Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet39/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Неоевроосиёчилик 
Л.Гумилёв назарда тутган евроосиёчилик даставвал илмий 
мажмуа бўлган бўлса, унда географик ва этник омилнинг 
уйғунлигини тарихий нуқтаи-назардан талқини асосий ўринни 
эгаллаган. Бу мажмуанинг янгиланган шакли, яъни А.Дугин 
сингари олимлар яратган неоевроосиёчилик сиёсий мазмуни билан 
илгариги мажмуадан кескин фарқ қилади. Ҳар иккаласида ҳам 
мавжуд бўлган, аммо кейингисида жуда яққол намоён бўлган бир 
омил борки, у Евроосиё стратегик мувозанатини албатта 
зиддиятлар 
мувозанати 
тарзида 
талқин 
қилади. 
Бу 
неоевроосиёчиларнинг Евроосиёни Ғарб дунёсига қарама-қарши 
қўйиш 
тўғрисидаги 
хулосадир. 
Неоевроосиёчилик 
ислом 
давлатларини (айниқса, Эронни) стратегик иттифоқчи сифатида 
танлаган ҳолда минтақани жануб тарафдан ўзига хос мустаҳкам 
“буфер” билан таъминлаш зарурлигини илгари суради. Анъанавий 
тарзда Ғарбга рақиб бўлган ва Россия билан иттифоқдан ўзига хос 
манфаат кўрадиган Эрон ёки бошқа Ислом ўлкалари, ўз 
тамаддунларига зид ҳаракат қилмаганлиги учун уни маъқул 
кўришади.
Бу йўналишда яратилган барча геосиёсий лойиҳалар 
мафкуравий, стратегик ва сиёсий, ғоявий–мафкуравий жиҳатдан 
атлантизм ва мондиализмга қарши йўналтирилган.


105 
Неоевроосиёчиликни илгари сурган давлатлар назарида бу 
концепция 
бугунги 
мураккаблашиб 
бораётган 
геосиёсий 
“ўйин”ларда ўз йўналишини йўқотган ёки ўз ташқи сиёсатини 
белгилашда илмий асосланган дастурларга эҳтиёж сезаётган 
давлатлар ва сиёсий етакчилар учун зарурий интеллектуал манба, 
қолаверса аксарият давлатлар учун ташқи сиёсий дастур ролини 
ўйнайди. Аммо бу концепция асосида Россиямарказчилик ёки 
Россия+Қозоғистон+Белорус геосиёсий мажмуаси яратиладиган 
бўлса, атрофдаги давлатлар улар учун ўзига хос “буфер” ролини 
ўташлари керак бўлса, бунинг оқибати фақат шу давлатларга зарар 
келтиради.
Шуни эътиборга олиш керакки, Ғарбда сон-саноқсиз 
институтларда қудратли таҳлилий марказлар мавжуд бўлиб, улар 
дунёдаги ҳар қандай минтақанинг, жумладан Евроосиёнинг ҳар бир 
минтақаси, ҳар бир республикасининг ички стратегик хусусиятлари 
борасида атрофлича маълумотга эга. Бундай шароитда уларга 
қарши адекват жавоб бера оладиган дастурлар яратиш учун кенг 
қамровли институтлар зарур.
Шу нуқтаи-назардан неоевроосиёчиликнинг асосий вазифаси 
бугунги халқаро жараённинг геосиёсий мантиғини очиб беришдан 
иборат. Шу билан бир қаторда, турли ташқи геосиёсий таъсирларга 
қарши тура оладиган дастур яратишда бу ҳудуддаги ҳар бир 
давлатнинг миллий манфаатини ҳисобга олсагина МДҲ давлатлари 
унга қўшилади. Ғарб ўзини “вест” деб атаган ҳолда, қолган барчани 
бир тарафга қўйиб “рест”, яъни “қолганлар” деб (Хантингтон) 
атаган ҳолда ҳаракат қилар экан, айрим мондиалистлар бўлса, дунё 
ягона ҳукумат остида бирлашиб, унда биз устун бўламиз (Фукуяма) 
деган бир пайтда, неоевроосиёчилик ўзининг мантиқий, илмий 
асосланган концепциясини илгари суриши зарур. Шу нуқтаи-
назардан бугунги кунда Ғарблик олимлар томонидан геосиёсий 
биполяризмга қайтадан эҳтиёж сезилаётган бир пайтда, Ғарбга 
қарши адекват тарзда жавоб бериш қудратига эга бўлган 
Евроосиёни қандай яратиш мумкинлигининг сирлари айнан 
неоёвроосиёчиларнинг вазифасига киради.
Албатта бундай қудратли Евроосиё илгаригидек Варшава 
блокини тиклаш орқали вужудга келмайди. Бу ҳудудда 
яратиладиган тизим бир ёки бир неча давлатларнинг истаги билан 
эмас, балки халқаро тузилмалар манфаатларининг туташуви 
асосида қурилиши керак бўлади. Бу эса шу ҳудудни ўз ичига 
оладиган барча сиёсий ва иқтисодий тузилмаларнинг манфаатлари 
кесишувини ташкил этишга боғлиқ.


106 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling