Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Қудратли давлатлардаги геосиёсатчи олимлар, ўзларини
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Қудратли давлатлардаги геосиёсатчи олимлар, ўзларини
нақадар назариётчи, олим, тадқиқотчи, деб ҳисобламасин, аксарияти урушдан воз кечмаган ва яратаётган илмий-назарий концепциясининг негизида уруш ётганлигини доимо ҳис қилиб турган. Спайкмэн таълимотидаги яна бир қизиқарли мавзуга эътибор қаратиш мумкин. У ҳам худди Маккиндер сингари Евроосиёнинг қирғоқ ва қуруқлик қисми устида бош қотирар экан, дунёни бошқариш борасида ўзига хос ёндашувни ўртага ташлайди. Унинг фикрига кўра, “Ернинг юраги” деб аталган ҳудуд бу суъбект бўла олмайди, балки айнан римлэнд деб аталган ҳудуд дунё ҳукмронлигининг калитидир. Маккиндердан фарқли, у ҳам бу борада ўз андозасини ўртага ташлайди: “Кимки Римлэндда устунлик қилса Евроосиёда устунлик қилади, кимки Евроосиёда устунлик қилса дунё тақдирини ўз қўлига олади”. 1 Н.Спайкмэниннг фикридан келиб чиқадиган муҳим қоида шундан иборатки, у ҳам Римлэнд минтақани назорат қилиш учун асосий стратегик мўлжал ҳисобланган. Агар Х.Маккиндер ушбу ҳудудни “денгиз” ва “қуруқлик” унсурларининг туташувчи нуқтаси, деб тушунган бўлса, Спайкмэн хартлэндни назорат қилиш учун энг қулай плацдарм, деб билган. Спайкмэн “Дунё сиёсатида Америка стратегияси: Қўшма Штатлар ва кучлар мувозанати” (America's Strategy in World 1 Бундай ғоялар ғарбий Европадаги бетарафлар, Ангиядаги лейбористлар ва ҳатто барча халқларнинг тенглиги ва биродарлигини тарғиб қилган айрим коммунистларга хос бўлган. 54 Politics: The United States and the Balance of Power) ва “Тинчлик географияси” (Geography of the peace 1 ) асарларида биринчи бўлиб А.Мэхен томонидан таклиф қилинган давлатнинг геосиёсий қудратини белгиловчи ўнта мезонни кўрсатиб ўтади: 1. Ҳудуднинг юзаси 2. Чегаралар табиати 3. Аҳоли миқдори 4. Фойдали қазилмаларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги 5. Иқтисодий ва техник тараққиёт 6. Молиявий имкониятлар 7. Бир миллатлилик ёхуд аҳоли таркибида битта миллатнинг устунлиги 8. Ижтимой интеграция даражаси 9. Сиёсий барқарорлик 10. Миллий руҳият 2 . Мазкур мезонлар давлатнинг мустақил геосиёсат юритишга имконияти бор йўқлигининг мезони сифатида бошқалар билан қай ҳолатда, қандай шартларда иттифоққа кириш борасида қимматли қўлланма вазифасини ҳам бажаради. Спайкмэн англосаксон дунёсининг хавфсизлиги ва дунёни бошқаришда АҚШ ҳуқуқини мутлақлаштириш йўлидан боради ва ҳаддан ташқари чуқурлашиб кетади. Унинг римлэнд ҳудудининг муҳимлиги ҳақидаги изланишлари жуда чалғитиб юборади ва Атлантика океани англосаксон дунёсининг кўлидир, деган ғояни ўртага ташлайди. Унинг фикрига кўра, англосаксон дунёси умумбашарий тамаддунинг ақлий жиҳатдан энг илғор қисми бўлиб, гўёки барча минтақалар устидан унинг ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи бор. У ўз фикрини қадимда Ўртаер денгизи атрофида кечган жараёнлар бугун Атлантика доирасида рўй бераётир, Океаннинг ҳар икки қирғоғи Ғарб тамаддунининг технологик ва иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудуди бўлиб қолмоқда, дея асослашга ҳаракат қилади. Ўз фикрида давом этиб бу океан англосакон дунёсини бирлаштирувчи омил сифатида талқин қилар экан, уни гоҳида оралиқ кўл деб атаса, гоҳида ўртадаги денгиз деб атайди. Спайкмэн “Янги Атлантида” деб аталиши мумкин бўлган бу минтақада нафақат тамаддуний бирлик, балки маданий, иқтисодий, мафкуравий муштараклик мавжудлигини уқтиради. Ғарбий Европа ва Шимолий Американинг Шарқий қирғоғи 1 Nicholas John Spykman, Helen R. Nicholl. The Geography of the Peace. Yale University. Institute of International Studies; Harcourt Brace and Company, 1944. - Р. 66. 2 Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С.198. 55 (айниқса Нью–Йорк) ушбу янги “атлантик ҳамжамият”нинг ўзагини ташкил этади. Кўриниб турганидек, Спайкмэн ўз таълимотида даставвал англосакон дунёсига мансуб давлатларни тенг ҳисоблаган ва уларнинг барчаси учун умумий манфаатни шакллантирган бўлса, сўнги фикри билан ана шу “янги атлантик” дунёнинг маркази Нью Йорк бўлиши кераклигини таъкидлаб, ҳақиқий етакчи ким бўлишига ҳам ишора қилади. Замирида АҚШнинг етакчилиги яширинган ҳарбий сиёсий тузилма ҳақида баҳс юритган Спайкмэн, ўзи билмаган ҳолда НАТОнинг вужудга келишига замин яратган ва унинг келажагини анчамунча аниқ кўра билганлигини ҳам эътироф этиш керак. Айрим манбаларга қараганда, айнан Спайкмэн Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги халқаро майдонда бўладиган жараёнларни нисбатан пухта кўра билган ва АҚШ стратегиясининг асосий йўналишлари ва тамойилларини яратишда жиддий ҳисса қўшган, дейиш мумкин. Унинг бугунги кунга қадар давом этиб келаётган муҳим хулосаларидан бири, “денгиз давлатларининг” Римлэнд устидан ўрнатадиган мутлақ ҳукумронлиги қуруқлик давлатлари устидан тўлиқ ғалабага олиб келади, деб ҳисоблаганлигига бориб тақалади. Бу фикрни қайсидир маънода А.Мэхен илгари сурган “анаконда” дастурининг мантиқий якуни сифатида ҳам талқин қилиш мумкин. Н.Нартовнинг маълумот беришича, Н.Спайкман Африка, Осиё, Араб давлатлари, Ҳиндистон ва Хитойнинг қирғоқ ҳудудларини назорат қилиш ва эгаллаш учун “анаконда” стратегиясини қўллаш ғоясини илгари сурган. Бир сўз билан айтганда, Америка геосиёсатида самарали ижод қилган олимлардан бўлган Н.Спайкмэн соҳа тарихида “атлантизмнинг отаси”, “НАТОнинг ғоявий раҳнамоси” сифатида ном қолдирганлигини таъкидлаш мумкин. Ушбу олимлар ижоди юзасидан айрим мулоҳазаларни шакллантириш мақсадга мувофиқ. Бу ерда биринчи ва муҳим хулоса шундан иборатки, давлатлараро муносабатларда Ғарбий Европада XIX асрдан бошлаб яратилган геосиёсий таълимотлар асосий рол ўйнаган. Турли назариялар, таълимотлар, ғоялар ва доктриналар геосиёсат давлатлар ўртасидаги мувозанатнинг негизи эканидан далолат бермоқда. Геосиёсатга берилган турли таърифларда ҳудудий жойлашув, табиий-иқлим шароитлари, рельефи давлатнинг ташқи сиёсатида акс этиши ифодаланган. Берилган таърифларни умумлаштирганда, геосиёсат – география ва сиёсатнинг ўзаро |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling