Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


географик тана шаклида бўлган давлат тўғрисидаги фан”


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

географик тана шаклида бўлган давлат тўғрисидаги фан”, дея 
таъриф беради
2
.
Челлен ҳар қандай давлатда ўзини-ўзи асраб қолиш, ўсиш ва 
ҳукмронлик қилиш туйғуси мавжуд бўлиб, давлатнинг энг олий 
даражаси империя, деб ҳисоблаган. Инсоният тарихи ҳудудларни 
эгаллаш учун курашлар тарихидан иборат, деб ҳисоблаган 
Челлен, буюк давлат ўзининг ҳарбий қудратига таяниб, ўз 
чегараларидан 
узоқ-узоқларда 
бўлган 
ҳудудларга 
ҳам 
даъвогарлик қилади ва ўз таъсирини ўтказади. Буюк 
давлатларнинг барчасида босқинчилик устуворлик қилишини 
таъкидлаган Челлен, дунёда бугун кимгадир тегишли 
ҳудудларнинг барчаси кимдандир тортиб олинган ҳудудлардир, 
деган хулосага келади.
Унинг фикрига кўра, давлатлар ўртасидаги урушлар бу ўз-
ўзини сақлаб қолишга бўлган табиий туйғу натижаси, абадий 
табиий қонуниятнинг ифодаси бўлиб, уруш олиб бориш 
қобилияига эга бўлган давлат кучли ҳисобланади ва у албатта заиф 
мамлакатлар ҳисобига кенгайиб боради. Англия, Япония ва 
Германияни бундай кенгайишга “мажбур” бўлган давлатлар 
қаторига киритиб, улар ўртасидаги табиий рақобат шундай 
вазиятни келтириб чиқарганлигини таъкидлайди. Р.Челлен 
Ф.Ратцел таълимотини Европадаги вазиятга қўллаб, унинг 
“қитъавий давлат” концепциясини мантиқий ниҳоясига етказди. 
Германия Европанинг «ўқ» илдизини ташкил этган, жадал 
ривожланаётган, бошқа давлатларни ўз атрофида бирлаштириш 
имконига эга бўлган давлат. Немислар инглиз ва французларга 
нисбатан ёш ҳисобланади, унинг географик ҳолати ва иқтисодий 
имкониятлари Европадаги марказий мавқега эга бўлишини 
таъминлайди. Бу таълимот ўша пайтда “Mittellage”, “ўрта ҳолат” 
деган тушунчалар билан умумлаштирилиб “Тангри бизни 
Европанинг қоқ марказида жойлаштирди, биз (немислар) 

Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. –М.: ЮНИТИ-ДАНА. 2004. -С. 54-55.

Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. -C. 94.


34 
дунёнинг ўзимиз яшаётган қисмидаги юрагидирмиз”, сингари 
мафкуравий концепцияларни келтириб чиқарган
1
.
Челлен таълимоти ўз мамлакатида оммабоп бўлган 
бўлмасада, босқинчиликни қонуниятли жараён эканлигини 
исботлаган ғоялари фашистлар режими даврида Германияда 
айниқса катта қизиқиш уйғотган. Шу нуқтаи-назардан бу 
олимнинг қарашларига ўз даври нуқтаи-назаридан баҳо бериш ва 
ғоялари ўтган асрдаги кучлар мувозанатига жиддий таъсир 
кўрсатганлигини ҳисобга олиш лозим.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling