Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- “поссибилизм”
- В.Блаш издошлари ва француз геосиёсати
Поссибилизм. Блаш фикрига кўра географик омил
давлатнинг стратегик вазиятига жиддий таъсир кўрсатувчи омил бўлсада, табиат ўз ҳолича бирор сиёсий масалани ҳал қилмайди, балки инсон жараёнларни бошқаради. Ана шу асосда Блаш ўзининг “поссибилизм” деб номланган назариясини илгари суради унга кўра, бирор миллат ва мамлакат табиий ёки географик омилдан фойдаланган ҳолда ҳақиқий маънодаги буюк миллатга айланиши мумкин. Бошқача айтганда ана шундай “эҳтимоллик” мавжуд. Ёки аксинча, бу эҳтимоллик халқнинг тийнатидан келиб чиққан ҳолда пассив ҳолда қолиб кетиши ва умуман амалга ошмаслиги ҳам мумкин. Бу ерда Блаш миллат, этнос ва ирқ масаласига, халқнинг маданий тарихи омилига ҳам эътибор қаратиб, миллатнинг руҳиятида тажовузкорлик сингари хусусиятлар устуворлик қилса, бундай халқ географик омилнинг устуворлигига қарамасдан ҳужумкор ёки аксинча тобе бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Блаш ўз мамлакатидан иқтисодий нуқтаи-назардан ўзиб бораётган Германия нафақат Францияга нисбатан, балки Европадаги энг қудратли давлатга айланаётганлигидан ташвишланган. Россиянинг улкан ҳудудга эгалиги, Буюк Британия империясининг бепоёнлиги, Франциянинг сон-саноқсиз мустамлакалари борлигини бир тарафга қўйган Блаш, иккинчи тарафга Германиянинг саноати, иқтисодий салоҳияти ва немисларнинг ички қувватини чамалаган ҳолда, айнан Германия бу ички энергияни бир кун келиб атрофга сочишини чуқур англаб етган ва бу давлат нафақат Европа, балки бутун Евроосиёга таҳдид солажаги тўғрисидаги хулосага келган. Шу нуқтаи-назардан у, ким билан бирлашиб бўлсада, қандай геосиёсий шартлар билан бўлсада, Германияни заифлаштириш Франция олдида турган асосий масалалардан бири бўлиши керак, деб ҳисоблаган. 1 В.Блаш издошлари ва француз геосиёсати В.Блаш томонидан яратилган “сиёсий география” руҳида унинг жияни Э.Мартон, “Инсон географияси” асари муаллифи Ж.Брюн, Ф.Бродел, П.Дэфонтен, Ж.Ансел ва А.Демажон каби издошлари француз геосиёсати намоёндалари сифатида эътироф этилади. Француз илмий маданияти руҳига мос равишда “сиёсий география” намоёндалари доимо ўзаро баҳслашишган, немис геосиёсатчилари билан мунозара қилишган, уларнинг у ёки бу 1 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 106-107. 46 қарашларини эътироф этган ҳолда бошқаларини инкор этишган. Немислар билан тортишишдан ташқари, француз геосиёсатчилари ўртасидаги зиддият Люсер Февр деган тарихчи В.Блаш қарашларини танқиди билан янада чуқурлашган. Бу олим фикрига кўра география давлат билан эмас, балки тупроқ билан шуғулланиши керак. Ўрта Ер денгизи тамаддунларини тадқиқ этган Фернан Бродел бўлса сиёсий маконнинг давомийлиги учун айнан тамаддуннинг аҳамияти юксак эканига эътибор қаратади. Ж.Ансел ва А.Зигфрид каби олимлар Блаш анъанасига мос равишда Француз геосиёсатининг пишиб етилишига таъсир кўрсатишган. Ж.Ансел Францияда биринчи бўлиб геосиёсат атамасини қўллаган олим бўли, бу янги фаннинг Франция учун аҳамиятини очиб берган. Ж.Ансел Франция босқинчилик билан эмас, балки тараққиёт омилига айланиши кераклигини таъкидлаган. У ўз ғояларини немис геосиёсатига қарши ифодалаган ҳолда, герман геосиёсатининг янглишлиги у аввалбошдан немисларнинг “ҳаётий маконлари”ни кенгайтириш мақсади билан, айниқса фрацузлар билан мунозарали ҳудудлар эвазига кенгайтириш тамойили билан намоён бўлади. Французлар тасаввуридаги геосиёсатнинг немисларникидан фарқлантирадиган энг муҳим яна бир жиҳат Heartlandга даъворгарлик қилмаслик билан белгиланади. Ж.Ансел америка, немис ва французлар назарида геосиёсатнинг концептуал фарқи ҳақида ҳам қимматли фикр билдиради. У инглизлар «geopolitics» деганда Сувни, немислар «Geopolitik» деганда қуруқликни, французлар «Geopolitique» деганда қирғоқни назарда тутишларига алоҳида эътибор қаратади. Француз геосиёсатининг яна бир дастлабки намоёндаларидан бири Франция Фанлар Академиясининг академиги А.Зигфрид бўлиб у асосан тадқиқотларда сиёсий ва иқтисодий география усулларини ишлаб чиққан. “Денгиз ва Салтанат”, “XX асрда Британия инқирози” ҳамда “Европа инқирози” кабилар унинг машҳур геосиёсий асарлари сифатида эътироф этилади. Геосиёсатда у “электорал геосиёсат” билан шуғулланган ва минтақалар ўзининг иқлими, иқтисодий хусусиятлари билан бир- биридан ажралиб турганидек, ҳар бир минтақанинг ўзигагина хос бўлган “сиёсий мижози”, яъни сиёсий темпераменти мавжуд. Гўёки мунтазам ўзгаришда бўлиб туюладиган сиёсий сайловларга назар талшаган ҳолда, ҳар бир минтақага хос бўлган чуқур ва ўзгармас тенденцияларни кузатиш мумкин. Блашдан ташқари Француз геосиёсатида пангерманизм ва немис тажовузкорлигига қарши чиққан А.Демажон сингари геосиёсатчи ҳам ўтган аср бошларида самарали ижод қилган. У 47 ҳам Германиянинг Францияга нисбатан хавфини ҳушёрлик билан кузатиб турган. А.Демажон Биринчи Жаҳон урушидан кейин Европанинг геосиёсий мавқеига путур етиши ва АҚШнинг стратегик жиҳатдан юксалишини кўрсатиб берган 1 . Бу пайтга келиб АҚШда ҳам геосиёсат шиддат билан ривожланган бўлиб, АҚШ Буюк Бртаниянинг мавқеини эгаллаганлигини яққол ҳис этаётган эди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling