа немис олимлари сингари 
Хаусхоферни ҳам қизиқтирган. У ўз геосиёсатини ана шу асосда 
шакллантирган бўлсада, нацистлар бу таълимотдан бевосита 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Ўша манба. - С.63.


26 
тажовузкор сиёсат юритиш мақсадида самарали фойдаланишган. 
Бошқача айтганда, манбаларга қараганда Хаусхофер ижодида 
ҳамлакорлик бевосита тарғиб қилинган бўлмасада, у яратган 
геосиёсат замирида яширинган тажовузкорлик унинг нацистларга 
хизмат қилишини таъминлаган. Зеро, геосиёсатда соф илмийлик 
билан амалий моҳиятни ажратиш қийинлиги ўша пайтлардан то 
ҳанузгача жиддий можароларга сабаб бўлмоқда.
Демак, Хаусхофер айнан фан ва амалий сиёсат ўртасидаги 
масофани сақлай олмаганлиги учун нацистларга хизмат 
қилганликда айбланган бўлиши мумкин.
1
А.Дугин ўзининг 
“Геосиёсат асослари” китобида ўғли Гитлерга суиқасд қилганлар 
билан бирга айбланиб қатл этилгач, том маънодаги давлат 
душманига айланиб қолган К.Хаусхофер 1946 йилда хотини 
билан ўз жонига қасд қилганлигини қайд этган.
Хаусхофер ғояларига назар ташланса, унинг “денгиз” ва 
“қуруқлик” давлатлари ўртасидаги геосиёсий зиддият сирларини 
таҳлил қилиш орқали Германиянинг қудратли давлатлар қаторига 
қўшиш масаласида бош қотирганлиги маълум бўлади. У Буюк 
Британия ва АҚШнинг юқори мавқеи уларда мавжуд денгиз 
флоти ва дунё океанидаги қудратга боғлиқ эканлигига амин 
бўлади.
2
Шунингдек, Англия сингари Япониянинг ҳам дунё 
миқёсидаги давлат бўлишга интилишининг негизида қандай асос 
ётганлиги борасида изланиш олиб борган Хаусхофер, Япония 
билан Англиянинг орол давлат бўлганлигидан келиб чиқадиган 
умумийлик ва устунликларни излашга ҳаракат қилади. У япон 
геосиёсатининг Тинч океани ҳавзаси ва дунё сиёсатида жиддий 
келажаги мавжудлиги тўғрисидаги хулосага келади.
3
Хаусхофер Германиянинг бу борада заиф эканлигини чуқур 
англаган ҳолда, Европанинг марказини эгаллаганлиги уни бу 
минтақада етакчилик қилиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосага 
олиб келади. Биринчи Жаҳон урушигача ўзини Франция ва 
Англиянинг рақиби деб ҳисоблаган Германия, урушда 
кутилмаганда ўзи рақиб деб ҳисобламаган Россиянинг ҳам денгиз 
давлатлари сафига қўшилганлигига гувоҳ бўлди. Бу эса 
Германияни нафақат денгиз, балки қуруқликда ҳам қудратли 
бўлишга мажбур қилиб қўйган эди. Бундай вазиятда, Хаусхофер 
фикрига кўра “Европамарказчилик” (Mitteleuropa) стратегиясини 
татбиқ этиш билангина Германия ўз мавқеини тиклаши мумкин. 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. 
- С.64-65.

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 149.

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. –М.: ЮНИТИ-ДАНА. Москва. 2004. - С. 78.


27 
Шуниси 
қизиқки, 
денгиз 
давлатларининг 
Евроосиё 
суперминтақасига нисбатан ташқи сиёсати Германияга шу қадар 
кучли таъсир кўрсатганки, Биринчи Жаҳон урушидан мағлуб 
бўлиб чиққан бўлсада, тез орада дунёни яна бир бор қайтадан 
бўлиш ғояси устида бош қотира бошлаган. Бу, албатта биринчи 
навбатда иқтисодиёт ва фан-техниканинг тараққиёти туфайли 
ўзида устунликни ҳис қила бошлаганлигига бориб тақалади.
1928 йилда Германияда саноат ишлаб чиқариши урушдан 
илгариги даврга нисбатан 8 % ортиқ кўрсаткичга эришган. Оғир 
саноатда тошкўмир қазиб чиқариш 1/3, қўнғир кўмир 3/4, пўлат 
ишлаб чиқариш эса 1/3 га ўсган. Электротехника, машинасозлик, 
химия саноати улкан муваффақиятларга эришиб, синтетик бензин 
ва сунъий ипак ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Шу даврда 
саноат ишлаб чиқариши бўйича Германия ер юзида АҚШдан 
кейин иккинчи ўринга кўтарилган
1
.
Бундай стратегиянинг фаол иштирокчиси бўлган Хаусхофер 
Германия учун аввало саноатни ривожлантириш ва шарқдаги 
мамлакатларни ўзига оғдириш мақсадга мувофиқ эканлигини 
илгари суради. “Шарққа очиқлик” номини олган бу геосиёсий 
дастур, уни Москва ва Токио билан бирлашиш Германия учун 
ҳаётий зарурлиги тўғрисидаги хулосага олиб келади. Хаусхофер 
бу борада шундай фикрларни келтиради: “Евроосиёнинг энг кўп 
сонли халқи бўлган немислар ва руслар ўзаро зиддиятларга 
барҳам беришса, Евроосиёни ҳеч қачон енгиб бўлмайди (Қрим 
уруши ёки 1914 йилги воқеалар каби). Бу Европа сиёсатининг 
аксиомасидир. Хаусхофер америкалик Гомер Лининг “немислар, 
руслар ва японлар бирлашган пайтда англосаксон сиёсати ўлимга 
маҳкум бўлади,” деган мулоҳазасини келтиради”
2
.
Гарчи ўтган асрда рўй берган икки жаҳон урушида рақиб
бўлган бўлсаларда, Германия ҳамиша Европа хавфсизлиги учун 
Россиянинг ўрни муҳимлигини яхши тушунади. Икки давлат 
ташқи сиёсати ва ўзаро алоқаларига диққат билан разм солинса, 
янги аср арафасида дунёнинг турли минтақаларида рўй берган 
можаролар борасида, гарчи улар икки мамлакатга бевосита 
алоқадор бўлмасада, Германия албатта РФ билан ўзаро 
маслаҳатлашган ҳолда ҳаракат қилади. Бу борада сўнгги уч 
канцлерни оладиган бўлсак, масалан Гельмут Коль, Герхард 
Шрёдер, Ангела Меркель олиб борган ташқи сиёсатда бир хил 
стратегия, яъни РФ билан маслаҳатлашиш кўзга ташланади. 

Экономическая политика Германии 20-30 годов ХХ века. http://www.bestreferat.ru/referat-
30372.html

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 79


28 
Германия НАТОнинг энг фаол аъзоларидан бири бўлишига 
қарамасдан РФга қарши қўлланилган жазо чораларида энг 
олдинги ўринда турган бўлишига қарамасдан, бу чораларнинг 
нотўғри эканлигини қайд этиб келади. Германия компаниялари 
эса ана шу жазо чораларига қарамасдан, РФ билан чуқур 
иқтисодий алоқаларни ривожлантириш йўлидан боради. 2019 
йилнинг апрель ойида Москва вилоятида Даймлер Бенц 
компанияси томонидан автомобиль заводининг очилиши хусусий 
бизнеснинг сиёсатга бўйсунмаслигига яққол мисол бўла олади
1
.
Хаусхофернинг “Шарққа очиқлик” ғоясининг замирида 
Россияни босиб олиш эмас, балки Евроосиёда янгича тартиб 
ўрнатиш учун Россия билан ҳамкорлик қилиш заруратини англаш 
ғояси ётган. Шарққа очиқлик концепциясининг пайдо бўлишига 
олиб келган ягона сабаб Африка ва Жануби-шарқий Осиёда 
мустамлакалари бўлган денгиз давлатларини енгишга кўзи 
етмаган Германия учун ягона йўл – бу Шарқ эканлигини чуқур 
англашдан иборат. Шунинг учун ҳам К.Хаусхофер таълимоти 
замирида “Берлин-Москва-Токио қитъавий блоки” концепцияси 
ривожлантирилади. Шундан кейин Россия ёрдамида бепоён 
Осиёни ўзлаштириш, Шарқий Европани, кейинчалик бутун 
дунёни қайта тақсимлаш назарда тутилади
2

Шу ўринда К.Хаусхофернинг таълимотига зид келган бир 
омил ҳақида ҳам тўхталиш мақсадга мувофиқ. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, Англия ва Франция, кейинчалик АҚШ 
Германиянинг хаттиҳаракатларини мунтазам кузатиб турган ва 
кучайиб кетишига йўл қўймаган. Германиянинг Россияга 
яқинлашиши ҳам уларнинг манфаатларига тўлиқ зид келар эди. 
Буни чуқур англаб етган Хаусхофер Германия учун энг мақбул 
йўл сифатида Россияга яқинлашишни илгари сурган эди. Аммо 
ўзини олий ирқ ҳисоблаган нацистлар учун “қитъавий блок” ёки 
Шарқ билан ҳамкорлик қилиш паст ирқ ҳисобланган осиёликлар 
билан яқинлашишни англатган ва бу уларнинг “олий ирқ” 
тўғрисидаги мафкурасига зид келган. Шу нуқтаи-назардан 
фикримизча Германия ўша пайтда ўз сиёсий тарихидаги энг катта 
хатолардан бирига йўл қўйган ва бу немисларнинг иккинчи марта 
давлат ва миллат сифатида мағлуб бўлишига олиб келган. Шу 
ерда Хаусхофер таълимотидаги яна бир муҳим концепцияни ҳам 
эслатиб ўтиш ўринли. Денгиз давлатларини енгишнинг имкони 
йўқлигини 
чуқур 
англаган 
Хаусхофер, 
Германиянинг 
саноатлашиши кучайиши туфайли тез орада ҳарбий қувватининг 
1
Daimler запустил завод легковых машин Mercedes в Подмосковье/ 03.04.2019. Ria.Ru. 

Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 129;


29 
ошишига ҳам кўзи етган. Энди денгиз давлатларига қарши кураш 
эмас, балки уларга яқинлашиш ва дунёни географик меридианлар 
бўйлаб қайта тақсимлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги 
ўзига хос географик йўлини ҳам илгари сурган.
1
Бу билан у Германия ривожланган саноат, денгиз флоти ва 
кучли армия билан дунёда ўз мавқеини тиклаши мумкинлигига 
умид боғлаган. Аммо национал-социалистлар Хаусхофер 
таълимотидан бир тарафдан керагича фойдаланиб ўзига хос тор 
миллатчиликка йўғрилган сиёсат олиб бориб, нафақат Европа, 
балки глобал кучлар мувозанатини иккинчи марта Англия, АҚШ 
ва Россия ихтиёрига топширган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling