Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Й.Лохаузен
Манбалар янги ўнглар ҳаракатининг жуда таъсирчан бўлганлиги ва Европадаги кўплаб давлатларда турли кўринишда ва мазмунда ривожлантирилганлигини кўрсатмоқда. Худди Франция ва Бельгияда бўлгани каби, Австрияда ҳам худди шундай геосиёсий таълимотлар яратилган бўлиб, улар қаторида Ж.Тириарнинг қарашларига яқин таълимот билан танилган генерал Й.Лохаузен (Henrich Jordis von Lohauzen, 1907-2002) ҳақида тўхталиш лозим. Европанинг геосиёсий мақоми, халқаро муносабатлар тизимида стратегик тобеликдан қутқариш ушбу олимни қизиқтирган асосий муаммолардан бўлган. Европани ташқи тобеликдан қутқариш айнан европалик етакчиларга боғлиқ бўлиб, бунинг учун улар минтақавий миқёсда эмас, балки дунё миқёсида фикрлай олишлари зарур. Лохаузен алоҳида-алоҳида ҳодисаларни ўрганиш билан бирор бир натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаб, бунинг учун кенг қамровли категориялар орқали геосиёсий таҳлилни амалга ошириш кераклигини уқтиради. Европада бу соҳада ижод қилган бошқа тадқиқотчилардан фарқли ўлароқ, Лохаузен геосиёсатни анъанавий ҳолда талқин қилади ва ҳудуд, тил, миллат, ресурслар каби умумбашарий миқёсда амал қиладиган категориялар ҳақида баҳс юритади. Айрим геосиёсатчилар сингари Лохаузен ҳам ҳукмронликнинг қудратини қуйидаги формула билан ифодалайди: Қудрат = Куч ва Географик жойлашув. Ўз фикрини тушунтирар экан ҳар қандай куч ўзини тўлақонли ифодалаши учун қулай географик макон лозимлигини уқтиради. Ҳар қандай минтақа ёки мамлакатнинг стратегик қудрати борасида ушбу олимнинг фикрлари ўринли. Жумладан Й.Лохаузен, Европанинг истиқболини англосаксон дунёси билан боғлиқ ҳолда кўрмасдан, Шарққа йўналиш энг мақбул йўл 1 Тихонравов Ю.В. Геополитика. - Москва: Интел-Синтез, 1998. - C. 261-262. 91 сифатида талқин қилади. Унинг таъкидлашича, агар Германиянинг бўлиниб кетган турли ҳудудлари бирлашган ҳолда империя ташкил этилиб, унинг пойтахти Берлин эмас, балки Кёнигсберг бўлганида Европанинг тақдири анча бошқача бўлар эди. Бунинг натижасида Европа минтақавий бирлиги вужудга келиб АҚШга қарши бирлашиш имкони туғилар эди. 1 Рус геосиёсатчиси А.Дугин ўзининг Геосиёсат асослари китобида бу ҳақда қуйидаги фикрларни ифодалайди: “Й.Лохаузен Европанинг стратегик истиқболини Россиясиз тасаввур этиб бўлмайди, деб ҳисоблаган ва аксинча Россияга Европа зарур, усиз Россия тугалланмаган бўлиб, АҚШ олдида заиф бўлиб қолади. Унинг таъкидлашича, АҚШнинг географик жойлашуви анча қулай бўлганлиги туфайли эртами–кечми Совет давлатидан илгарилаб кетади. Россия учун Европа “душман”, “бўйсунган”, “мустақил” ва “иттифоқчи” бўлиши мумкин. Улардан биринчи учтаси “совуқ” уруш даврида Европа сиёсатининг мавқеини сақлаб туриш учун зарур бўлган. Ҳар қандай йўл билан Европани «иттифоқчи ва дўстона» қилишга интилиш Россия учун фожеали бўлган геосиёсий вазиятни ўзгартириш ва геосиёсат тарихида янги Евроосиё босқичини бошлаш мумкин эди. Й.Лохаузеннинг позицияси онгли равишда соф геосиёсий таҳлиллар билан чекланганлиги билан ажралиб туради. У мафкуравий масалаларга қўл урмайди. Масалан, Россияда давлат тузумининг тарихий ўзгариши уни сира қизиқтирмайди. У боярлар Россиясими, шоҳ Россиясими, Совет Иттифоқими мафкуравий жиҳатдан қандай кўринишда бўлмасин, хартлэнд бўлиб келган ва шу жиҳатдан унинг тақдири географик ўрни билан белгилаб қўйилган”. 2 Бошқа геосиёсатчилар сингари Й.Лохаузен ҳам Совет Иттифоқининг парчаланишини олдиндан башорат қилади. Аммо буни у Советларнинг ёпиқ сиёсати билан боғлаган ҳолда, агар шўролар ўз сиёсатларини ўзгартирмас эканлар, албатта бўлиниб кетишлари мумкин, деган хулосага келади. Шунинг учун унинг фикрига кўра Еврооосиё миқёсида ягона улкан давлат барпо этиш лозим бўлади. Кўриниб турганидек, глобал стратегик мувозанат борасида амалий геосиёсий дастурлар қаторида соф илмий концепциялар ҳам яратилган бўлиб, улар Европанинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётини унинг бирлашишида кўрганлар. Шу билан бирга, уларнинг аксарияти Европани албатта геосиёсий рақобатнинг икки 1 Тихонравов Ю.В. Ўша жойда. 2 Дугин А. Основы геополитики. - М.: Арктогея, 1997. - С.144. 92 нуқтаси бўлган, АҚШ ёки Евроосиёни ифода этган Россия билан ҳамкорлик қилиши зарур эканлигини таъкидлаганлар. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling