Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Ив.Лакост. Ички геосиёсат 
 
Ғарбий Европада ўтган асрнинг 70-йилларидан кейин 
танқидий 
руҳдаги 
амалий 
геосиёсий 
таълимотлар 
яратилганлигини қайд этиш мумкин. Булар бир неча мактаблардан 
иборат бўлсада, уларнинг энг асосийси “ички геосиёсат” деб ном 
олган, француз географи Ив Лакост (фр. Yves Lacoste. 07.09.1929 
туғилган)нинг “Геродот” журнали асосида яратилган мактабдир.
1
Бу мактабнинг геосиёсий қарашлари ўз даври учун долзарб 
амалий аҳамиятга эга бўлганлиги билан ажралиб туради. 
Французлар 1966 йилдан кейин НАТОнинг ҳарбий блокидан 
чиқиб кетганликлари бежиз эмас
2
. Бу қарор Франция ташқи 
сиёсатининг барча жабҳаларида акс этиши билан, унинг илмий 
асослари билан шуғулланган геосиёсий мактаблар фаолиятида ҳам 
намоён бўлди. Аввало бу таълимотнинг “ички”, деб номланиши 
борасида, кейин эса, унинг амалий характерда эканлигига эътибор 
қаратиш лозим. “Ички геосиёсат”, деб номланишига сабаб бу 
геосиёсатнинг умумбашарий геосиёсий масалалар билан эмас, 
балки минтақавий геосиёсат билан шуғулланганлигига бориб 
тақалади.
И.Лакост АҚШ геосиёсати умумбашарий масалалар билан 
шуғулланиши билан турли ғайриинсоний ҳодисаларга йўл очиб 
берган, деб ҳисоблаган. Шу туфайли, унинг журналида мунтазам 
равишда жанубнинг шимолдан иқтисодий тараққиётда ортда 
қолиши сабаблари, хавфсизлик ва мустақиллик, Шарқ ва Ғарб 
ўртасидаги бўлиниш, ирқчилик, адолатсизлик, иқтисодий 
қолоқлик сингари мавзулар ёритиб турилган.
1
Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 317-320.

Колосов В.А., Мироненко Н.С. Гополитика и политическая география. «Аспект пресс». 2001. 
- С.131-132.


86 
“Геродот” мактаби фикрига кўра, геосиёсат айнан минтақавий 
муаммоларни бартараф этиш билан шуғулланиши керак. Шу 
пайтга қадар мавжуд бўлган геосиёсатда географик омил 
устуворлик қилганлигини танқид остига олган Лакост, геосиёсатда 
география ўз-ўзича бирор нарсани ҳал қилмаслигини, ҳар бир 
давлат ҳокимияти тепасида турганлар географик омилдан 
ўзларининг тор мақсадлари йўлида фойдаланганликларини 
таъкидлайди. АҚШ геосиёсатидаги дунё миқёсидаги қамров 
ўрнига, И.Лакост французларнинг минтақавий геосиёсатини 
илгари суради. Ўз журналининг саҳифаларида ҳам ана шундай 
минтақавий мавзуларни, жумладан Лотин Америкасидаги 
инқилобий ҳаракатлар, минтақавий геосиёсатга оид қарашларни 
ёритиб боради.
И.Лакост геосиёсий тузилмаларни тектоник плиткаларга 
ўхшатади ва у орқали геостратегия, экология, геосиёсат ва 
мафкура сингари соҳаларнинг кесишув нуқталарини топишга 
ҳаракат қилади. Шу билан бирга унинг таълимотига кўра, 
география таҳлилида манихейлик
1
динидаги ижтимоий борлиқнинг 
дастлабки ва асосий категориялари бўлган ёруғлик ва зулмат, 
яхшилик ва ёмонлик дуализми тўғрисидаги таълимотни қўллаш 
мумкин.
2
Ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилишда “геосиёсий 
тасаввур” усулидан фойдаланиш, яъни аввало уни таҳлил қилиш, 
сўнгра эса унинг илдизларига кириб бориш И.Лакост томонидан 
киритилган янгиликлардан бири ҳисобланади.
1983 йилдан бошлаб «География ва геосиёсат журнали» деган 
сарлавҳа остида нашр этила бошлаган «Геродот» журнали сиёсий 
ва халқаро вазиятни комплекс таҳлил қилишга ихтисослашган 
махсус сиёсий соҳа сифатида тан олинган. Замонавий 
информацион технологияларнинг ролини кўра билганлиги, 
И.Лакост таълимотидаги янгиликлардан яна биридир. Унга кўра, 
геосиёсий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатадиган ахборот 
тизимлари ичида оммавий ахборот воситалари, айниқса 
телевидениенинг алоҳида ўрин тутади. Омма воқеа-ҳодисаларнинг 
аслида қандай бўлганлиги эмас, балки оммавий ахборот 
воситалари уни қай шаклда етказганлиги билан қизиқади. Яъни 
оммага воқеаларнинг асл моҳиятини узоқдан туриб билишнинг 
имкони бўлмаганлиги боис, улар ахборот омиллари етказган 
1
Манихейлик эрамизнинг III асрида ҳозирги Ироқ ҳудудидаги Сосонийлар давлатида Руҳ 
деган маънони англатган Мани (асли исми Сурак Патик, 216 -277, бошқа исми Мани ибн 
Фаттак Бобак ибн Аби-Барзам) томонидан асос солинган, Эронда Зардўштийлик сингари 
таъсирли динлардан бири бўлган. 

Колосов В.А., Мироненко Н.С. - С.122-123.


87 
манзарани ҳақиқат сифатида қабул қилишга мажбур бўладилар. 
Одамлар 
телевидение 
орқали 
олган 
маълумотларида 
минтақаларнинг географик, тарихий, диний, иқтисодий, маданий 
ҳамда этник қиёфасини ўрганишлари орқали шу ахборотни 
тарқатувчи кучларнинг сиёсий мақсадини ҳам ўзи билмаган ҳолда 
қабул қилиб боради. Мухбирлик геосиёсат билан яқинлашиб 
борар экан, оммавий ахборот воситалари халқлар ва 
минтақаларнинг тақдирига таъсир этувчи кучли геосиёсий 
воситага айланиб бормоқда. 
Бу масалаларга ёндашувда И.Лакост геосиёсатнинг амалий 
самаралари ҳақида баҳс юритади ва журналистларнинг 
геосиёсатга ёки геосиёсатни давлат сиёсатига қандай хизмат 
қилдириш мумкинлигини ёритиб беради. Унинг фикрига кўра, 
сайлов кампанияси пайтида сиёсий номзодга нисбатан омма 
кайфиятининг ижобий томонга ўзгартириш учун имиджмейкерлар 
ва журналистларнинг роли муҳим. Улар номзоднинг шахсий 
фазилатларини у илгари сурилган минтақанинг маданияти, 
анъаналари, руҳиятини билан яқин ҳолда намоён этадилар ва ана 
шу минтақадаги электорат билан яқинлаштиради. Натижада улар 
ўзларига ҳар жиҳатдан яқин бўлган номзодга овоз беришади. 
И.Лакост асос солган бундай “ички”, “амалий”, “электорал” дея 
ном олган геосиёсат атлантистларнинг глобал йўналишидан 
тубдан фарқ қилиб, жиддий самара берган таълимот сифатида 
баҳоланиши мумкин.
1

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling