Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
Geosiyosat
Карло Террачано
Европадаги кучлар мувозанати масаласи Франция, Германия, Бельгиялик олимлар томонида атрофлича кўриб ўтилганлигини гувоҳи бўлиш баробарида, айнан шу масалаларда ўзига хос таълимот яратган Италия мактабини ҳам кўриб ўтиш мақсадга мувофиқ. Бу борада ўзига хос ёндашув муаллифи Карло Террачано (Carlo Terraciano, 1948) қарашларига назар ташлаш ўринлидир 2 . Миланда нашр этиладиган «Орион» журнали мунтазам равишда доктор К.Террачанонинг қитъачиликка хос геосиёсий таҳлилларини чоп этади. К.Террачано Х.Маккиндер ва А.Мэхенлар чизиб берган географик дуализмни тан олган ҳолда Европанинг истиқболини “салбий” атлантистик Ғарбга эмас, балки “ижобий” қитъавий тақдирига боғлиқ, деб ҳисоблайди. У ҳам Ж.Тириар сингари Евроосиё давлатининг чегараларини «Владивостокдан Дублингача”, дея ҳисобласада у этник–маданий омилнинг 1 Европа, глобализация и метаполитика // Интервью с Р.Стойкерс. Беседовал Леонид Савин. 09.07.2013. Geopolitika.Ru 2 Дугин А. Основы геополитики. - М.: Арктогея, 1997. - С.149-150. 94 устуворлигини тан олган ҳолда, бу давлатнинг турли минтақавий бўлиниши зарурлигини эътироф этади. Бу борада унинг ғоялари А.Бенуанинг талқинига ҳамоҳанг бўлсада, Шарқ билан ҳамкорлик қилишнинг зарурлиги борасида, унинг фикрларида Россиядан ташқари айрим мусулмон давлатларига ҳам яқинлашишга мойилликни сезиш мумкин. Унинг фикрига кўра, агар Россия Ливия, Ироқ ва Эрон сингари давлатлар билан бирлашса АҚШга қарши жиддий стратегик кучга эга бўлишини таъкидлаб, буни ўзига хос формула орқали ифодалайди. Унинг ислом давлатларига бўлган ижобий муносабати Европанинг Россия ва Ислом давлатлари билан бирлашишини ифодалашида намоён бўлади. Христиан дунёсига мансуб Европани Россия бирлаштириш ғояси қайсидир маънода қабул қилиш мумкин бўлсада, уни мусулмонлар билан бирлашиши европаликлар наздида эҳтимолдан холи ҳодисадир. Шунга қарамасдан, унинг фикрига кўра масалани фақат мана шундай радикал тарзда қўйиш билангина европаликларни ўзаро бирлашишга даъват этиш мумкин. Кўриниб турганидек, геосиёсий рақобат ва стратегик мувозанат масаласи европалик геосиёсатчилар томонидан атрофлича ўрганилиб келинган ва амалий мазмундаги турли хил геосиёсий дастурларда ифодаланган. Буюк Британиядан ташқари, етакчи давлатлардаги тадқиқотчиларнинг аксарияти ўтган асрнинг биринчи ярмида немис геосиёсатчилари қатъий туриб ҳимоя қилган, қитъачиликнинг зарурлиги тўғрисидаги фикрни эътироф этганлар. Уларнинг кўпчилиги қайта қайта Европа ва Осиёни ўз ичига олган улкан сиёсий бирлик орқалигина ушбу суперминтақада хавфсиз ва барқарорлик тараққиётини таъминлаш мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келишган. Геосиёсий кескинликнинг таранглашувини “совуқ” уруш даврида юқори нуқтага етган. Бу таранглашув собиқ иттифоқ ҳудудида янгича тартиб ўрнатилишига эмас, балки ядровий апокалипсисга олиб келиши мумкинлиги туфайли, ҳар икки тарафда ҳам муқобил йўлларни қидириш, тарафларни келишувга олиб келадиган янги стратегияларни шаклланишига олиб келган. Мондиализм, конвергенция сингари дастурлар бир тарафдан умумбашарий глобаллашув натижаси бўлса, иккинчи тарафдан, Ер юзида кучлар мувозанатини қўлга олиш учун ўзига хос келишув стратегиясини англатмоқда. Бу ерда Ғарб Россияни сиқувга олиш ёки у билан аёвсиз геосиёсий кураш олиб боришдан кўра, унга муқобил йўлларни кўрсатиш самара бериши мумкинлиги тўғрисидаги хулосага келган. Аслида мондиалистик қарашлар қарийб бир асрлик тарихга эга эканлигини ҳисобга олинса, Россияда ҳам бу дастурларга қарши бирорбир жиддий эътироз 95 бўлганлигини таъкидлаш қийин. Бунинг сабабларидан бири собиқ иттифоқда иқтисодий турғунлик даври кечаётганлиги билан боғлиқ бўлса, иккинчи тарафдан Ғарб билан рақобат оқибатида ўта ошиб кетган ҳарбий харажатлар ҳам иқтисодиётга жиддий зарба берган эди. Шу туфайли бўлса керак, юқорида кўриб ўтганимиздек, икки қутб ўртасида келишувга эришиш эҳтимоли тобора кучайиб ва Евроосиёда янги кучлар мувозанатини ўрнатиш, аниқроғи собиқ тизимнинг парчаланишини тезлаштирди. Ғарбий Европада ҳам кучлар мувозанатини келишув асосида ўрнатиш борасида бирёқламаликка эришилмаган. Бу минтақадаги атлантист бўлмаган давлатларда Европани бутунлигича сақлаб қолиш, Шарқ билан келишув устуворлик қилган бўлса, атлантистлар Европани шарқий ва ғарбий бўлакларга ажратишга ҳаракат қилишганлигини кузатиш мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling