Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Евроосиёчилик ва неоевроосиёчилик


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Евроосиёчилик ва неоевроосиёчилик 
Геосиёсатда атлантистлар ва европачилар қарашларидан 
ташқари, Шарқий Европа ёки янада кенгроқ МДҲда ҳам муҳим 
геосиёсий мактаблар шаклланган. Зеро, геосиёсий таълимотларга 
таянган ҳолда олиб борилган ташқи сиёсат, шунингдек, ҳарбий 
ҳаракатлар ҳамда босқинчилик юришлар йўналиши ғарбдан 
шарққа ёки аксинча, денгиз қирғоғидан қитъа марказига 
қаратилган. Турли минтақаларда кечадиган геосиёсий рақобат 
оқибатида келиб чиқаётган уруш ҳаракатлари олимлар, сиёсатчи 
ва давлат арбоблари учун нафақат илмий тадқиқот масаласи, 
балки давлатларни ташвишга соладиган амалий муаммодир.
Ташқи кучлар билан геосиёсий рақобат “евроосиёчилик” 
номли илмий ва амалий характердаги оқимнинг пайдо бўлишига 
олиб келган. Даставвал соф илмий нуқтаи-назардан шаклланган 
“евроосиёчилик” янги даврда “неоевроосиёчилик” тусини олган 
ҳолда сиёсий аҳамият касб эта бошлади. Бунинг оқибатида 
МДҲдаги давлатлар ўртасидаги стратегик мувозанат ўта нозик 
масалага айланди. Бу эса МДҲ ҳудудидаги давлатлараро 
институтлар фаолиятининг самарадорлигидан ҳам кўриниб 
турибди.
П.Савицкий 
Евроосиёчиликнинг генезиси борасида П.Савицкий (1895-
1968) таълимоти муҳим аҳамиятга эга. 1895 йилда Черниговда 
туғилган П.Савицкий евроосиёчиликка асос солган машҳур рус 
геосиёсатчиларидан бири ҳисобланади. П.Савицкий ўтган аср 


96 
бошларидаги Россия ва Европа ўртасидаги муносабатларни таҳлил 
қилишга қаратган, асосий эътиборни Россиянинг халқаро 
муносабатлардаги мавқеини таҳлил қилиш билан машғул бўлган. 
П.Савицкий Чор Россияси ташқи ишлар вазирлигида фаолият олиб 
борган бўлиб, Ғарбда Россияга қарши олиб борилаётган геосиёсат 
сирларини пухта ўрганган.
Шўро 
инқилобидан 
кейин 
муҳожирликда 
яшаган 
П.Савицкий, Ғарбнинг Россияга нисбатан мақсадларини янада 
аниқ кўра билган ва ўз тадқиқотларида Россиянинг ўша пайтдаги 
таҳликали ҳолатдан чиқиш йўлларини ифодалаган. Унинг 
қарашларида асосан, евроосиёчиликнинг асослари ижтимоий-
фалсафий 
нуқтаи-назардан 
таҳлил 
этилганлиги 
туфайли, 
Н.С.Трубецкий, Г.В.Вернадский, Г.В.Фроловский, Н.Н.Алексеев, 
Л.П.Карсавин, 
В.И.Ильин 
ва 
бошқа 
файласуфларнинг 
таълимотлари билан ҳамоҳангликни кузатиш мумкин.
Болгария, Франция, Чехияда яшаб ижод этган П.Савицкий ўз 
ҳаётини асосан Россиядаги сиёсий жараёнларни, шунингдек 
Европа ва Россия ўртасидаги геосиёсий қарама қаршиликни 
таҳлил этишга бағишлаган бўлиб, шўро тизимига қарши 
фаолиятда айбланиб 1945 йили ўн йилга озодликдан маҳрум 
этилади. Ўзининг қарашларини Ғарбий Европада турли нашрлар 
орқали ифодалаган П.Савицкий асос эътибори билан Россиянинг 
геосиёсий истиқболига назарий жиҳатдан ёндашишга қаратади. У 
Россияни Ғарб таҳдидидан сақлаб қолиш, иқтисодий салоҳиятини 
рўёбга чиқариш, миллат сифатида ривожлантириш учун 
евроосиёчилик зарурлигини илгари суради. Бу ғоя замирида 
нафақат Евроосиёда стратегик мувозанат ўрнатиш, балки бошқа 
минтақаларга ҳам таъсир кўрсатиш мумкинлигини пайқаш 
мумкин. Евроосиёчиликнинг бир ҳаракат ҳолига келишида 
П.Савицкийнинг алоҳида ўрни бўлиб, шу йўналишда нашр 
қилинган “Евроосиёчилик” (1925), “Евроосиёчилик тарихий
мақсад” (1933), “Евроосиёчиликнинг географик ва геосиёсий 
асослари” (1933) каби мақолаларида ўзининг асосий қарашларини 
ифодалаган.
П.Савицкийнинг ижодига баҳо беришда соф назарий 
аҳамиятга эга бўлган сўнгги асар борасида алоҳида тўхталиш 
мақсадга мувофиқ. П.Савицкий ушбу мақоласида атлантизмнинг 
асосчиларидан бўлган Х.Маккиндернинг Россияни эгаллашга 
қаратилган, геосиёсат тарихидан алоҳида ўрин олган “Тарихнинг 
географик ўқи” мақоласида кўтарилган масалаларга алоҳида 
эътибор қаратади. Жумладан, Х.Маккиндер Евроосиёнинг бепоён 
майдонида битмас-туганмас бойликлар борлигини эътироф этади. 


97 
Айни вақтда у Россия учун Жанубдаги денгизларга чиқиш йўли 
йўқлиги, бу бойликларни дунё бозорига олиб чиқишга йўл 
бермаслиги ва бу улкан ҳудудда темир йўллар қурилгунига қадар 
Евроосиё жиддий стратегик аҳамиятга эга бўлмаслигини 
таъкидлайди. Бундан ташқари, Х.Маккиндер Лена дарёсидан 
шарқий ҳудудларни Россиядан ажратиб олишни илгари сурган 
ҳолда, Евроосиёнинг ички, иқлими энг ноқулай, аммо табиий 
захираларга бой қисмини келажак учун худди хазина сингари 
сақлаб қолишни мўлжаллаган. П.Савицкий Х.Маккиндернинг бу 
фикрларини диққат билан ўрганган ҳолда ўз таълимотини айнан 
мана шу қарашларга қарама-қарши, баъзи ҳолларда Маккиндер 
илгари 
сурган 
фикрларнинг 
илдизига 
етиш 
мақсадида 
ривожлантиради. Назаримизда П.Савицкий илгари сурган 
евроосиёчилик айнан атлантистлар таълимотларига жавоб 
тариқасида вужудга келган ва ҳанузгача шу йўналишда давом 
этмоқда.
П.Савицкий “Евроосиёчиликнинг географик ва геосиёсий 
асослари” мақоласида, аввало, Евроосиёнинг географик ва 
стратегик яхлитлигида Россиянинг – марказийлик позициясини 
асослашга ҳаракат қилади. У рус маданияти, умуман Россиянинг 
Евроосиёдаги ролига юқори баҳо бериб, уни Евроосиё билан 
тенглаштиради ва “Россия – Евроосиё” деб атайди. Унинг фикрига 
кўра, Россияда қурилаётган темир йўллар ишга тушиши, айниқса 
турли минтақаларни боғлайдиган ҳаво йўналишларининг очилиши 
билан унинг Евроосиёдаги марказийлик аҳамияти янада ортади ва 
Эски Дунёнинг том маънодаги марказига айлантиради. Ғарбда 
Россия Евроосиёни бирлаштирувчи омил эмаслиги, балки аксинча, 
Урал минтақасидан у иккига бўлинувчи ҳудуд эканлиги 
ифодаланган қарашларни инкор этган ҳолда, уларни “вампука” деб 
атайди ва шу ўринда Урал ўзининг географик, табиий ва геоглогик 
хусусиятларига кўра шарқий ва ғарбий ҳудудларни бирлаштирувчи 
ролни бажариши уқтирилади. Россиянинг Евроосиёни яхлит 
ифодаловчи бирлик сифатида асослаш учун П.Савицкий бу 
ҳудуднинг географик манзарасини ўрмонлар, чўллар, кўлларни ўз 
ичига олган ҳудудларни байроқсимон зоналарга бўлган ҳолда 
таҳлил қилади. Унинг фикрига кўра, бу ҳудудларда яшовчи 
халқлар тарихдан бир-бири билан чамарчас боғланган ва яқин 
алоқаларда бўлишган. Табиий шароитларга мос равишда 
шаклланган, хўжалик юритиш усуллари чўл ва ўрмон халқларини 
бутун минтақа бўйлаб кўчиб юришга ва ўзаро мунтазам бир-бирига 
таъсир ўтказишга мажбур қилган. Шу туфайли, П.Савицкий, бу 
улкан ҳудудда герман, славян, фин, турк, муғул каби турли 


98 
ирқларга мансуб халқларнинг асрлар оша маданий қайнашуви 
натижасида “халқлар биродарлиги” руҳи шаклланганлигини қайд 
этади. Бу каби ғояларни илгари суриш орқали Евроосиёнинг 
чегаралари Кавказ, Туркистон ва Тундранинг иқлим шароитларини 
атрофлича ёритади ва ўз мақсадини, Россия Осиё ҳам Европа ҳам 
эмас, 
балки 
айнан 
Евроосиё 
сифатида 
ифодалайди. 
Евроосиёчиликнинг географик ва геосиёсий асосларини таҳлил 
қилар экан, П.Савицкий Марказий Осиё минтақасини тўлиқ 
Евроосиёнинг чегаралари ичида ифодалайди. Марказий Осиё 
Россиянинг бепоён ўрмонлари ёки дашт-чўлларига туташ бўлиб, бу 
ҳудудда қадимдан кўчманчи халқлар билан бир қаторда ўтроқ 
халқлар шаҳарлар қуриб, давлатчилик бошқарувига эга бўлган. 
Қадимдан кучли марказлашган давлатлар қурган Марказий 
Осиё халқлари ўрта асрларнинг иккинчи ярмидан эътиборан 
хонликлар ва амирликлар шаклидаги давлатчиликка бўлинган 
бўлса, XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бу минтақа Буюк 
Британия ва Россия Империясининг геосиёсий рақобати объектига 
айланган. Ўтган асрнинг биринчи чорагидан бошлаб Россиянинг 
таъсирида бўлган Марказий Осиё давлатлари, Собиқ иттифоқ 
парчаланган даврдан бошлаб турли геосиёсий кучларнинг кучли 
таъсири остида бўлсаларда, ўз суверенитетини муваффақиятли 
ҳимоя қилиб келишмоқда.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling