Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Континентализм ва атлантизм мунозараси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Континентализм ва атлантизм мунозараси
Геосиёсий рақобат ўтган икки Жаҳон уруши, “Совуқ уруш” сабоқларини инобатга олган ҳолда кейинги вақтда тобора кучайиб бораётган минтақавий можароларнинг олдини олиш, МДҲ миқёсида ёки Марказий Осиёнинг геосиёсий тақдири хусусида муҳим хулосалар ясашга ёрдам беради. Маълумки, Иккинчи Жаҳон урушига қадар Германия ва Буюк Британия Европадаги энг қудратли давлатлар ҳисобланган. Бу икки давлат нафақат Ғарбий Европа, балки Шарқий Европа ва ҳатто бутун Евроосиёнинг тақдирида ҳал қилувчи ўрин тутган. Шу билан бир қаторда, Франция, Италия, Франция, Швеция каби давлатларнинг ташқи сиёсати ана шу икки давлат геосиёсатига қараб белгиланган. Шу ўринда Европа ва АҚШ геосиёсатида муҳим назарий манба сифатида хизмат қилган француз олими Видаль де ла Блаш, америкалик олимлар Альфред Мэхен ва Николас Спайкмэнларнинг қарашларига алоҳида эътибор қаратиш лозим. В.Блаш Француз геосиёсатига аввало Франциянинг ўтган икки асрдаги стратегик мавқеидан келиб чиққан ҳолда баҳо бериш зарур бўлади. Наполеоннинг Ватерлоодаги (1815 йил 18 июн) ва француз қўшинларининг Седандаги (1870 йил 1 сентябрдаги) мағлубияти француз геосиёсатига жиддий таъсир кўрсатган. Айни 43 вақтда Париж яқинидаги Версаль саройида немис қироли Вилгельм I томонидан Германия Империясининг эълон қилиниши французларнинг миллий давлатчилигига жиддий путур етказиб, илмий изланишларга ҳам ўзига хос таъсир ўтказган. Давлатчиликни ривожлантириш ва айни вақтда Францияни давлат сифатида сақлаб қолиш хавфи француз олимлари дунёқарашида доимо сезилиб турган ва шу туфайли бўлса керак, улар геосиёсатда ҳам қитъачилик, ҳам атлантистик қарашларни мужассамлаштирган ҳолда тадқиқ этган. Шундай геосиёсат намоёндаларидан бири – таниқли олим француз география мактабининг асосчиси Поль Видаль де ла Блаш (18451918) ҳисобланади. Париж олий мактабини битирган В.Блаш бир қанча вақт Афинадаги француз университетида ўқиган. Кейинчалик у Нанси университетида дарс беради ва 1898 йилдан умрининг охиригача Сорбонна университетида география кафедрасини бошқарган 1 . Гарчи у немис геосиёсатини қаттиқ танқид қилган бўлсада, ўз таълимотида бевосита Ф.Ратцелнинг “Сиёсий география”сига таянган. В.Блаш “Франциянинг географик манзараси” (1903) асарида немис геосиёсиёсатчилари учун ўта муҳим ҳисобланган замин тушунчасига мурожаат этиб, шундай деб ёзади: “Францияда замин ва инсон ўртасидаги муносабат ўтмишнинг бетакрор хусусияти бўлган узлуксизлик билан характерланади. Бизнинг мамлакатда одамлар қадим–қадимдан бир ҳудудда яшаганини кузатиш мумкин. Булоқлар ва калцийли қоялар илк даврлардан бошлаб кишиларни яшаш ва ҳимояланиш учун қулай макон сифатида ўзига тортган. Бизда инсон ҳаёт сирларини ҳақиқий маънода заминдан ўрганган. Заминни ўрганиш аҳолининг феъл– атвори, ахлоқи ва урф–одатларини аниқлашга ёрдам беради” 2 . Блашнинг бу қараши географик омилнинг иккиламчи ва инсон омилининг бирламчилиги тўғрисидаги хулосага олиб келади. Шуниси маълумки, француз геосиёсатида немисларни танқид қилиш руҳи анъанавий тарзда сақланган бўлиб, олимлар бу икки давлат ўртасидаги стратегик рақобат ана шу илмий мунозаранинг сақланиб қолишига ва айни вақтда ривожланиб боришида намоён бўлганлигини таъкидлашади. Маълумки, Франциянинг шарқий қисмидаги Эльзас ва Лотарингия ҳамиша бу икки давлатнинг можаросига сабаб бўлган ҳудудлар ҳисобланади. Немис ва француз геосиёсатчилари асарларининг асосий қисми, аниқроғи 1 Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. - С.80. 2 Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - С. 70. 44 француз геосиёсатининг анчагина қисми ана шу икки маъмурий бирликнинг геосиёсий мавқеи призмаси орқали яратилган. Шу ҳудуддаги у ёки бу географик омил ҳам ана шу асосда талқин қилинган. Блаш фикрига кўра Рейн дарёси Германия ва Франция ўртасидаги табиий чегара ва икки давлат ўртасидаги сиёсий чегара ҳам ана шу “буюк Француз дарёси” 1 билан белгиланиши керак. Блаш ижодида мана шу икки ҳудуд тўғрисида берилган қизиқарли хулоса эътиборлидир. Ўзининг 1917 йилда нашрдан чиққан “Шарқий Франция” асарида Эльзас ва Лотарингиянинг тарихан Францияга тегишлилигини исботлаган Блаш, бу ҳудудни қандай қилиб французлаштирилиши кераклиги борасида шундай хулосага келади. Унга кўра, бу икки ҳудуд битта давлат фойдасига хизмат қиладиган тўғон бўлиши керак эмас, балки уни ўзаро манфаатли алоқалар учун очиш керак 2 . Рус олими Н.А.Нартов бу билан француз геосиёсатчиси француз-герман тараққиёт модели, кейин эса умумевропа геосиёсий майдонини яратганлигини таъкидлайди 3 . Инглиз тарихчиси Арнольд Тойнби Лотар ерининг аҳамияти хусусида гапириб, унинг нафақат Германия ва Франция ўртасидаги чегара, балки бутун Ғарб жамиятининг ўқи, деб атайди 4 . Блаш ижодига қараганда, географик омилнинг бирламчилиги инкор этилади, гарчи у Ф.Ратцель ижодини чуқур ўрганган, унга асосланган бўлсада, инсон омили аралашмагунча география ўз- ўзича ҳеч қандай масалани ҳал қилмайди, деб ҳисоблайди. Маълумки, Ратцель ижоди, умуман немис геосиёсати аввало Германиянинг дунёдаги геосиёсий мавқеи нуқтаи-назаридан яратилган бўлиб, Германия ўз олдига дунё миқёсидаги қудратли давлатга айланиш мақсадини қўйганлигига асосланган эди. Ўша даврда Франция ва Буюк Британиянинг дунёдаги мустамлакалари сони, улар келтираётган беҳисоб бойликларни немислар мунтазам кузатиб турган ва ана шу мавқега эришиш Германия давлат стратегиясининг асосига айланган. Бунинг учун Германия атрофдаги мамлакатларни қўшиб олиш эвазига, даставвал Европада, сўнгра бутун қитъа миқёсида, кейин эса бутун Ер юзидаги қудратли давлатлардан бирига айланиши керак эди. Шунинг учун француз геосиёсатилари Германиядан ташқарига бўладиган биринчи ҳамла айнан Францияга қаратилишини чуқур тушунган ҳолда ўз таълимотларини яратганлар. 1 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 108. 2 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С.135. 3 Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - С. 71. 4 Тойнби А. Постижение истории. –М.:Айрис-пресс, 2004. - С.40. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling