Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet43/68
Sana02.11.2023
Hajmi5.01 Kb.
#1740474
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68
Bog'liq
Geosiyosat

Л.Г.Ивашов 
Евроосиёнинг геостратегик мувозанати борасида муҳим 
илмий ва амалий фаолият олиб борган ҳарбий геосиёсатчилардан 
бири Л.Г.Ивашовдир.
3
Совет Иттифоқининг парчаланиши 
оқибатларини ўз хизмат фаолиятида жуда чуқур ҳис қилган ушбу 
рус генерали, ўз фаолиятида геосиёсий масалалар билан 
шуғулланган. Унинг қарашлари Евроосиёнинг геосиёсий 
аҳамияти, унда Марказий Осиёнинг ўрни, шунингдек Ғарб ва 
Шарқ ўртасидаги стратегик рақобат масалаларига бағишланган. 
Хизмати давомида турли даражадаги мансабларда фаолият 
юритган Л.Г.Ивашов собиқ иттифоқ ҳарбий тизимининг 
бутунлигича қолиши зарурлигини илгари суради ва кейинчалик 
улар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилади. 
Л.Ивашов ҳарбий лавозимларда ишлаган пайтда Қуролли 
кучларнинг ҳуқуқий ва қурол аслалаҳалар ислоҳоти билан жиддий 
машғул бўлган. Унинг Ғарбий давлатларнинг қуролли 
кучларининг Евроосиё маркази томон ҳаракатланишини хавфли 
жиҳатларини атрофлича ёритиб берган.
Л.Ивашов ўз ижодида собиқ тизимнинг ҳарбий таназзулга 
олиб келган жиҳатларни атрофлича таҳлил қилади. Евроосиё 
атрофидаги стратегик мувозанатнинг бузилиши оқибатида собиқ 

Поздняков Э.А., Геополитика. - М..: Прогресс; Культура, 1995. - 95 с.

Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - С. 363-364.

1943 йилда Қирғизистонда таваллуд топган генерал Ивашов ҳарбий стратег, геостратег ва 
геосиёсатчи олим ҳисобланади. У Тошкент умумқўшин Олий мактаби ва Фрунзе номидаги 
ҳарбий академияни тамомлаган. Хизматни Туркистон, Прикарпат, Москва ҳарбий округлари, ГДР 
Мудофаа Вазирлиги марказий аппаратида ўтаган. Л.Ивашов 1992-2002 йилларда Россия 
Федерацияси Мудофаа Вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи 
лавозимида ишлади. Ҳарбий хизматни ҳарбий дипломатик фаолият билан уйғун ҳолда олиб 
борган Л.Ивашовнинг 400 дан ортиқ илмий ишлари нашр этилган. У тарих фанлари доктори, 
профессор, Россия Геосиёсат муаммолари академиясининг вице-президенти, қатор халқаро 
ташкилотларнинг ҳақиқий аъзоси. Исаев Б.А. Геополитика. Учебное пособие. СбП.:Питер, 2005. - 
С. 338.


114 
тизим ўзининг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олмасдан 
стратегик рақобатга ортиқча берилиб кетиши, Л.Ивашовни 
давлатни ҳарбий таназзулга етаклаб келган омиллардан бири 
эканлиги тўғрисидаги хулосага олиб келган. Унинг фикрига кўра, 
Россиянинг беҳуда денгиз қирғоқларига интилиши уни тинкасини 
қуритган ва учинчи дунё мамлакатлари қаторига улоқтирган омил 
бўлган. Илгариги даврда икки тарафнинг иқтисодий кучи, 
имкониятлари, ҳарбий стратегияси тамойиллари аниқ ва бир-
бирига тахминан яқин бўлган бўлса, бугунги кунда вазиятнинг 
ўзгариши янги геосиёсий воқеликни юзага чиқарди. Бу вазиятни 
Л.Ивашов дунёнинг геостратегик манзарасига қўллаган ҳолда 
қуйидагича изоҳлайди:

Европанинг ягона тизимга бирикиши қитъадаги кучлар 
тенглиги ва ҳудудларнинг ўзаро бўлиниб олинишига асос 
бўлди; 

Илгари урушлар орқали бирлашиш амалга оширилган бўлса, 
энди ноҳарбий воситалар, масалан, иқтисодий интеграция 
етакчи омилга айланди; 

Шўро давлатининг парчаланиши дунё ҳамжамиятида 
АҚШнинг молиявий–иқтисодий, ахборот–технологик, ҳарбий–
сиёсий мавқеини мустаҳкамлади. Аммо АҚШнинг захиралари 
ва имкониятлари чеклангани боис келажакда иккинчи кутб 
кучларининг мавқеи ошади. Масалан, Хитойнинг дунё 
миқёсидаги етакчи ўринга чиқиб олиш эҳтимоли катта. Хуллас, 
бугунги дунёнинг геосиёсий модели бир қолипга сиғмайдиган 
барқарорликка асосланади.
1
Л.Ивашов Россия атрофидаги геосиёсий вазиятни таҳлил 
қилар экан, унинг стратегик мавқеига путур етказаётган омилларга 
эътибор қаратади. Унинг фикрига кўра собиқ иттифоқнинг 
парчаланиши оқибатида Россия ўзининг яқин ҳамкорлари бўлмиш 
собиқ иттифоқ республикаларидан ажралишга мажбур бўлди. Бу 
эса Россияни ҳар тарафдан заифлашишига олиб келди. Шу 
жумладан, Россия Болтиқ ва Қора Денгиздаги қатор портларидан 
маҳрум бўлди. Россиянинг пойтахти кучли молиявий ва иқтисодий 
марказ бўлиши билан бирга, бошқа ҳудудларнинг иқтисодий 
жиҳатдан заифлашуви Россиянинг умумий заифлашувига олиб 
келмоқда. Шу туфайли, дунёдаги захираларга энг бой ҳудуд 
бўлган Россияга нисбатан геосиёсий интилиш давом этаверади ва 
келажакдаги кўпгина геосиёсий ўйинларнинг саҳнасига айланиши 
мумкин. Демакки, Россиянинг марказий ҳудудларини кучайтириш 

Ивашов Л. Россия и мир в новом тысячилетии. - Москва. 2000. - 325 с.


115 
Россиянинг икчи мувозанатини сақлайди. Бу эса Л.Ивашовга кўра, 
нафақат Шарқий Европада, балки бутун ер юзидаги стратегик 
вазиятнинг барқарорлигига олиб келиши мумкин. Олим Россия 
таъсир доирасини таҳлил қилар экан, собиқ иттифоқ давлатлари 
билан алоқаларни ривожлантириш Россиянинг мавқеини 
мустаҳкамловчи омил эканлиги тўғрисидаги хулосага келади. Акс 
тақдирда, собиқ иттифоқ ҳудудларига ташқи иқтисодий ва 
сармоявий таъсирнинг жадаллашуви уларнинг Россия таъсир 
доирасидан чиқиб кетишларига олиб келиши муқаррар.
1
Л.Ивашовнинг фикрларидан кўриниб турганидек, Россиянинг 
Евроосиёдаги асосий вазифаси унинг атрофидаги минтақа 
давлатлари билан ҳисоблашиш, улар билан алоқаларни 
мустаҳкамлашдан иборат. Бундай сиёсатнинг Марказий Осиё учун 
ижобий жиҳати шундаки, у Евроосиёда стратегик мувозанат 
ўрнатиш мақсадида собиқ Иттифоқ давлатлари билан яқин 
ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишига хизмат қилади; унинг 
хатарли жиҳати шундан иборатки, масалан, ушбу республикаларда 
хориж таъсири кучайиб кетган тақдирда (бу ҳол албатта 
Россиянинг миллий манфаатларига зид келади), Россия турли 
кескин чора ва усуллар билан бунга тўсқинлик қилиш аниқ. 
Шундай қилиб, Россиянинг иқтисодий қудрати юксалгани 
сари ҳам ташқи дунёнинг, ҳам МДҲ давлатларининг у билан
ҳисоблашишга ва ўзаро фойдали ҳамкорлик қилишга ундайди. Бу 
Марказий Осиё, хусусан, бу минтақадаги марказий позицияда 
турган давлат – Ўзбекистон учун ҳам хавфсизлик, ҳам иқтисодий 
манфаат нуқтаи-назаридан фойдалидир. Тошкентда ўқиганлиги 
сабабиданми ёки бу ҳудуднинг аҳамиятини чуқур билганиданми, 
мана шу олим тадқиқотларида Марказий Осиё омили нафақат 
Россиянинг, балки бутун МДҲнинг келажагига жиддий таъсир 
кўрсатиши нисбатан кенг ифодаланган.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling