Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Неомондиализм ва конвергенция концепциялари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Неомондиализм ва конвергенция концепциялари
Санаб ўтилган бу ташкилотлар мондиализмнинг дастлабки давридаги қоидаларни қаттиқ туриб ҳимоя қилишган бўлса, Евроосиёни бундай бир ёқлама фикрлар билан енгишнинг имкони йўқлигини ҳам англаган геосиёсатчилар неомондиализм номини олган янги тусдаги мондиалистик қарашларни илгари сура бошлаганлар. Атлантизмнинг таҳлилчилари, геосиёсатчи ва стратеглари ҳисобланган З.Бжезинский, Г.Киссинджер ва Дж.Болл каби машҳур кишилар мазкур мондиалистик лойиҳанинг марказида турганлар. АҚШ ёки улар илоҳийлаштирган “оқ одам” омили билан Евроосиёда мувозанат ўрнатишнинг имкони йўқлигини англаган стратеглар конвергенция, деб номланган ўзаро келишувчилик концепциясини иглари сурадилар. З.Бжезинский сингари «сўл» таҳлилчилар ишлаб чиққан бу назария Ғарб ва Советлар қарама–қаршилигини янги маданий– мафкуравий цивилизация яратиш орқали барҳам топтириш мумкинлигига қаратилган. Ушбу цивилизация соф атлантизм ва соф континентализм оралиғидаги, бошқача айтганда, социализм ва капитализм ўртасидаги бир бўғин бўлиши керак эди. Бу назария марксизмдан халос бўлиш учун унинг социал– демократик ёки ревизионистик руҳдаги мўътадилроқ андозасини қабул қилиши лозим бўлган. Бунинг учун эса «пролетариат диктатураси», «синфий кураш», «ишлаб чиқариш кучларини национализация қилиш» ва «хусусий мулкни бекор қилиш» деган 1 ru.wikipedia.org/wiki/Трёхсторонняя_комиссия, «Как правят миром», http://www.narodsobor.ru/default.asp?trID=391&artID=1861 2 Нартов Н.А. Геополитика. Учебник для вузов. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - С. 95. 81 қоидалардан воз кечиши зарур эди. Ўз навбатида, либерал тусдаги Ғарб эса бозор эркинлигини бироз чеклаши, иқтсиодиётга давлат таъсирини қисман бўлсада киритиши каби ишларни амалга ошириши шарт эди. Маданий умумийлик эса маърифатпарварлик ва инсонпарварлик каби қадриятларда ифодаланиши мумкин, чунки Ғарбдаги демократик режимлар ҳам, шўроларнинг ижтимоий ахлоқи ҳам ана шу умуминсоний қадриятларга асосланади. «Конвергенция назарияси» асосида пайдо бўлиши мумкин бўлган Дунё ҳукуматида Москва Вашингтон билан ҳамкорликда Ер сайёрасини ҳамкорликда бошқариши, геосиёсий қарама- қаршилик ўрнига тинчлик даври бошланиши керак бўлган. Собиқ совет давлатида Гвишиани исмли академик энг муҳим мондиалистик ташкилотлардан бўлган «Трилатерал»нинг советлар давлатидаги шўъбаси вакили бўлиб, у Тизимли тадқиқотлар институти (Институт системных исследований) директори бўлган. Айрим манбаларда Михаил Горбачев ҳам айнан ана шу келишувчилик назарияси, яъни конвергенция асосида собиқ иттифоқда қайта қуришни амалга оширганлиги қайд этилади. Бунга жавобан Ғарб ўз навбатида қуролланиш пойгасини тўхтатиши ва Совет Иттифоқига катта миқдорда иқтисодий ёрдам бериши керак бўлган. Аммо, советларнинг тезлик билан қайта қуришга киришишлари, айни пайтда қарши тарафдан қатъийлик билан тенг даражадаги жавоб талаб этмасликлари оқибатида, Ғарб тарафидан жиддий амалий ҳаракат бўлмаган. Қайта қуриш жараёнининг бошланиши билан шўро тизимининг ички муаммолари шу қадар яққол намоён бўла бошлаганки, совет жамияти тизимнинг ўзгаришини қонуниятли ҳодиса сифатида қабуллаган. Конвергенциянинг асосий шарти бўлган дунёни бир ёки икки пойтахтдан, яъни Вашингтон ёки Москвадан бошқариш ғояси, шўро тизимидаги улкан инқироз туфайли кун тартибидан олиб ташланган ва дунё пойтахти мақомига эга бўлиш эҳтимоли фақат Вашингтонда қолган. Геосиёсий рақобат борасида етакчи давлатлар томонидан ўтган асрнинг сўнгги чорагида олиб борилган геосиёсатга назар ташланса, “қайта қуриш”, “фикр эркинлиги” деб аталган концепцияларнинг собиқ иттифоқ тизимига киритилишининг ўзи, Ғарбнинг совет тизимига нисбатан олиб борган ўзига хос мафкуравий курашининг бир бўғини эканлиги маълум бўлади. Ғарб кучлари Евроосиёдаги стратегик мувозанатга кучли таъсири бўлган Хитой билан ҳам конвергенция асосида келишувга эришганлар. Хитой билан мондиалистик келишув пайтида ҳам бу 82 мамлакатдан социализмдан воз кечишни талаб қилинган. Хитой эса ўз навбатида социализм мафкурасидан эмас, балки иқтисодий дастуридан босқичма-босқич воз кечишга, аниқроғи социалистик иқтисодий усулни ислоҳ қилиш натижасида бозор муносабатларига ўтишга рози бўлган ва бунинг уддасидан чиққанлиги ХХРнинг бугунги иқтисодий тараққиётида намоён бўлди. Буни қабул қилган Ғарб Хитойга керагидан ортиқ мондиалистик ғояларни сингдиришга эриша олмаганлиги ва Хитой ўз иқтисодиётини дунёдаги энг етакчи иқтисодиётлардан бирига айлантиргани маълум бўлмоқда. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling