Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Карл Шмитт 
Германиянинг Версал битимидан кейинги оғир сиёсий 
вазиятидан таъсирланиб, ўз таълимотини ватанининг илгариги 
мавқеини тиклашга бағишлаган яна бир таниқли геосиёсатчи 
Карл Шмитт ғоялари ҳам ўша даврдаги стратегик вазиятни 
баҳолашда муҳим ўрин тутади. 1887 йилда Пруссиянинг 
Плеттенберг шаҳрида католик черкови ғазначиси оиласида 
дунёга келиб 1985 йилга қадар яшаган Карл Шмитт Берлин 
университетида юриспруденциядан таълим олган. У 1933 йилда 
нацистлар партиясига кирган бўлиб, фашистлар режими даврида 
антисемит ғояларни тарғиб қилганлиги тўғрисида маълумотлар 
бор. У ўз таълимоти билан Германиянинг босқинчилигини 
асосланганликда айбланиб, 1945 йилда Нюренберг жараёнига 
жалб қилишга ҳаракат қилинган. 1947 йилда унинг айблари 
исботланмаганлиги туфайли оқланишига қарамасдан, 1970 
йилларга қадар нацистлар билан алоқалари оқибатида илмий 
давралар учун номаълумлигича қолади
2

Шмитт таълимотига баҳо беришда, аввало уни ўша пайтдаги 
сиёсий тизим билан муносабати ва илмий меросига диққат қилиш 
лозим бўлади. Аввало шуни эътиборга олиш керакки, Шмитт 
1933 йилдан национал-социалистлар партияси аъзоси бўлгани 
билан фашистлар тизимига хизмат қилганлиги келиб чиқади. Шу 
билан бирга, унинг айрим қарашлари ёки таълимотининг 
негизини ташкил этган илмийназарий ғоялари соф геосиёсий 
мазмунга эга. Лекин, Шмитт таълимоти негизида ётган ғоялар 
нацистлар Германиясининг ташқи сиёсатида акс этган. Ундан 

Political Geography of Panregions. John O'Loughlin and Herman van der Wusten Geographical 
Review, Vol. 80, No. 1 (Jan., 1990), - Р. 1-20.

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Ўша манба. - С.71.


30 
немисларнинг олий ирқлигини исботлаш ва бошқа ҳудудларни 
босиб олишда фойдаланишганлигини эътиборга олиш керак. 
Маълумки, бошқа геосиёсатчилар сингари Шмиттни ҳам 
Германиянинг Европа сиёсий саҳнасидаги мавқеи қизиқтирган. 
Англиянинг дунёдаги устунлигини таъминлаган омиллар устида 
бош қотирган. Минтақадаги геосиёсий мувозанатни ўрганган 
Шмитт, “Сиёсий теология” ва “Сиёсатни тушуниш” каби 
асарларида ҳуқуқий давлат ва либерал ҳуқуқ тушунчаларини 
танқид қилиб, “халқ ҳуқуқи” деган концепцияни илгари суради. 
Унинг фикрига кўра ҳар қандай халқ ўз маданий, маънавий, 
тарихий ва сиёсий ўзлигига эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
1
Гарчи бу 
фикрда ҳеч қандай нацизм руҳи кўзга ташланмасада, айнан 
шундай ғоялари учун Шмитт таълимоти нацистлар йўналишига 
уйғунликда айбланган.
Юқорида кўриб ўтилган немис геосиёсатчилари билан 
Шмитт ғояларидаги умумий нуқта органистик ёндашув ва 
давлатнинг сиёсий табиати унинг географик ҳамда табиий-иқлим 
хусусиятларидан келиб чиқиши тўғрисидаги хулосаларга бориб 
тақалади. Унинг назарида нафақат давлат, балки, бутун 
ижтимоий борлиқ ҳам географик ҳудуд хусусиятларидан келиб 
чиқади. Ана шу хулосага таянган ҳолда Шмитт “номос” 
концепциясини илгари суради ва юнончада фазо маъносини 
берувчи бу тушунчани у “шаклланган, тартибга ва тузилмага эга 
бўлган қандайдир борлиқ” дея тушунади. Унга кўра бу тушунча 
давлат, унинг ижтимоий ва ҳуқуқий тизими ҳамда ҳудуд 
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик қонунини англатади. Ушбу атама 
Ратцельнинг “рельеф” ва рус евроосиёчиларининг “ҳудудий 
ривожланиш” тушунчасига яқин
2
. Шмитт “ер номоси” билан 
“денгиз 
номоси” 
тушунчаларини 
таҳлил 
қилар 
экан, 
қуруқликдаги ҳаёт тарзи ва тартиботни денгиз давлатларидаги 
тартибот билан қиёслаб уларнинг табиий зиддиятини тушунишга 
ҳаракат қилади. Шу нуқтаи-назардан қараганда Шмитт фикрича, 
ер юзида глобал миқёсдаги қарама-қаршилик сув ва денгиз 
ўртасидаги, яъни мана шу икки унсур таъсирида шаклланган 
давлатлар, янада аниқроғи тамаддунлар ўртасидаги қарама 
қаршиликни англатади. Бу фикрини асослаш учун, Инжилда 
учрайдиган сув ва денгизда яшовчи қуруқлик кучи тимсоли 
“Бегемот” ва денгиз кучи тимсоли сифатида “Левиафан” деб 
номланган икки махлуқни ҳам мисол келтиради. Бу борада 

Шмитт К. Понятие политического // Вопросы социологии. 1992. №.1. - C.35-67
2
П.Савицкий ҳам ўзининг «Дашт ва ўтроқлик» асарида шундай ғояни илгари сурган. Бу ҳақда 
яна қаранг. Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 171.


31 
Шмиттнинг 1942 йилда нашрдан чиққан “Ер ва Денгиз” ва “Ғарб 
ва Шарқ ўртасидаги сайёравий таранглик ҳамда Қуруқлик ва 
Денгиз қарама–қаршилиги” номли асарлари қимматли илмий 
ҳужжат ҳисобланади.
1
Шмитт денгиз ва қуруқликни тасвирлашда уларни табиий 
равишда бир-бири билан ўзаро душман тамаддунлар сифатида 
талқин қилган ҳолда, юқорида таъкидланган махлуқларни мисол 
келтириб улар ўртасида қандайдир илоҳий зиддият мавжудлиги 
тўғрисидаги хулосага келади ва ҳатто қандайдир мистик фалсафий 
мулоҳазаларгача бориб етади. Аммо Шмитт ўз фалсафаси билан 
фақат китоб ёзишни мақсад қилмасдан, Германия учун стратегик 
йўналиш қидирган ва қайсидир маънода топишга эришган. Ўз 
таълимотида – grossraum, яъни “катта майдон” концепциясини 
ишлаб чиққан Шмитт, давлатнинг саноатлашиши ички 
ресурсларнинг тезлик билан сарфланишига олиб келади ва ўз-
ўзидан ташқаридан захира излашга интилишга ундайди. Бу эса ўз 
ҳудудини бошқа мамлакатлар эвазига кенгайтиришга мажбур 
қилади ва мамлакатнинг янада ривожланишига олиб келади. Бу 
билан Шмитт давлатнинг босқинчилик билан кенгайишини эмас, 
балки иттифоқлар конфедерация ёки бошқа бир шаклда 
бирлашувини назарда тутади. Айнан ана шу тарзда қонуниятли 
бирлашиш қитъа–мамлакат, яъни Grossraumнинг пайдо бўлишига 
сабаб бўлади. Бу ерда шуни эслатиш керакки, катта майдон 
деганда Шмитт битта маъмурий марказга эга бўлган унитар 
давлатни эмас, балки кўп сонли маъмурий бирликларни, турли 
этник ва маданий бирлашмаларни ўз ичига олган, фақат стратегик 
нуқтаи-назардан 
ягона 
марказга 
бўйсунувчи 
қандайдир 
конфедерацияни назарда тутади. Афтидан Германиянинг ғарбга 
томон йўналиши Англия, Франция ва денгиз ортидаги АҚШ 
томонидан 
тўсилганлигини 
яхши 
ҳис 
қилган 
немис 
геосиёсатчилари ўзлари учун ягона стратегик йўл шарқда ва 
аниқроғи Евроосиёда эканлиги тўғрисидаги хулосага келишган.
Ҳаётининг сўнги даврида К.Шмитт Европани ҳимояловчи 
“партизан” тушунчасини илгари суради. Унинг фикрича 
қуруқлик цивилизациясини ифода этган Евроосиё заифлашиб 
боради ва уни қўриқловчи омилга эҳтиёж сезилади. У яратган 
“Партизан” эса ўз ватанига содиқ, ватанини ҳимоя қилишга 
тайёр халоскордир.
2
Унинг хулосаларига кўра Евроосиёни 
эгаллашга интилаётган денгиз кучларига қарши Германия 

Шмитт К. Планетарная напряженность между Востоком и Западом // Элементы. 1996/97. -№ 
8. ёки Дугин А.Г. Основы геополитики. -С.526-549.

Дугин А. Основы геополитики. - М.: Арктогея, 1997. -С.80-81.


32 
бошчилигидаги қитъавий блок тузилиши зарур. Фақат шундагина 
Германия ўзининг илгариги мавқеини тиклайди ва Евроосиёда 
ўрнатилган бундай мувозанат бутун ер юзидаги стратегик 
мувозанатга асос бўлади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling